Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Амалий механика
5.6. Учма-уч бирикмалар5.2.расм Деталларни бир текисликда жойлашган икки учини бир-бирига учма-уч пайвандлаш натижасида учма-уч бирикма ҳосил бўлади. Бундай бирикмадаги пайванд чок "учма-уч чок " дейилади. Деталларни учма-уч чок воситаси улаш пайванд бирикмаларининг энг оддий ва энг пишиқ туридир. Уланадиган элементларнинг қалинлигига қараб, учма-уч чок ъар хил шаклда бўлиши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки, шаклда дастаки пайвандланган хол келтирилган, деталлар автоматик пайвандланадиган холларда элементларнинг қалинлиги бир мунча катта, кертиш бурчакларга эса кичикроқ қилинади. Одатда, уланадиган деталларнинг учлари махсус ишловдан ўтказилиб, пайвандлаш учун тайёрланади. Бу иш анча оьир бўлса-да, бирикмаларни сифатини яхшилайди ва қўйилган талабларни тўла қондиради. Пайванд чокларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблашда чокнинг кундаланг кесимига таoсир этаётган кучланиш қиймати унинг ҳаммаси нўқталарида бир хил деб қабул қилинади. Тажриба шуни кўрсатдики, учмауч чоклар учун бундай қилиниши ҳисоблашнинг аниқлик даражасига деярли таoсир этмайди. Учма-уч бирикмага чўзуви Р куч таoсиридан деталларнинг кўндаланг кесимида қандай кучланиш ҳосил бўлса, пайванд чокни ҳам шундай кучланиш ҳосил бўлади. Шунинг учун пайванд чок ҳам чўзилиш ёки сиқилишга қуйидагича ҳисобланади: (5.8) бу ерда l- чокнинг ҳисоблаш учун қабул қилинган узунлиги; s-листнинг пайванд қилинган жойидаги қалинлиги: [']- чок материалли учун рухсат этилган кучланиш. Бу кучланишнинг қиймати пайвандлаш усули ва электродларнинг сифатига боьлиқ пайвандланган листлар учун рухсат этилган кучланиш ['] га нисбати учма-уч чокнинг мустаҳкамлик коэффициенти деб аталади: =['] /[] (5.9) - нинг қиймати 0,9 билан 1,0 оралиьида бўлиши мумкин. Бу деган сўз листлар учма-уч уланганда пайванд чокнинг мустаҳкамлиги листнинг мустаҳкамлигига деярли тенг бўлади, демакдир. Агар бирор сабабга кўра, учма-уч чокнинг мустаҳкамлиги ошириш зарур бўлиб қолса, у холда бир томонга оьдириш ҳисобига чок ўзайтирилади Бундай чокнинг мустаҳкамлиги ҳам деб қабул қилингани холда, (5.8) формула воситасида ҳисобланади. Шуни назарда тутиш керакки, автоматик пайвандлаш йўли билан ҳосил қилган чокларнинг кўпчилиги учун доимо деса бўлади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling