Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси
Download 1.27 Mb.
|
Амалий механика
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.4. Подшипникларнинг шартли ҳисоби
Сирпаниш подшипнигининг тузилиши.
5. Думаланиш подшипникларидан фойдаланиш мумкин бўлмаган агрессив муъитли шароитда (масалан сувда) бемалол ишлай олади 6. Диаметри хаддан ташқари (1метрдан ортиқ) бўлган валлар учун хозирча стандартлаштирилган думаланиш подшипниклари ишлаб чиқарилмайди, сирпаниш подшипниклари эса исталган катталикда тайёрланиши мумкин. 9.3. Подшипникларнинг ишлаш шароити ва емирилиши.Вал айлана бошлаши билан унинг сирти подшипникдаги вкладиш устида сирпаниб ишқалана бошлайди. Бундай ишқаланиш натижасида маoлум миқдор иссиқлик ҳосил бўлади. Бу иссиқлик подшипник корпуси, вал ҳамда мой воситасида ташқарига олиб кетилади. Подшипникнинг нормал ишлаши учун , ҳосил булаётган иссиқлик микдори мавжуд имкониятлар воситасида олиб кетилаётган иссиқлик микдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Акс холда подшипникнинг қизиши рухсат этилган даражада ортиб, вкладиш суюқланиб кетиши мумкин. Демак, подшипникнинг хаддан ташқари қизиб кетиши уни ишдан чиқарувчи асосий сабалардан биридир. Бундан ташқари, цапфанинг вкладиш устида сирпаниб ишқаланиши натижасида ейилиш процесси ҳам содир бўлади. Вкладиш сиртининг ейилиши маoлум чегарадан ортиб кетса, механизмнинг ишлаши ёмонлашади. Шунинг учун бундай подшипниклар емирилган деб топилади. Подшипникнинг чидамлилиги, асосан, ейилиш сурoати билан белгиланади. Уларнинг синиб кетиши эса кам учрайди. Ейилишнинг сурoати кўп жихатдан ишқаланиш процесси содир булаётган сиртлар орасидаги муъитга боьлиқ. Ана шу муъитга қараб, ишқаланиш уч турга бўлинади. Қуруқ ишқаланиш – мойланмаган сиртлар орасидаги ишқаланиш . Суюқликда ишқаланиш. Бунда ишқаланаётган сиртлар узаро қовушқоқ мой қатлами билан батамом ажралган холда бўлади. Харакат вақтида мойнинг вал билан вкладиш сиртига тегиб турган сиртқи қисми улар билан бирга харакат қилади, натижада ишқаланиш асосан мой қатлами ичидаги заррачалар орасида рўй беради. Мой қатламининг қалинлиги цапфа ҳамда вкладиш сиртларида ишлов беришдан ҳосил бўлган нотекисликлар йиьиндисидан албатта катта бўлиши керак: h=Rz1+Rz2 Бу шарт бажарилгандаташқи нагрузкани мой қатлами қабул қилади , натижада иш сиртларининг ейилиш процесси содир бўлмайди. Суюқликда ишқаланишнинг харакатга кўврсатадиган қаршлиги жуда кичик (ишқаланиш коэффициенти 0,005 чамасида) бўлади. Демак, бундай шароитда ишлайдиган сирпаниш подшипникларининг фойдали иш коэффициенти хатто думаланиш подшипникларидан ҳам ошади. Шунинг учун сирпаниш подшипникларидан фойдаланганда Суюқликда ишқаланиш бўладиган шароит яратишга иложи борича харакат қилиш керак. 3. Ним қуруқ ёки ним суюқликда ишқаланиш. Бунда иш сиртлари етарли даражада мойланса ҳам, аммо икки сиртни батамом ажратиб турадиган мой қатлами бўлмайди. Ишқаланиш кўпроқ қуруқ ишқаланишга яқин бўлса, ним қуруқ ишқаланиш, суюқликда ишқаланишга яқин бўлса, ним суюқликда ишқаланиш дейилади. Суюкликда ишқаланишни таoминлайдиган шартлардан бирортаси бажарилмаса, подшипник ним суюқликда ёки ним қуруқ ишқаланиш билан ишлайди Ним суюқликда ишқаланиш содир бўлганда ишқаланиш коэффициенти 0,008…..0,1 оралиьида ним қуруқ ишқаланиш рўй берганда эса 0,1…0,2 оралиьида бўлади. Ишқаланишнинг юқоридаги хилларидан сирпаниш подшипниклари учун суюқликда ишқаланиш энг яхши шароитдир. Лекин бундай шароитни ҳаммаси вақт таoминлаб бўлавермайди. Бунинг учун бир неча шароит бажарилиши керак. 9.4. Подшипникларнинг шартли ҳисоби. Ҳисоблашнинг бу усулидан амалда кенг қўламда фойдаланилади. Айниқса, ҳисоблаш учун зарур параметрлар маoлум машина ва механизмларни ишлатиш йўли билан тўпланган маълумотлар асосидаёса, ҳисоблаш натижаси қониқарли чиқади. Бундай ҳисоблаш усули суюқликда ишқаланиш режими билан ишлайдиган подшипниклар учун тақрибий, ним қуруқ ва ним суюқлик режимида ишлайдиган подшипниклар учун эса асосий усулдир. Подшипникларнинг шартли ҳисоби икки йўл билан : а) солиштирма босим буйича ; б) солиштирма босим билан сирпаниш тезлигининг кўпайтмаси бўйича бажарилиши мумкин. Ҳисоблаш қуйидаги формулалар асосида бажарилади: (9.1) (9.2) бу ерда R-подшипникка радиал йўналишда таoсир этаётган куч, H; l - подшипникнинг узунлиги, м; d – цапфанинг диаметри, метр; n-цапфанинг айланиш частотаси, мин-1; [р] –солиштирма босимнинг рухсат этилган қиймати, Па; (бу босим пўлат баббит устида сирпанганда (8….9) МПа; пўлат бронза устида сирпанганда (5…8) Мпа; пўлат чўян устида сирпанганда эса (2…3) МПа оралиьида бўлади); [pv] – солиштирма босим билан сирпаниш тезлиги кўпайтмасининг рухсат этилган қиймати (одатда, [pv]=(6…30)МПа м/с оралиьида бўлади). Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling