Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Мактабгача ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари


Download 0.72 Mb.
bet19/27
Sana10.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1087105
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Elmurodov shahriyor 2 bob sa

3.1. Мактабгача ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари
Педагогик йўналишда олиб борилаётган тадқиқотнинг ечимини топишда асосий эътибор муаммонинг назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганилишига қаратилди.
Бунинг боиси илгари сурилаётган назарий ғояларнинг амалиётда ўз инъикосини қай даражада топа олганлигини аниқлашдан иборатлигидир. Мазкур мақсаднинг натижаланганлиги тадқиқотда олға сурилаётган назарий ғояларнинг амалиётда ўз исботини топиши, қўлланилаётган методларнинг тўғри танланганлиги, белгиланган вазифаларнинг аниқлиги, умумий фаолиятнинг пухта режалаштирилганлиги, тажриба-синов ишларининг узлуксиз, изчил ва тизимли тарзда ташкил этилганлиги, шунингдек, фаолият босқичларининг асосли белгиланганлиги ҳамда босқичлар ўртасида муайян изчилликнинг қарор топганлиги каби ҳолатлар билан тавсифланади. Шу сабабли тадқиқот муаммоси доирасида яратилган мавжуд манбалар мазмуни билан назарий жиҳатдан танишиб чиқиш асосида амалий тажриба-синов ишларининг қай тарзда қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлиши борасида ягона фикрга келинди. Ва ушбу фаолиятнинг умумий лойиҳаси (тажриба-синов ишлари дастури) ишлаб чиқилди. Лойиҳа (дастур) мазмунида тажриба-синов ишларининг умумий моҳиятини очиб берилишига алоҳида эътибор қаратилди. Қуйида мактабгача ёшдаги болалар ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган тадқиқот ишининг асосий таркибий жиҳатларидан бири – тажриба-синов ишини ташкил этишда назарий-методик манба бўлиб хизмат қилувчи лойиҳа (дастур) мазмуни хусусида сўз юритилади.
Тадқиқот мақсади – мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан самарали фойдаланишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш ва ташкил этиш.
Қўйилган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этилиши лозим.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолатини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиб, тахлил этиш. Мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тарбиячилар, мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари, маҳалла ходимлари, ота-оналар иштирокида суҳбат ҳамда дебатлар ташкил этиш, улар ўртасида анкета ва ижтимоий сўровларни ўтказиш, педагогик кузатув ишларини олиб бориш, тажриба-синов ишларининг ҳаққонийлигини текширишга имкон берувчи тажриба ҳамда назорат гуруҳларини шакллантириш, мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилган махсус режа бўйича машғулотларни интерфаол усуллар асосида ташкил этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш каби фаолиятнинг кенг кўламда йўлга қўйилиши ҳисобга олиниб тадқиқот амалга оширилди.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга имкон берувчи шарт-шароитларни ҳамда моддий ва маънавий омилларни илмий-амалий жиҳатдан тўғри аниқлаш. Мазкур вазифанинг ҳал этилишида машғулотлар жараёнида мавжуд манбалар мазмунининг назарий таҳлилига асосланган ҳолда тайёрланган машғулотлар лойиҳаси борасида мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари билан амалий мулоқотларни ташкил этиш, уларнинг мулоҳазаларини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, тарбиячилар тажриба-синов ишларининг фаол субъектлари сифатида мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган тажриба-синов жараёнида асосий рол ўйновчи педагогик омилларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқ кўрсатиб бера оладилар.
Мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячиларида мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасидаги амалий эҳтиёжни қарор топтириш.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишнинг аҳамияти ҳамда ижтимоий зарурияти борасидаги илмий-амалий қарашларни тарбиячилар ўртасида кенг кўламда тарғиб этиш, уларда бу борада маълум назарий ва амалий билимларни ҳосил қилиш тадқиқот олдига қўйилган вазифа ечимини илмий ва амалий жиҳатдан таъминлаш мумкин.
Мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячиларида мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасида амалий кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилиш. Ушбу вазифа мактабгача таълим tashkilotlariнинг тарбиячилари улар иштирокида амалий машғулот, семинар-тренингларни ташкил этиш, улар иштирокида кенг кўламли амалий фаолиятни йўлга қўйиш асосида ҳал этилади.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасида юзага келувчи муаммоларни аниқлаб бориш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш. Бу йўлдаги фаолият ота-оналар, мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари ҳамда тарбияланувчилари, шунингдек маҳалла иштирокида суҳбатлар ташкил этиш, интервьюлар олиш, ўзаро тажриба алмашиш асосида амалга оширилди.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадида яратилган машғулотлар лойиҳаси мазмунига ўзгартиришлар киритиш ва уларни такомиллаштириб бориш. Мазкур вазифанинг ижобий ҳал этилишида тарбиячилар, жойлардаги maktabgacha таълими бўлимларининг масъул ходимлари, шунингдек, maktabgacha таълими ходимларининг малакасини ошириш институти тингловчилари иштирокида ташкил этилган мунозаралар ўзига хос аҳамият касб этди.
Изчил равишда муҳокамаларни ташкил этиш асосида мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадида яратилган машғулотларнинг самарадорлик даражасини аниқлаш. Сўз юритилаётган вазифанинг ечими тарбиячилар, жойлардаги Maktabgacha таълими бўлимларининг масъул ходимлари, шунингдек, Termiz shahar maktabgacha ta’lim tashkilotlari тингловчилари орасидан махсус эксперт гуруҳини шакллантириш ва улар томонидан тажриба-синов ишларининг умумий ҳолатига нисбатан тақризлар берилишига эришиш асосида амалга оширилди.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш муаммоси доирасида олиб борилган тажриба-синов ишлари уч босқичда ташкил этилди. Ҳар бир босқичда аниқ вазифаларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, дастлабки босқичларда амалга оширилган фаолиятнинг тажриба-синов ишларининг кейинги босқичлари учун таянч манба бўлишига эътибор қаратилди. Босқичларнинг ягона тизим, ўзаро бирлик ва алоқадорлик тамойилига мувофиқ бўлиши таъминланди. Хусусан:
1. Педагогик тажриба-синов ишларининг ташкилий босқичи. Тажриба-синов ишларининг ушбу босқичида муаммо доирасида олиб борилувчи амалий фаолият мазмунини ёритувчи ҳаракат дастури ва махсус ишчи режа ишлаб чиқилди.
Тажриба-синов ишларининг умумий жараёни асосланди, ҳар бир босқичда ҳал этилиши лозим бўлган аниқ вазифалар, уларнинг бажарилиш муддати белгиланди.
Тажриба-синов ишлари учун объект сифатида белгиланган мактабгача тарбия муассасаларининг раҳбарлари билан мулоқотда бўлиш асосида тадқиқот ишиннг амалий жараёнини ташкил этиш масаласи ҳал этилди, шу мақсадда ташкил этилувчи жараён расмийлаштирилди. Мактабгача тарбия муассасаларининг ходимлари билан учрашув ташкил этилиб, тажриба-синов ишларини олиб бориш учун масъул тарбиячилар белгиланди. Уларга педагогик тажриба-синов ишларини олиб боришдан кўзланган мақсад, амалий фаолият жараёнининг умумий моҳияти, кутилаётган натижалар борасида маълумотлар берилди.
Педагогик тажриба-синов ишларининг ўтказилишига масъул этиб белгиланган, тарбиячиларнинг фаолият йўналиши ва кўлами аниқлаб олинди. Педагогик тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлашда муҳим омил сифатида намоён бўлувчи тажриба ва назорат гуруҳлари белгиланди. Мазкур гуруҳларга жалб этилувчи респондентлар сони аниқланди.
2. Кенг кўламда тажриба-синов ишларини ташкил этиш босқичи. Мазкур босқичда мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясини шакллантириш жараёнида ҳайвонот оламидан фойдаланиш имконини берувчи педагогик шарт-шароитлар яратилди. Муаммо бўйича машғулотларнинг ишланмалари тайёрланди. Машғулотларни ўтказиш бўйича тажриба-синов ишлари учун масъул тарбиячиларга амалий кўрсатмалар берилди. Амалий фаолиятнинг бориши борасида улар билан мулоқот ташкил этилди. Тарбиячилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида ишланмалар мазмунан ва методик жиҳатдан такомиллаштириб борилди.
3. Тажриба-синов ишларининг якуний босқичи. Мазкур босқичда асосий эътибор мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилган махсус методиканинг самарадорлигини аниқлашга қаратилди. Бу йўлда тажриба-синов ишларининг натижалари таҳлил этилиб, умумлаштирилди: Тарбиячилар, жойлардаги Maktabgacha tаълими бўлимларининг масъул ходимлари, шунингдек, tarbiyachilarni жалб этиш асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилган махсус методиканинг самарадорлигига баҳо берилди. Яъни тажриба-синов натижасида олинган маълумотлар привитазация қилиниб, баҳоланди. Тажриба-синов ишларининг якуний кўрсатгичлари математик-статистик метод ёрдамида қайта таҳлилдан ўтказилди.
Мактагача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган тажриба-синов ишларини муваффақияти ечми қуйидаги омилларга боғлиқ бўлиши назарда тутилди:
1. Объектив омиллар тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш мақсадини ёритишга хизмат қилувчи машғулотларнинг пухта тайёрланган ишланмалари, кўрсатмали материаллар, машғулотлар самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи техник ҳамда ахборотли воситалар (телевизор, аудио ва видио магнитофонлар, компьютер қурилмаси)нинг мавжудлиги, машғулотларни ташкил этишга мўлжалланган қулай хоналар жонли бурчаклар, саёҳатлар уюштириш имконини берувчи транспорт воситалари.
2. Субъектив омиллар: тажриба-синов ишлари жараёнига ихтиёрийлик асосида респондентларнинг жалб этилиши, амалий фаолиятни ташкил этиш учун масъул этиб белгиланган мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари томонидан масъулиятни чуқур англанганлиги, уларга тажриба-синов ишларининг мақсади ҳамда уларнинг якунлари хусусида тўлақонли тушунчалар берилганлиги, тарбиячилар томонидан мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш борасида муайян билим, кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлишига эришиш, тарбиячиларда машғулотларни ташкил этишга нисбатан ижодий ёндошувнинг қарор топганлиги, уларнинг касбий маҳорат даражаларининг юқорилиги, мактабгача таълим tashkilotlariда ҳал этилаётган муаммонинг ижобий ечимини таъминлашга ёрдам берувчи илғор тажрибаларнинг тезкор суръатда тарбиячилар томонидан ўзлаштирилишига алоҳида эътиборнинг қаратилганлиги, мактабгача тарбия tashkilotlari тарбияланувчиларида ҳайвонот оламига оид маълумотлар моҳиятини ўзлаштиришга нисбатан қизиқишнинг юзага келганлиги, уларнинг машғулотлар жараёнида ихтиёрий ва фаол қатнашишлари, ота-оналар томонидан фарзандларининг ҳайвонот оламига оид тушунчаларга эга бўлишлари йўлида мактабгача таълим tashkiloti ходимларига кўрсатаётган ёрдамлари, турли фаолият йўналишларида иш олиб бораётган корхоналар билан ҳамкорликка эришиш, амалий фаолиятнинг узлуксиз, изчил ва тизимли равишда ташкил этилганлиги.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланиш муаммосини тадқиқ этиш доирасида амалга оширилган тажриба-синов ишлари қуйидаги тамойиллар асосида йўлга қўйилди ва ижобий натижаларга эришилди:
Педагогик тажриба-синов ишларини ўтказилишидан кўзланган мақсаднинг илмий-амалий жиҳатдан аниқлиги;
Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этишга нисбатан технологик ёндашувнинг қарор топганлиги;
Мактабгача таълим tashkilotlariда фаолият олиб бораётган тарбиячиларнинг имкониятлари ва касбий маҳоратлари даражасининг инобатга олинганлиги;
Тажриба-синов фаолиятининг изчил, узвий, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этилганлиги;
Амалий фаолият жараёнининг диалектик хусусиятга эгалиги ва динамик равишда ривожланиб бориши;
Тажриба-синов ишларини олиб бориш жараёнида тарихий, миллий ва умуминсоний ғояларнинг устуворлиги;
Амалий фаолият жараёнининг миллийлиги, тарихийлиги ҳамда инсонпарварлик хусусиятига эгалиги;
Респондентларнинг психологик ва физиологик хусусиятлари, шунингдек, уларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда қизиқишларини инобатга олиш;
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган амалий фаолиятни муваффақиятли ташкил этиш борасидаги шакл, метод ва воситаларнинг тўғри ва мақсадга мувофиқ танланишига ҳам сўз юритилаётган жараёнда алоҳида эътибор қаратилди. Ота-оналарнинг фикр-мулоҳазаларига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий фаолият натижаларига кўра қуйидаги шакл, метод ва воситалардан самарали фойдаланиш муаммонинг ечимини таъминлашда асосий омиллардан бири бўлишига ишонч ҳосил қилинди; шу муносабат билан эксперимент, тарбиячилар, ота-оналар билан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди: суҳбат, давра суҳбати, интервью олиш, дебат, амалий тренинг, саёҳат, конференция, семинар, танлов, маъруза каби шакллар; педагогик кузатув, суҳбат, анкета ҳамда ижтимоий сўровларни ташкил қилиш, тест, ҳикоя қилиш, кўргазмалилик, амалий машғулот, саёҳат, намойиш этиш, “Мени тушун”, “Кластер”, “Роли-поли”, “Эко – бинго ўйин”, “Ўзингни синаб кўр” каби методлар; ўқув ва техник жиҳозлар, ахборотли технологиялар (телевизор, радио, компюьтер, аудио ва видео магнитафонлар) каби воситалар.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонот оламидан фойдаланишга йўналтирилган фаолиятнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш махсус ишчи режага мувофиқ амалга оширилди.
Мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тарбиясида ҳайвонол оламидан фоидаланиш муаммосини ҳал этиш доирасида олиб борилган тажриба-синов ишларининг муваффақияти амалий фаолиятнинг махсус методика (дастур ва ишчи режа) асосида амалга оширилишига боғлиқ дея топилди ҳамда дастур ва ишчи режа яратилди. Уларнинг самарадорлиги тажриба-синов ишларининг натижалари билан белгиланди.



Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling