Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги


НОК БОҒЛАРИДА УЧРАЙДИГАН СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР БИОЭКОЛОГИЯСИ, ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ


Download 0.96 Mb.
bet10/17
Sana22.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1650126
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
СУННАТ 25 йенги

НОК БОҒЛАРИДА УЧРАЙДИГАН СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР БИОЭКОЛОГИЯСИ, ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
3.1-§. Нок боғларининг сўрувчи зараркунандалари
Республикамиз шароитида нок боғлари зараркунандаларининг тур таркиби хилма хиллиги билан ажралиб туради. Улар ўсимликнинг барча генератив ва вегетатив органларини зарарлайди. Уларнинг яшаш шароитига қараб, шартли очиқ ҳаёт кечирувчи ва яширин ҳаёт кечирувчи зараркунандалар гуруҳига бўлиш мумкин.
Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра [41; 109-119-б.] шароитида уруғ мевали боғларда 300 дан ортиқ турдаги зарарли оганизмлар зарар келтириб яшайди.
Нок боғларида учрайдиган зараркунандаларнинг тур таркибини ўрганиш учун 2021-2022 йиллар давомида Тошкент вилоятининг боғдорчиликка ихтисослашган туманларидаги фермер хўжаликларининг нок боғларида кузатувлар олиб бордик.
Кузатувлар ва тўплаган материалларимиз натижасида Республикамизнинг Тошкент вилояти ҳудудларида мевали боғларда 2 та синф, 3 та туркум ва 5 та оилага мансуб, 10 турдаги сўрувчи зараркунандалар учраши аниқланган. Улардан 4 тури: оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.), боғ ўргимчакканаси (Schizotetranychus pruni), , нок шиш ҳосил қилувчи кана (Eriophyes pyri Pagst.), қўнғир мева канаси (Briobia redikorzevi Rech.), -ўргимчаксимонлар (Acarinae) синфига, қолганлари эса ҳашаротлар (Insecta) синфига мансубдир.
Тадқиқот натижалари кўрсатишича, Тошкент вилоятининг нок боғларида аниқланган 5 оилага мансуб 10 тур сўрувчи зараркунандалардан кўпчилиги асосан олма дарахтларини зарарлайдиган ҳашарот ва каналардир. Зараркунандалар сони ва зарар келтириш даражаси турли хил биотик ва абиотик омиллар таъсирида ўзгариб туриши кузатилди.
Тошкент вилояти шароитида нок боғларида 10 турдаги сўрувчи зараркунандалардан каналарнинг 4 тури, қизил қон шираси, олма шираси, нок ширинчаси ҳамда нок қандаласи; қалқондорларнинг 6 таси доминант тур эканлиги кузатилди.


Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling