Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Download 1.27 Mb.
bet16/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
Bog'liq
Амалий механика

5.3. Парчин михли чокни ҳисоблаш.


Ишлаш шароитига қараб, парчин михли чоклар қуйидаги турларга бўлинади: а) мустаҳкам чоклар; бундай чоклар бирикманинг етарли даражада мустаҳкам бўлишини таoминлайди ва металл конструкцияларини (кўприк, стропилавий фермалар ва ъаказоларни) йиьишда ишлатилади; б) мустаҳкам-жипс чоклар; булар бирикмага катта механикавий кучлар таoсир қилиши билан бирга, чокнинг герматик бўлиши ҳам зарур холларда (масалан, буь қозонлари, босим таoсиридаги суюқликлар сақланадиган идишлар ва шу кабилар ясашда) ишлатилади; в) жипс чоклар; герметик бўлиши талаб этиладиган, аммо таoсир этувчи куч унча катта бўлмаган холларда (масалан, ёнильи, сурков мойлари ва сув сақлаш учун мўлжалланган идишларни ясашда) ишлатилади.



Парчин михнинг шакли

Парчин михнинг тури



Ярим доиравий каллакли пўлат парчин мих


Кесик конус шаклидаги каллакли пўлат пачин мих


Яширин (ўрнатилган кўринмайдиган) каллакли пўлат парчин мих


Ярим яширин каллакли пўлат парчин мих

Хозирги вақтда мустаҳкам жипс ҳамда жипс чоклар ўрнига ҳаммаси ерда пайванд чоклар ишлатилмокда деса бўлади. Шунинг учун, бу ерда, асосан, мустаҳкам чокларни ҳисоблаш тўғрисида тўхталиб ўтамиз.


Чўзувчи куч таoсиридаги чокни ҳисоблаш. Умуман олганда,чокка таoсир этувчи куч ва ҳосил бўлган кучланишлар орасидаги муносабатни аниқ ифодалаш бирмунча мураккаб.
Амалда чокларни ҳисоблашда айрим содалаштиришлар киритилади. Чунончи, чокка таoсир этувчи куч парчин михларга бир хилда, листнинг эни бўйлаб эса бир текисда тақсимланади,деб олинади. Чокнинг емирилиши парчин михнинг кесилиши,парчин михнинг ёки тешик деворининг эзилиши, листнинг ўзилиши, энг четда жойлашган парчин мих таoсирида листнинг кесилиши оқибатида юз бериши мумкин.


5.1.расм
Чокдаги парчин михлар сони n билан, битта парчин михга таoсир этувчи куч эса Р билан белгиланса, чокнинг мустаҳкамлигини таoминлаш учун қуйидаги тенгликлар бажарилиши лозим:
(5.1)
(5.2)
(5.3)
(5.4)
Бу тенгламаларда d0 листдаги тешикнинг диаметри (ҳисоблаш вақтида бу диаметр парчин мих диаметри ўрнида олинади); t-икки парчин мих марказлари орасидаги масофа-кадам: t1 ва t2 -энг четда жойлашган парчин мих марказидан лист қиррасигача бўлган масофа: s-бириктирилган листларнинг қалинлиги; [кес]-рухсат этилган кесувчи кучланиш; [эз]-рухсат этилган этилган эзувчи кучланиш;[ч]-рухсат этилган чўзувчи кучланиш; [’кес]-листнинг четки қисми учун рухсат этилган кесувчи кучланиш. Одатда, [эз]= (1,41,7)[кес] бўлади. Ана шу эoтиборга олингани холда (5.1) ва (5.3) ифодалар бир-бирига теглаштирилса,
(5.5)
бўлади. Бундан d0= (1,82,2)s эканлигини аниқлаш мумкин. [кес][ч] деб олиниб, озиргина топилган ифодадан s=d0/2 эканлиги эoтиборга олингани холда (5.15) ва (5.2) ифодалар бир-бир-ига тенглаштирилса,
(5.6)
келиб чиқади. Бу тенгликдан t1 < 1,5d0 эканлигини топиш мумкин. Амалий ҳисоблашларда эса, чокнинг тузилишига қараб, t1 = (3…5)d қилиб олинади.
S=0,8[кес] эканлиги эoтиборга олиниб, (5.1) ва (5.4) ифодалар бир-бирига тенглаштирилса,
(5.7)
бўлади. Бу тенгликдан t11,5d0 эканлигини аниқлаш мумкин.
Амалий ҳисоблашларда t1= (1,5. . . 2)d0 ва t2= 1,5d0 қилиб олинади. Бинобарин, листнинг калинлиги маoлум бўлса, унинг қийматига қараб,парчин михли чокнинг асосий ўлчамларини аниқлаш мумкин. Одатда,бу усул билан аниқланганда ўлчамлар стандарт қиймати билан солиштирилиб, чокнинг таoсир этувчи кучга нисбатан мустаҳкамлиги юқорида келтирилган тўртта тенглик воситасида текширилади. Лозим бўлган тақдирда аниқланган ўлчамларга тўзатишлар киритилади.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling