Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги


-жадвал Нурелл-Д препарати билан кимёвий ишлов берилган майдонларда боғ ўргимчакканалари ва акарифаглари нисбатининг ўзгариши


Download 0.96 Mb.
bet13/17
Sana22.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1650126
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
СУННАТ 25 йенги

3.9-жадвал
Нурелл-Д препарати билан кимёвий ишлов берилган майдонларда боғ ўргимчакканалари ва акарифаглари нисбатининг ўзгариши
(Қибрай тумани «Маданият Азимова Сайёра» ф/х, преп. сепиш вақти 08.06. 2021 й.)

Вариантлар

Ҳисоб кунлари

Ўртача 1 баргдаги сони, экз.

1 та кушандага нисбатан кана сони

каналар

акарифаглар




Назорат

30. 05

31±2,9

0,1±0,01

1:310,0

10. 06

325±17,2

2,3±0,73

1:141,3

20. 06

291±23,2

3,0±0,44

1:97,0

Ишлов берилгунча




Тажриба

09. 06

211,2±13,1

1,9±0,7

1:111,0

Ишлов берилгандан кейин




10. 06

13,1±0,9

0

0:13,1

20. 06

7,7±1,03

0,2±0,11

1:38,5

30. 06

21,3±2,7

1,4±0,03

1:53,2


3.2.2-§. Бинафша ранг қалқондор-Parlatoria oleae Golv
Бинафша ранг қалқондор нок боғларида кенг тарқалган ва энг хавфли зараркунандалардан бири ҳисобланади. Айрим муаллифларнинг маълумотларига кўра бинафша ранг қалқондор уруғ мевали боғларда мевахўрларидан кейин зарар келтириш даражасига кўра иккинчи ўринда туради. [79; 50-51-б.]
Бинафша ранг қалқондор билан нафақат нок, олма, балки беҳи, олча, гилос, қора олхўри, ўрик ва бошқа мевали ва манзарали дарахтларнинг юқори даражада зарарланишини кўрсатиб ўтган. Бинафша ранг қалқондор 40 оилага мансуб 200 дан ортиқ ўсимликларни зарарлаши адабиётлардан маълум [159; 380-385-б, 211; 101-102 -б.].
Бизнинг кузатувларимизда нокбоғларида кенг тарқалган ва энг хавфли зараркунандалардан бири ҳисобланади. 2021 йилда баланд бўйли дарахтларнинг (8-10 метр баландликда) юқори бинафша ранг қалқондор билан кучли зарарланганлиги оқибатида новдаларнинг пўстлоғи кўринмайдиган даражага келганлиги аниқланган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бинафша ранг қалқондорнинг ривожланиш хусусиятларини Тошкент вилоятининг боғдорчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлари далаларида ва лаборатория шароитларида ўрганилди.
Олиб борилган тадқиқотларимиз натижаларига кўра, бинафша ранг қалқондорлар Тошкент вилояти шароитида апрель ойининг биринчи декадаси охирида қишки диапаузадан чиқиши кузатилди (3.1-расмга қаранг).

Ойлар ва декадалар

март

апрел

май

июн

июл

август

сентябр

октябр

1

2

3

1

2

3

1

2

3

1

2

3

1

2

3

1

2

3

1

2

3

1

2

3

(♀)

(♀)

(♀)








































































.

.

.




























































































































































































Шартли белгилар:
. Тухуми
▬ биринчи ёш личинка
꞊ иккинчи ёш личинка
♀ урғочи зот, ♂ -эркаги
(♀) қишки диапаузадаги оталанган урғочи зот

♀♂

♀♂

♀♂








































.

.

.


























































































































♀♂

♀♂

♀♂



(♀)

(♀)

(♀)

(♀)

3.1- расм. Бинафша ранг қалқондорнинг фенологик ривожланиш динамикаси. (Тошкент вилояти 2020 й)

Айрим муаллифлар бинафша ранг қалқондорларнинг бир урғочи зоти қўйган тухумлари 50 тадан ошмайди деб кўрсатган бўлса [137; 292-341-б.], бошқа муаллифларнинг фикрича, бу зараркунандаларнинг биринчи авлоди етук зотлари 62 тагача, иккинчи авлоди етук зотлари эса 43 тагача тухум қўйиши мумкин [140; 367-б.]. В.П.Васильев ва И.З.Лившиц [56; 398-б.] нинг кўрсатишича бу зараркунанданинг урғочи зотлари 70 тагача тухум қўйишади. Уч йиллик кузатувларимиз натижаларига кўра бинафша ранг қалқондорларнинг биринчи авлоди урғочи зотлари ўртача 52 тадан 58 тагача тухум қўйиши аниқланди.
Тошкент вилояти Қибрай тумани шароитида 2020 йилда бинафша рангли қалқондорнинг биринчи авлоди “дайди” личинкалар апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида, яъни ҳавонинг ўртача ҳарорати 16,1-22,3°С ва нисбий ҳаво намлиги 48-68 % бўлган даврда, иккинчи авлод «дайди» личинкаларининг пайдо бўлиши июлнинг ўртасида бошланиб, августнинг биринчи ўн кунлигигача давом этиши кузатилди. Иккинчи авлод қалқондорлар биринчи авлодга қараганда кўп бўлиб, личинкалар барг банди, томирларига, новда ва шохчалар, мева бандлари ва меваларга ёпишган ҳолда озиқланади. Озиқланишнинг бошланишидан бир ой кейин личинкалар иккинчи марта туллайди ва августнинг охирида урғочи ҳамда эркак имаголари пайдо бўлади. Жуфтлашгандан сўнг эркаклари нобуд бўлади. Урғочилари эса қишлашга кетади. Шундай қилиб, бинафша ранг қалқондор вегетация даврида икки авлод беради.
3.2.3. Нок ширинчаси – Psylla pyri L.
Изланишларда нокнинг 10 тадан кўп нав шакллари ўрганилди. Нокнинг айниқса фенологик хусусиятлари жуда муҳим бўлиб, кўп тадқиқотлар дарахтлар баҳорда совуқ билан зараланишининг олдини олишга, хусусан баҳорда кечроқ ўсиб ва гуллаб бошлайдиган навларининг нок ширинчаси билан қай даражада зараланиши ўрганилмоқда.
Нок ширинчаси зарар етказиш хусусиятига қараб, филлофаглар–баргларни зарарловчи ҳашаротлар гурухига мансубдир.
Psylla pyri L. –Марказий Осиёнинг барча худудларида кенг тарқалган ҳашарот бўлиб, нок мевали дарахтларининг ихтисослашган зараркунандаси сифатида катта иқтисодий аҳамиятга эгадир (Баева, Нурмаматов, 1990).
P. pyri L. –энг ашаддий сўрувчи ҳашаротдир. Бу ҳашаротдан фаол ҳимоя қилинмайдиган дарахтлардан мўл ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Бундан ҳам ортиқ, фаол ҳимоя қилишнинг фақатгина кимёвий усулига ва уни кўр-кўрона ишлатадиган хўжаликда ҳам асосий мақсадга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам, бу зараркунандага қарши курашни фақатгина, уйғунлашган тизимга асосланиб турли усуллар иштирокида олиб бориш самара бериши мумкин. Булар: зараркунанда заҳирасини пасайтириб унинг ривож-ланиши учун ноқулай шароит яратадиган агротехник тадбирлар; табиатда мавжуд табиий кушандаларнинг тур таркиби ва аҳамиятини ўрганиш, ҳамда энг самарали инсектицидлар намуналарига эга бўлиб, уларни ишлатиш регламентини ҳамда кетма-кетлигига аҳамият беришдир.
Нок ширинчаси минтақамизда бир йилда 4-5 та авлод (бўғин) бериб ривожланади (Шукуров ва б., 2012; Хўжаев, 2015). У етук зот шаклида дарахт пўстлоғи ёриқларида ҳамда ҳазон остида қишлаб чиқади. Совуққа жуда чидамли.
Шунинг учун ҳам эрта баҳорда ўртача ҳаво ҳарорати 5°С дан ошиши билан у уйғониб дарахт бўйлаб ўрмалаб ҳамда уча бошлайди. Қўшимча озиқланиб ҳаво ҳарорати 10° га етиши билан куртаклар атрофига туҳум қўйишни бошлайди (ҳар 1 урғочи зот 300 дан 600 тагача занжир сифат тўпламларда тухум қўяди); кейинги авлодларда тухумни нок дарахтининг янги новдаларини турли жойларига қўйиши мумкин. Тухумлардан 15-20 кунлар атрофида личинка очиб чиқиб куртак (ёш барглар) билан сўриб озиқлана бошлайди. Ўзига кераклигидан ортиқча ўсимлик ширасини сўргани туфайли, бир қисми маҳсус найчалар орқали ташқарига чиқариб юборилади. Натижада, пастда жойлашган барг ва новдалар шира билан қопланиб уларда сапрофит замбуруғлар ривожлана бошлайди. Ривожланиш тезлиги ва зарари авлоддан – авлодга кучайиб боради (об-ҳаво қулайлига қараб). Ҳимоя қилинмаган дарахтлардан мўлжалдаги ҳосил кутиш қийин. Орадан кўп вақт ўтмай дарахт қорая бошлайди, барглар қуриб тўкилади, дарахт секин-аста баргсизланиб қолади; мевалар майда, сифатсиз бўлиб кўп қисми тўкилиб кетади. Дарахтларнинг бўртган куртакларидан санчиб-сўриб озиқланиб урчиб тухум қўйишни бошлайди.
Баҳорда ўсимлик танасида сув ҳаракати бошланиши билан урғочи ширинчалар қишки тиним даврини тугатади ва озиқланишни бошлайди. Урғочи зот ширинчалар баҳорда нок дарахтларини гуллаш фазасининг охирида яъни, апрель ойининг учинчи ўн кунлиги тухум қўяди ва май ойи бошларидан тухумдан «дайди» личинкалар пайдо бўлиб, ўсимлик бўйлаб тарқала бошлайди. Одатда улар силлиқ пўстлоқда, барг ва мева бандларида жойлашади, барг юзасида эса унча кўп учрамайди.
Маълумки, урғочи личинкалар иккинчи марта туллашдан кейин катта ёшдаги урғочи зотга айланади, эркак личинкалар эса иккинчи туллашдан сўнг кетма-кет пронимфа ва нимфа фазаларини ўтайди, сўнг катта ёшдаги эркак зотлар пайдо бўла бошлайди.
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра иккинчи авлоднинг урғочи ва эркак етук зотлари июннинг охири, июлнинг бошларида аниқланди. Иккинчи авлод урғочиларининг дастлабки тухум қўйиш даври июль ойининг биринчи ўн кунлигида аниқланди. Урғочилари 20-50 дан 70 тагача тухум қўяди [56; 398-б.].
Хўжаликларда олиб борилган кузатув натижалари кўра, ширинчаларнинг иккинчи авлодида эркак зотлари сони кўп бўлиб, улар барглар ва меваларда жойлашади, бу эса биздан махсус ҳисоблаш ўтказишни талаб этди. Шунга кўра бинафша рангли қалқондорнинг жинслар орасидаги нисбати аниқланди. Бунинг учун 10 та модел дарахтларнинг 4 томонидан 1 донадан ширинчалар билан зараланган 15 см. узунликдаги новдалар, 3 тадан барг (жами 12 та) ва учтадан мева (жами 12 та) ҳисоблаб чиқилди. Кузатув натижалари 3.10-жадвалда келтирилган.
Олинган натижалардан кўриниб турибдики новдаларда жойлашган ширинчаларнинг эркак ва урғочилари нисбати 1:1,1 донани ташкил қилган бўлса, баргларда жойлашган ширинчаларда бу нисбат 1:1,5 дона ва меваларда 1:2,2 донагача бўлиши кузатилди.
3.10–жадвал
Нок дарахтининг новда, барг ва меваларида учрайдиган ширинчаларнинг жинслари нисбати
(Тошкент вилояти Қибрай тумани. 02.05.2021 й.)



Нок дарахтидан олинган намуналар

Олинган намуналар сони, дона

Ҳисобга олинган жами қалқондорлар сони, дона

Шундан

Жинс-лар нисбати
♂ ♀

эркаклари

урғочилари

дона

%

дона

%

1.

Новдалар

40

635,0

298,0

47,0

337,0

53,0

1,0:1,1

2.

Барглар

120

253,0

101,0

39,9

152,0

60,1

1,0:1,5

3.

Мевалар

120

288,0

90,0

31,2

198,0

68,8

1,0:2,2

Тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, қуйидагича хулоса қилинди, яъни ширинчалар Тошкент вилояти шароитида икки авлод бериб кўпаяди. Бу зараркунанданинг биринчи авлоди “дайди” личинкалари 1-10 апрель ва иккинчи авлоди “дайди” личинкалари 25 май 10 июнь оралиғида тухумдан чиқиб озиқланишга ўтади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling