Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Download 1.27 Mb.
bet33/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Амалий механика

8.4. Валларнинг бикрлигини ҳисоблаш.


Валларни иш жараёнида эгилиши уларнинг ҳамда улар билан боьлиқ бўлган деталларнинг ишига салбий таoсир кўрсатади. Шу сабабли валларнинг эгилишидан ҳосил бўладиган салқиликнинг ҳамда таянчга нисбатан қиялик бурчагининг қиймати маoлум чегарадан ортиб кетмаслиги лозим. Валларни бикрлигини ҳисоблашдан асосий мақсад ана шу талабларнинг қанчалик қондирилишини текширишдир.
Эгилишдан ҳосил бўладиган салкилик ҳамда эгилиш чизиьининг таянчга нисбатан ҳосил қилган қиялик бурчаги материаллар қаршилиги курсида келтирилган усуллар билан аниқланади.
Салқиликнинг рухсат этилган қиймати валнинг тузилиши ишлаш шарт-шароити ҳамда қўйилган талабларга кўра, хар бир хол учун алохида белгиланади.

8.5. Валларнинг вибрабардошлигини ҳисоблаш.


Бундай ҳисоблашдан асосий мақсад валларнинг синишига сабаб бўладиган резонанс ходисасига йўл қўймасликдир. Валларда резонанс ходисаси бошланадиган айланиш тезлиги айланиш частотасининг критик қиймати билан белгиланади. Хар бир валнинг тузилиши ҳамда ишлаш шароитига қараб, айланишлар частотасининг критик қиймати хар хил бўлади.
Валларнинг хақиқий айланиш частотаси критик қийматига етганда ташқи кучларнинг таoсир этиш частотаси хусусий тебраниш частотасига мос келиб қолади.
Бундай холларда тебраниш амплитудаси кескин катталашади ва вал синади. Демак, резонанс содир бўлмаслиги учун валларнинг мазкур шароитдаги айланиш тезлиги қиймати айланишлар частотасининг критик қийматига тенг бўлиб қолмаслиги керак.
Айланиш частотасининг критик қиймати қуйидагича топилади:
(8.10)
бу ерда кр- ташқи куч таoсир этиш частотасининг критик қиймати; q=9,81 м/с­2, ер тортиш кучидан ҳосил бўладиган тезланиш; уст - валда ҳосил бўладиган статик салкилик.
Демак, статикавий усул билан аниқланган салкилик қийматидан фойдаланилса, критик айланиш частотаси жуда осон топилади. Шуни назарда тутиш керакки, айланиш частотаси критик қийматга етган валлар тусатдан синиб кетмайди. Шу сабабли, талаб қилинган холларда валларнинг хақиқий айланиш частотаси критик қийматидан катта бўлиши ҳам мумкин.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Валлар ва ўқлар, цапфа бўйин, шип, товон айланишлар частотаси, қувват, вал диаметри, вал кўндаланг кесимининг фаолиятини моменти, буровчи момент таoсиридан хосил бўладиган кучланишининг рухсат этилган қиймати.
Топилган тахминий диаметрига асосланиб валнинг тузилиши чама билан чизиб олинади ва тузилиши қўйилган талаба тўла жавоб берса, унинг мустахкамлиги икки хил йўл билан текшириб кўрилади, рухсат этилган кучланишлар хамда келтирилган момент бўйича текшириб кўрилади ва хавфли кесимдаги кучланишлар концентрациясини топиш асосида текширилади.



САВОЛЛАР



  1. Вал билан ўқнинг фарқи нимада?

  2. Валларнинг турлари ва тузилиши?

  3. Вал кўндаланг кесимининг поляр инерция моменти аниқланг?

  4. Буровчи момент таoсиридан хосил бўладиган кучланишнинг рухсат этилган қийматини келтиринг?

  5. Валлар диаметри қандай хисобланади?

  6. Валнинг тузилиши чизмаси нима асосида чизилади.?

  7. Валларнинг мустахкамлигини текшириш неча хил усулда аниқланади?

  8. Валларнинг мустахкамлигини текширишнинг тақрибий усули.

  9. Валларнинг мустахкамлигини текширишнинг аниқлаштирилган усули.

  10. Бикрлик нима?

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling