Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус Таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги
-жадвал Нок боғларида учрайдиган фойдали кушандаларнинг асосий турлари
Download 0.96 Mb.
|
СУННАТ 25 йенги
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛИ БЎҒИНОЁҚЛИЛАР НОМИ УЧРАШИ Тошкент
- Chrysopidae
- HUMENOPTERA
- Арh elin idae
- 3.13- жадвал Нок боғларида олтинкўзни ширинчаларга қарши қўллашнинг биологик самарадорлиги.
- IV.боб. НОК БОҒЛАРИДА НОК ШИРИНЧАСИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ ЧОРАЛАРИ. 4.1-§. Нок боғларида ширинчаларга қарши микробиологик преператларни танлаш
Шунинг учун ҳам нок боғларининг энг хавфли зараркунандаларидан бўлган ширинчаларнинг табиий шароитда энтомофаглар билан зарарланиш даражасини ўрганиш мақсакдида алоҳида кузатув ва тажрибалар олиб бордик. Қуйида Тошкент вилояти Қибрай тумани «Юсупов Абдуманноп» боғдорчилик хўжалигида ширинчаларга қарши қўлланилган 3 вариантда олтинкўз энтомофагининг биринчи ёш личинкалари самарадорлигини ўрганиш мақсадида ўтказилган дала тажриба натижалари келтирилган. 3.12-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, нок боғларида олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумларини яшил нок ширинчасига қарши 1:5 нисбатда қўллаганимизда 3-кунида ширинчалар сони назоратга нисбатан 40,1% га камайганлиги кузатилди. Тажрибамизнинг 7-кунида ширинчалар сони 48,4% га, 10-куни 59,4%, 14-куни эса назоратга нисбатан 63,8% гача камайиши аниқланди. Тажрибамизнинг иккинчи вариантида, яъни йиртқич олтинкўзнинг тухумларини ширинчаларга қарши 1:10 нисбатда қўлланилганда эса зараркунандалар популяцияси сонининг назоратга нисбатан камайиши ҳисобнинг 3-кунида 36,9 %, 7-куни 46,8 %, 10-куни 56,9% ва 14 куни 60 % ни ташкил қилди, кейинги учинчи вариантда олтинкўз тухумларини 1:15 нисбатда қўлланилган вариантда эса зараркунандалар сони энтомофаг чиқарилгандан кейин 3 куни 33,6%, 7-куни 44,9%, 10-куни 53,8% ва 14-куни 55% гача камайиши кузатилди. Тўртинчи вариантимизни 1:20 нисбатда олтинкўз тухумлари илинганда 3 куни 32,2%, еттинчи куни 40,9%, ўнинчи куни 51,2%, 14-куни эса 52,2% биологик самарадоликни ташкил қилди (3.13-жадвалга қаранг).
Бу тадқиқотлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, нок боғларида ширинчаларга қарши йиртқич олтинкўзнинг 3-4 кунлик тухумларини 1:5 ва 1:10 (энтомофаг: зараркунанда) нисбатда қўлланилганда ширинчалар сонини назоратга нисбатан 63,8-60% гача камайтириши мумкин. 1:25, 1:20 нисбатда қўлланилганда эса ширинчалар сонининг камайиши 55-52,2% дан ошмади. IV.боб. НОК БОҒЛАРИДА НОК ШИРИНЧАСИГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШ ЧОРАЛАРИ. 4.1-§. Нок боғларида ширинчаларга қарши микробиологик преператларни танлаш Нок боғларининг асосий зараркунандаларидан бири ширинчалардир. Ўзбекистон шароитида нок ширинчаси 2-5 та авлод бериб кўпаяди. Нок ширинчаларнинг кўпайиши уларнинг озиқа муҳити билан бевосита боғлиқ. Айниқса уларнинг урғочи зотлари оқсилга бой ўсимликлар билан озиқланганда серпушт бўлиб, бир авлодининг ривожланиши учун зарур вақт ҳам қисқаради. Мева боғларининг маҳсулдорлигини оширишда асосий омиллардан бири касаллик ҳамда заракунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя тадбирларини бажаришдир. 2021 йил давомида нок боғ майдонларида нок ширинчаларининг ривожланиш хусусиятлари ва уларга қарши биологик препаратларнинг биологик самарадорлигини ўрганиш мақсадида тадқиқотлар олиб бордик. Шунинг учун ҳам нок ширинчасига қарши самарали ҳимоя воситаларини топиш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай тумани боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари боғларида тадқиқотлар олиб бордик. Кузатувларимиз давомида Тошкент вилояти Қибрай тумани «Маданият Азимова Сайёра» боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги нок боғларида вегетация даврида ширинчаларнинг тухумдан чиққан «дайди» личинкалари сонини билиш учун тажриба участкасида 10 та модел дарахтининг тўрт томонидан кенглиги 3-5 см. бўлган 1 тадан шохига ёпишқоқ тарафини тескари қилган ҳолда маҳкам қилиб ёпишқоқ тасма (скотч) боғланди. Ёпишқоқ тасма ҳар икки кунда янгисига алмаштирилди. Ҳар бир модел дарахтнинг кузатувдаги шохидаги скотчга ёпишиб қолган ширинча личинкаларини санаб, тухумдан чиққан «дайди» личинкалар сони аниқланди. «Дайди» личинкалар ёппасига тухумдан чиқиб бошлаганда биологик препаратларни қўллашнинг энг қулай вақти деб белгиланди. Тажрибада ширинчаларга қарши биологик препаратлардан ТЕРОН-био 10% с.э. -1,0-1,5 г/га, Биослип ПВ сус.к. -1,0-2,0 л/га. ва эталон варианти сифатида Нурелл-Д, 55% эм.к. -1,0 л/га сарф миқдорида қўлланилди. Ширинчаларга қарши биологик препаратларни қўллаш Ш.Т.Хўжаев [28; 103-б.] таҳририда чоп этилган услубий кўлланмалар бўйича олиб борилди. Ҳисоб ишлари 7, 14 ва 21-кунлари олиб борилди. Биологик самарадорлик Abbot формуласи ёрдамида ҳисобланди.
Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling