Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ИЛМИЙ ТАВСИЯЛАР
Download 0.72 Mb.
|
Elmurodov shahriyor 2 bob sa
- Bu sahifa navigatsiya:
- Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yhati
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ИЛМИЙ ТАВСИЯЛАР
Ўзбекистоннинг ҳозириги ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти даврида ёш авлоднинг ахлоқий тарбияси педагогика фанида бугунги ХХI асрнинг энг долзарб муаммоларидан бири сифатида юзага чиқмоқда. Болаларга қанчалик ёшлик давридан ахлоқий тарбия элементлари сингдирилса, улар шунчалик табиатнинг моҳиятини тушунадиган, ташаббускор, баркамол шахс бўладилар. Олинган барча кўникма ва малакалар уларнинг келажак ҳаётида пойдевор бўлиб хизмат қилади. Амалга оширилган тадқиқотларимиз ва кузатишларимиз натижасида қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Мактабгача таълим тизимида ахлоқ тарбиясининг ўрни ва аҳамияти катта бўлиб, бунда ўзбек халқининг ахлоқий анъаларидан фойдаланиш, олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Боланинг ахлоқ тарбиясининг муваффақияти кўп жиҳатдан мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятларига боғлиқ. 2. Мактабгача таълим муассасаларида ахлоқий тарбияси ва бу жараёнда ҳайвонот оламидан фойдаланиш масаласи қониқарли эмас. Унинг назария ва амалиётдаги аҳволини ўрганиш шуни кўрсатдики, мутахассислар мазкур муаммога етарлича эътибор бермаяптилар. Мактабгача таълим муассасаларининг услубчилари ва тарбиячилари ахлоқ тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш юзасидан элементар тасаввурга эга эмаслар. Бунинг асосий сабаблари мазкур муаммо бўйича етарли қўлланма ва тавсиялар, дидактик материаларнинг яратилмаганлигидир. Бундай аҳволни мазкур муаммо бўйича хорижда, шунингдек, Республикамизда тўпланган илғор тажрибалар ҳам умумлаштирилмаганлиги ва тарбиячиларга етказилмаганлигида ҳам кўриш мумкин. Мактабгача таълим tashkilotlariда ахлоқий нутқ ўстириш, табиат билан таништириш, тасвирий фаолият машғулотларига доир яратилган юзасидан таҳлил ҳамда тажриба-синов ишларининг натижаларига асосланиб машғулотлар ва ундан ташқарида ўтказиладиган тарбиявий тадбирларда, болаларнинг ахлоқий тарбиясида :ҳайвонот оламидан фойдаланишни анчагина кенгайтириш мақсадга мувофиқ эканлиги назарий ва амалий жиҳатдан асосланди. 3. Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясини такомиллаштиришга бугунги кунда катта эҳтиёж мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тарбиячилар учун тайёрланган амалдаги мужассам дастур (меҳнат, нутқ ўстириш, табиат билан таништирш, тасвирий фаолият),ҳайвонот оламидан фойдаланиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши асослаб берилди ва унинг мазмуни ишлаб чиқилган тавсияларимизда ўз ифодасини топди. 4. Ҳайвонот оламидан фойдаланиш муайян миллатнинг руҳиятига мос тушади ва уни ифодалайди. Ана шу жиҳатларга кўра уларнинг моҳияти мактабгача ёшдаги болалар томонидан ҳам тез англаб олинади. Болаларни ёшликдан бошлаб ҳайвонот олами билан мулоқат қилдириш, кўчат ўтказиш ойлигида иштирок этиш, “ота-касб”, “уста-шогирд” жамоа бўлиб ахлоқий қилиш, катталар ва ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилиш анъаналари аҳлоқ тарбиясида ниҳоятда самарали экаилиги исботланди. Ахлоқий ғояларни ифода этувчи мазкурғоя яъни ҳайвонот оламидан фойдаланиш мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари томонидан эгаллаб олиниши муаммонинг ечимида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 5. Мактабгача ёшдаги болаларнинг .ахлоқий тарбияси ва бу жараёнда ҳайвонот оламидан фойдаланиш бирмунча мураккаб ва кўп қиррали бўлганлиги сабабли, тарбиячилар аҳлоқий анъаналарини ва уларни амалга оширишда аҳлоқий тарбиянинг энг замонавий технологиялари ҳақида чуқур билимларга эга бўлишлари ва улардан ўринли фойдаланишлари талаб этилади. 6. Мактабгача таълим tashkilotlariда болалар аҳлоқий тарбияси самарадорлигини ошириш, бу жараёнда ҳайвонот оламидан фойдаланишга яратилган шарт шароитларни энг мақбул асосларда йўлга қўйиш талаб этилади. Бунда машғулотлар ва таълимий тадбирларни талаблар даражасида амалга оширишга хизмат қилувчи моддий-техникавий асос алоҳида аҳамият касб этади. Тарбиячилар билан ўтказиладиган тадбирлар ҳайвонот оламидан фойдаланиш тарбиянинг турли шакл ва усулларини уйғунлаштиришни талаб этди. Суҳбат, давра суҳбати, видеофильмлар намойиш этиш, мунозара, тренинг, конференция, семинар, танлов, амалий-тасвирий ролли ўйин, топишмоқ, тез айтиш, мустақил ишлар шулар жумласидандир. Бу машғулот ва тадбирларни илғор ва замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилиши тадқиқотимизга киритилган илмий фаразимизни тўғрилигини кўрсатди. Ишимизда тарбиячилар ахлоқий анъаналари билан яқиндан таништирилди. Қўлланилган бу педагогик технологиялар болаларга ахлоқнинг, табиат, ҳайвонот оламига онги муносабатда бўлиш, ҳурмат қилиш, ҳар бир ишни виждонан, ҳалол сифатли бажариш, ахлоқий интизом ва гигиенасига риоя қилишнинг муҳимлигини тушуниб етишлари ва уларни ўз фаолиятларида қўллашларига имкон берди. Тадқиқот ва тажриба-синов ишларининг натижаларига таянган ҳолда, мактабгача ёшидаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган фаолият самарадорлигини таъминлашга оид қуйидаги илмий тавсиялар ишлаб чиқилди: Мактабгача таълим tashkilotiнинг раҳбарлари ва тарбиячилари мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти даврида болаларнинг ахлоқий тарбиясининг аҳамиятини катталиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб мазкур масалага алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Тарбиячилар болалар ахлоқий тарбиясини амалга оширишда ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг моҳиятини тушуниб етишлари. Ахлоқий тарбия ҳақида ҳамда улардан амалиётда фойдаланишнинг шакл ва услублари ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлишлари керак. 3. Мактабгача таълим муассасаларида ҳайвонот оламидан фойдаланиш юзасидан тарбиячилар зарурий билим ва кўникмаларни ҳосил қилишда машғулотларни замонавий ва илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этишга эришиш. Бунда назарий билимларни амалиёт билан бирга олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Мактабгача таълим муассасалари учун тарбиячилар тайёрловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг шу йўналишда кадрлар тайёрловчи факультет ва бўлимлари, шунингдек, тарбиячиларнинг малакасини оширишга масъул таълим муассасаларининг дастурларига ҳайвонот оламидан фойдаланиш ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга доир тегишли мавзулар киритиш зарур. Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик мажмуалар тайёрловчи муаллифлар нутқ ўстириш, табиат билан таништириш, тасвирий фаолиятга доир дастур, методик қўлланма, хрестоматия, дидактик материаллар тайёрлашда ҳайвонот оламидан фойдаланишга эътиборни қаратиш. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари учун ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш юзасидан методик тавсиялар тайёрланиши муҳим аҳамият касб этади. Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yhati 1. O‘zbekiston Respublikasining Ta’lim to‘g‘risidagi qonuni.T; 2020 yil 2. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi. T; 2017-yil 3. Mirziyoyev Sh.M. “Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini ta’minlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligi garovi” mavzusidagi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 24 yilligiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi ma’ruzasi. – T.: “O‘zbekiston”, 2017. – 48 b. 4. Mirziyoyev Sh.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik – har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. –T.: “O‘zbekiston”. – 2017.– 102b. 5. Mirziyoyev Sh.M. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan birga quramiz. – T.: “O‘zbekiston”, 2017. – 488 b. 6. Mirziyoyev Sh. M. 7 fevral 2017 yil kuni “O‘zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha Harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-4947 sonli farmoni 7. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy ta’lim tizimini yanada takomillashtirishga oid chora–tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ-2909 qarori.- Toshkent, 2017 y, 20-aprel. 8. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ-4312 – sоnli “О‘zbekistоn Respuplikasi maktabgacha ta’lim tizimini 2030-уilgacha rivоjlantirish kоnsepsiуasi”. 2019 yil. 8-may. 9. O‘zbekiston Respublikasining ilk va maktabgacha yoshdagi bolalar rivojlanishiga qo‘yiladigan davlat talablari. T BMT bolalar jamg‘armasi (YUNISEF), 2018. 10. Maktabgacha ta'lim va tarbiya to‘g‘risida Respublikasining Qonuni. Qonunchilik palatasi tomonidan 2019-yil 22-oktabrda qabul qilingan. Senat tomonidan 2019-yil 14-dekabrda ma’qullangan. 11. Ilk qadam. Maktabgacha ta’lim muassasasining Davlat o‘quv dasturi. T.: BMT Bolalar jamg‘armasi (YUNISEF), 2018. Tuzuvchilar: I.V.Grosheva, L.G.Evstafeva, D.T.Mahmudova, SH.B.Nabixonova, S.V.Pak, G.E.Djanpeisova.- T.:MTV, 2018. 12. Azizxo‘jayeva N.N “Pedagogik texnologiyalar va pedagogik mahorat” «O‘zbekiston yozuvchilar uyishmasi Adabiyot jamg‘armasi» nashriyoti T.: 2006 13.Yo‘ldoshev J. G. Ta’lim yangilanish yo‘lida. — T.: “O‘qituvchi”. 2000.,-207 b. 14. Yo‘ldoshev J.G. Pedagogik texnologiya asoslari. — T.: “O‘qituvchi”. 2004., - 100 b. 15. Yo‘ldoshev H.S. Avazov Sh.M. Ekologiya va tabiatni muxofaza qilish asoslari. Darslik — T.: — “Mehnat” —2003., -189 b. 16.Kosnazarov K., Saparova G, F. Otenova, Zaripov E., “Sudoch’e” ko‘li tizimida hayvonot va o‘simliklar dunyosini muhofaza qilish. // Materialm Respublikanskoy nauchno-prakticheskoy konferensii “Problemm ratsionalnogo ispolzovaniya prirodnmx resursov Yujnogo Priaralya” -Nukus-2007, 26-27-noyabrya, 25-26 st. 17.Kultiasov I.M. Oxunov X.M. O‘simliklar ekologiyasi — T.: 1990., 150 b. 18.Kulturaev B. Pedagogicheskie osnovы ekologicheskogo vospitaniya uchashixsya v selskix shkolax. (Na materiale kursa ximii). Avtoref. diss. kand. ped. nauk. —T.: 1990, —20 b. 19.Mavlonov. O. Imamov E., Beknazarov B., Biologiya. Test topshiriklari. — T.: 1996. 5 — 24 st. 20. Mavlonov O va boshqalar. Biologiya ma’lumotnoma. T.: “O‘qituvchi” 2004., 351 b. 21.Mavlonov O., Tolipova J. Zoologiyani o‘qitish metodikasi T.: “Tibbiyot”. 2004. 119 b. 22.Mavlonov O., Najimova S, Nishonboeva M. Zoologiyani o‘qitish metodikasi va texnologiyalari. — T.: “O‘zbekiston”., ensiklopediyasi davlat ilm. nashriyoti, 2005, — 150 b. 23.Matyakubova Z.N. O‘quvchilar bilimini baholashda ko‘p tanlov javobli test topshiriqlarildan foydalanish metodikasi. (umumiy biologiya misolida) Ped. fan. nomzodi, diss. Avtoreferati. — T.: 2000. 130 b. 24.Mirkin B.M., Naumova L.G. Nujen spisalnы kurs “Ekologiya”.// (biologiya v shkole). — M.: 1991, 28 — 31 s. 25.Mustafaev S.M., Xalmuratov A. O‘simlik turlari va jamoalarini bioekologik o‘rganish. — T.: “O‘qituvchi”. 1992. — 199 6. 26.Nishonboeva M.G‘ Biologiya darslarida ekologik tarbiya. O‘rta maktablarning biologiya o‘quvchilari uchun qo‘llanma. — T.: “O‘qituvchi”. 1992. -1036. 27.Nishonboeva M.G‘., Abdurahimov K., Usmonov T. O‘quvchilarning ekologiyaga oid amaliy ishlar. //Uzluksiz ta’lim jarayonida yoshlarga ekologik bilim berish /ilmiy asarlar to‘plami/. -T.: O‘zPFITI., 1990, 64-73 b. 28. Nishonboeva M.G‘. Biologiyani o‘qitishda ekologik ta’lim tarbiyaning samaradorligini oshirish (botanika va umumiy biologiya misolida). Ped. fan. nomzodi. diss. Avtoreferat. — T.: 2001.-150 b. 29.Otaboev Sh, Hidoyatova Z. Ekologiya, gigiena va sihat — salomatlik. —T.: O‘zRFA, “Fan” nashriyoti., 2007, —331 b. 30. Otaboev Sh., Sattorov E., Zaripov E, Saparova G. Maktab yoshigacha bulgan farzandlarimizni ekologik ongini, fikrlash va tafakkurini shakllantirish muammolari. //“Bolalar shaxsini rivojlantirishning dolzarb muammolari” II — Xalqaro ilmiy—amaliy anjumanning tezislar to‘plami. Aprel. -T.: 2008., 331-333 b Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling