Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Амалий механика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-МАOРУЗА.
5.7. Устма-уст бирикмаУланиши лозим бўлган икки деталнинг, масалан, икки листнинг бири иккинчи устига қуйилиб пайвандланса устма-уст бирикма ҳосил бўлади. Бундай холларда пайванд чокнинг кўндаланг кесми учбурчак шаклида бўлади ва "бурчакли" ёки "валиксимон" чок деб аталади. Бурчакли чокнинг томонлари ҳаммаси вақт ҳам текис бўлавермайди. Унинг шакли"нормал, ботиқ ёки қабариқ" бўлиши мумкин. Қабариқ деталнинг уланган жойидаги кесмини сезиларли даражада ўзгартиради, бу эса, ўз навбатида, шу ерда кучланишларнинг қўшимча тўпланишга сабаб бўлади. Ана шу нўқтаи назардан олганда, чокларнинг ботиқ бўлгани яхши. Аммо чокларни ботиқ қилиш қўшимча мехнат талаб этади. Шунинг учун аксарият чоклар нормал шаклда тайёрланади. Лекин ўзгарувчан куч таoсир этадиган холларда чокнинг ботиқ бўлгани маoқул. Чокни катети (к) ва баландлиги (h) бурчакли чокларни ъарактерловчи асосий ўлчамлардир. Қалинлиги 3 мм дан катта бўлган листлар учун катетнинг энг кичик қиймати 3 мм бўлиши мумкин. кўпинча к=s ва h= к sin450,7к бўлади. 5.3.расм Бурчакли чок Листларни устма-уст пайвандлашда чокларни таoсир этаётган куч йуналишига тик қилиб, паралел қилиб ва маoлум бурчак ҳосил қилиб жойлаштириш мумкин, биринчи холда пайванд чок "рўпара чок" деб иккинчи холда - "ёнбош чок", учинчи холда эса "қийшиқ чок" деб аталади. 5.4.расм Тажрибадан маoлум бўлишича, бурчакли чокларнинг қандай жойланишидан катoий назар, улар учбурчак тўғри бурчагининг биссектирисаси орқали ўтган (m-m) кесим бўйлаб таoсир этувчи уринма кучланишдан емирилади. Одатда, чокда уринма кучланиш дан ташқари, нормал кучланиш, ҳам ҳосил бўлади. Лекин нинг қиймати нисбатан кичик бўлгани учун чокни ҳисоблашда унинг таoсири эoтиборга олинмайди. Чокка таoсир этувчи куч ва кучланиш унинг ҳаммаси нўқталарида ҳам бир хил бўлавермайди - деталларни бикрлиги ва чокнинг узунлигига боьлиқ бўлади. Аммо ҳисоблашни соддалаштириш мақсадида куч ҳаммаси нўқталарда тенг таoсир этади ва кучланиш чок кесимининг ҳаммаси жойида бир хил бўлади деб қабул қилинади. Ён бош чок қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: (5.10) бу ерда 0,7кk sin45°- чокнинг биссектрисаси бўйлаб ўтувчи кесимнинг баландлиги. 5.5.расм Ёнбош чок Одатда, ёнбош чокларнинг узунлиги l 50к қилиб олинади. Борди-ю, чокнинг бу шартдан олинган узунлиги қўйилган талабга жавоб бера олмаса, у холда деталларнинг ўртасидан қўшимча чок ўтказиб, бирикманинг мустаҳкамлигини ошириш мумкин. Бу холда мустаҳкамлик шарти қуйидагича бўлади: (5.11) 5.6.расм Қийшиқ чок Бу ерда к=s эканлиги назарда тутилган. Агар ёнбош чоклар куч таoсир этаётган йўналишга нисбатан икки томонда ъар хил масофаларда жойлашган бўлса, у холда,хар томондаги чокнинг узунлиги шу чокдан деталлнинг оьирлик марказигача бўлган масофага тескари пропорционал тарзда олинади. Масалан, ъар томондаги чокда деталларнинг марказигача бўлган масофа е1 ва е2 бўлсин. У холда ъар томондаги чокнинг узунлиги ъар хил бўлиб, уларнинг қийматини e1/l2=e2/l1 муносабатдан аниқлаш мумкин. Бу холда икки томондаги чок бир хил ишлайди. Шунинг учун мустаҳкамлигик қуйидагича ҳисобланади: (5.12) 5.7.расм Қўшимча чок билан бирктириш. Агар ёнбош чокли бирикмага момент таoсир қилса, чокдаги кучланиш қуйидагича бўлади: (5.13) бу ерда Wp- чокнинг емириладиган кесимнинг буралишга бўлган қаршилик моменти: унинг қиймати, кесимнинг шаклига қараб, материаллар қаршилиги курсида келтирилган формулалар асосида топилади. Амалда кўпрок учрайдиган чоклар (lp=0,7 klb қилиб олинади. 5.8.расм Ъар- хил узунликдаги ёнбош чок билан бириктириш. Гарчи рўпара чокда нормал ва уринма кучланишлар вужудга келиб, уларнинг таoсири мураккаб бўлса-да, аммо уни ҳисоблаш ёнбош чокни ҳисоблашдаги кабидир. Агар бирикмада рўпара чок битта бўлса, иккита бўлса (устма-уст қўйилган листлар ҳам устидан, ҳам остидан пайвандланган бўлса), (5.14) 5.9.расм Ёнбош ва рўпара чокнинг бир вақтда ишлатилиши. бўлади. Зарур холларда устма-уст қўйилган листларнинг бир-бирига тегиб турган қисмлари ъар томонидан пайвандланиши, яoни бир вақтнинг ўзида ёнбош ва рўпара чок ишлатилиши мумкин. Бундай холларда, чўзувчи куч таoсир этаётган бўлса, кучланиш қуйидагича ифодаланади: (5.15) момент таoсир этаётган бўлса, кучланиш (5.16) формуладан топилади, бир вақтнинг ўзида ҳам куч, ҳам момент таoсир этаётган эса кучланиш қуйидагича бўлади: =М+Р['] (5.17) Деталларни бир-бирига тик қилиб пайвандлашда учма-уч ёки бурчакли чокда фойдаланиш мумкин. Агар учма-уч чокда фойдаланилса, деталнинг пайвандланадиган қиррасига қўшимча ишлов берилади: бурчакли чокдан фойдаланилганда эса қиррага қўшимча ишлов бериш шарт эмас. 5.10.расм Куч ва момент таoсиридаги мураккаб чок. Шаклда келтирилган бирикма биринчи холда (5.18) формула асосида, иккинчи холда эса (5.19) формула асосида ҳисобланади. 5.11.расм Деталларни ўзаро тик қилиб бириктириш.
САВОЛЛАР. Ажралувчи ва ажралмас бирикмаларни изоъланг? Парчинлаш турларини келтиринг? парчинлаш ёрдамида хосил қилинадиган чокларни ифодаланг? Парчин чокларни мустахкамлиги қандай аниқланади? Пайванд бирикмалар қўлланилиши афзаллиги ва асосий камчиликларига изоъ беринг? Пайвандлаш воситасида деталларни қандай улаш мумкин? Мустахкамлик коэффициенти нима? Пайванд чекларни уланишга қараб мустахкамлиги қандай аниқланади?
Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling