Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Download 1.27 Mb.
bet34/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Амалий механика

9-МАOРУЗА.


МАВЗУ: ПОДШИПНИКЛАР.

РЕЖА:

  1. Подшипниклар.

  2. Сирпаниш подишипниклари.

  3. Подшипникларнинг ишлаш шароити ва емирилиши.

  4. Подшипникларнинг шартли ҳисоби.




Муаммо: Валларни айланма харакатларни узатиб бериш жараёнида таянчларда хосил бщладиган ишыаланиш кучларини камайтириш учун асосий вазифаларни подшипниклар ёрдамида бажарилади.


9.1. Подшипниклар.


Машинанинг ишлаш қобилияти ва чидамлилиги подшипникларнинг сифатига кўп жихатдан боьлиқ. Шунинг учун подшипниклар танлаш ва иш жараёнида уларни кузатиб туриш масалаларига алохида эoтибор бериш лозим.
Айланаётган вал ёки ўқ шиплари подшипникларда ишқаланади. Ана шу ишқаланишнинг турига қараб подшипниклар сирпаниш подшипниклари билан думаланиш подшипникларга бўлинади.
Сирпаниш подшипникларида сирпаниб ишқаланиб, думаланиш подшипникларида эса думалаб ишқаланиш содир бўлади. Бундан ташқари , вал ўқига тик кучларни қабул қилиш учун мўлжалланган подшипниклар радиал подшипниклар дейилади. Вал ўқи бўйлаб йўналган кучларни қабул қилиш учун мўлжалланган подшипниклар тирак подшипниклар деб, вал ўқига тик куч билан бир вақтда унинг ўқи бўйлаб йўналган кучларнинг ҳам қабул қилиш учун мўлжалланган подшипниклар эса радиал-тирак подшипниклар дейилади.
Юқорида айтиб ўтилган подшипникларннинг ҳаммаси тури ҳам кенг кўламда ишлатилади.

9.2. Сирпаниш подшипниклари


Сирпаниш подшипниклари тузилиши жихатидан олганда, ажралмайдиган ва ажра-ладиган подшипникларга бўлинади. Хозирги вақтда ажралмайдиган подшипниклар-дан кўпрок фойдаланилади. Бундай подшипникнинг тузилиши шаклда кўрсатилган. У қуйидаги қисмлардан иборат: 1) таянчга тушувчи кучни қабул қилиб оладиган асосий детал- подшипник корпуси 1; 2) подшипникнинг юқори томонидан беркитиб турувчи қисми – копкок 2; 3) подшипникнинг энг мухим қисми – икки палладан иборат вкладиш 4; 4) корпус билан қопқоқни бириктириш болтлари 3; 5) корпусни фундаментга бириктириш болтлари 5; 6) мойлагич
Умуман олганда, сирпаниш подшипникларининг хозирги замон машинасозлигида ишлатилиши сўнгги йиллларда сезиларли даражада камайди; чунки улар ўрнига бир қатор афзалликлари бўлган думаланиш подшипниклар ишлатила бошлади. Лекин сирпаниш подшипникларида қуйидаги афзалликлари бўлгани учун айрим холларда улардан фойдаланиш маoқул кўрилади.

  1. Катта (1000 мин-1 гача) частота билан ишлаш холларида думаланиш подшипникларига қараганда кўпга чидайди.

  2. Валларни талаб қилинган даражада аниқ йуналишда ўрнатиш имконини беради.

  3. Ажраладиган қилиб тайёрланганлиги учун уни валнинг исталган қисмига ўрнатиш мумкин. Бу хол айниқса тирсакли валлар учун қўл келади.

4. Зарб билан таoсир қиладиган кучлар мавжуд бўлган холларда подшипникдаги мой қатлами бу кучларнинг салбий таoсирини камайтиради.


9.1.расм

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling