Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги
-жадвал Нок боғларида учрайдиган сўрувчи зараркунандаларнинг тур таркиби ва учраши
Download 0.96 Mb.
|
СУННАТ 25 йенги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зараркунандаларнинг номи Тошкент
- +++ - жуда кўп учради,++ - кўп учрамади,+ - оз учради , - учрамади 3.2-§. Боғ каналарининг биологияси ва келтирадиган зарари
- 3.2.1. Боғ ўргимчакканаси- Schizotetranychus pruni Oudms
3.2-§. Боғ каналарининг биологияси ва келтирадиган зарари Республикамизнинг нок боғлари агробиоценозидаги асосий зараркунандаларнинг бири боғ ўргимчакканалари ҳисобланади. Кўпчилик муаллифларнинг фикрича ўргимчакканалар илмий асосланмаган муддатларда кимевий ишлов берилган боғларда асосий зараркунанда сифатида учраши кўп бора қайд этилган [72; 3-18-б, 74; 26-29-б, 126; 3-173-б.]. Бизнинг кузатувларимизда Республикамиз шароитида етиштирилаётган нок боғларидаги 2019-2021 йиллар давомида ўсимликхўр каналарнинг 4 тури учраши аниқланди. Булар нок шиш ҳосил қилувчи кана (Eriophyes pyri), қўнғир мева канаси (Briobia redikorzev), боғ ўргимчакканаси (Schizotetranychus pruni), оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae). Бу зараркунандалар ичида 2 тури оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae), боғ ўргимчак канаси (Schizotetranychus pruni) кўп учраб катта зарар келтирувчи хавфли доминант тур сифатида қайд этилди, боғ ўргимчакканаси ва дўлана канаси ёзнинг иккинчи ярмида кўпайиб мевали боғларнинг ҳосилига жиддий хавф туғдиради. Қўнғир мева канаси эса хавфли ҳисоблансада, оммавий тарзда баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида кўпайиши кузатилади. Баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида комплекс таьсир қилувчи инсектоакарицидлар (ишлаб чиқаришда қўллашга рухсат этилган препаратлар) бу зараркунандаларни иқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туради. Бизнинг тажриба майдонларимизда 2012-2015 йиллар давомида боғ қўнғир канасининг ўртача 1 баргдаги миқдори 0,7 экз. ошмади. 3.2.1. Боғ ўргимчакканаси-Schizotetranychus pruni Oudms Танаси бирмунча майдароқ (400х200 мкм), чўзилган тур бўлиб, ранги ёзда яшил-сариқ, қишлайдигани эса тўқ сариқдан қизғишгача, елкасида 13 жуфт тукчалари кўндаланг қаторларда жойлашган. Тухуми юмалоқ (110 мкм), тиниқ, лойқа-сариқ тусда [137; 292-341-б.]. Уруғ мевали боғларда бу зараркунанданинг биологияси ва экологиясини ўрганган муаллифнинг фикрига кўра каналарнинг бу тури йил давомида 10-12 авлод бериб кўпаяди. Оталанган урғочи зотлари дарахт пўстлоқлари ёриқларид тўп-тўп бўлиб қишлаб чиқади. Баҳорда дарахт барглари ёзила бошлаши билан уйқудан чиқиб қўшимча озиқланади. Қолган умри (40-60 кун) ичида жами ўртача 50 дона тухум қўяди ва янги бўғинни бошлаб беради. Қишлашга кетиш августдан бошланиб, 2,0-2,5 ой давом этади [126; 3-173-б.]. Қишки тиним даврида каналарнинг тўқ-қўнғир рангда бўлади. Эрта баҳорда куртаклар бўртиб бошлагач ўртача ҳаво ҳарорати +8,5-9,0 0С бўлганда бу каналар қишки диапаузадан чиқиб зарар келтириб бошлайди ва бу ҳолат октябрь ойигача кузатилади. Тадқиқот ўтказилган йиллар давомида кузатувларимизда бу каналарнинг қишловдан чиқиш муддати Тошкент вилояти Қибрай тумани шароитида март ойининг иккинчи ярмига тўғри келди, лекин айрим йилларда тоғли ҳудудларга яқин бўлган боғларда бу муддат апрель ойининг бошларида кузатилди. Масалан 2018 йилда каналарнинг қишловдан чиқиши 28 мартда кузатилган бўлса, 2015 йилда эса 22 мартда, 2019 йилда 26 мартда қишки диапаузадан чиқиши кузатилди. Лекин Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларида боғ каналарининг қишки диапаузадан чиқиши 2019 йил 2 апрел ва 2018 йилда 5 апрелларда кузатилди. Дастлаб дарахтларнинг қуёшли томонида жойлашган каналар янги бўртаётган куртакларга қараб ҳаракатланади ва улар ширасини сўриб озиқланади. Куртаклар очилиб барглар ҳосил бўлиши билан каналар баргнинг остки томонига жойлашиб шу ерда озиқланади. Уларни баргнинг остки томонида жойлашиб озиқланиши ва кўпайиши ноябрь ойигача давом этади. Бу вақт давомида боғ ўргимчакканаси Бўстонлиқ тумани ҳудудида 9-10 авлод, Қибрай тумани ҳудудида эса 10-12 авлод бериб кўпайиши кузатилди. Октябрь ойидан бошлаб то совуқ тушгунга қадар уларнинг урғочи зотлари қишки тиним даврига кириш кузатилди. Тадқиқот ўтказган йилларимизда аниқланишича олма боғларнинг ўргимчакканалар билан зарарланиши уларнинг хосилдорлигига ва ўсишига таьсир қилиши кузатилди. 2020-2021 йилларда кузатилган нок боғларида ўртача ҳосилдорлик 48,8-105,2 ц/га. ни ташкил қилди. Қибрай туманидаги «Юсупов Абдуманноп» фермер хўжалигининг 9,2 га. нок боғида 2020 йилда дарахтлар ўргимчакканалар билан 12,2 % зарарланган бўлиб, ўртача 1 гектардан 105,2 центнер ҳосил олинди 2021 йилда олиб борган кузатувларда олма боғларининг ўргимчакканалар билан зарарланиши 14,6 % ни ташкил қилиб, ҳосилдорлик ҳар гектардан 87,2 ц/га. 18 центнер кам ҳосилни ташкил қилди (3.8-жадвалга қаранг). Бунда, 2020 йилда олинган ҳосилга нисбатан 12,8 центнер кўп ва новданинг ўсиши 2,6 см. узун бўлганлиги кузатилди. 2021 йилда эса мевали дарахтларнинг зарарланиши яна ортиб 14,6 %, ни ташкил қилди. Ҳосил эса 87,2 ц/га. ни ташкил қилди. Шундай қилиб олма боғларида ўргимчакканаларнинг аҳамияти юқори бўлиб, кураш ўтказилмаганда, ҳосилдорликка катта путур етиши исботланди.
Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling