Назорат саволлари
Дифференциал ҳимоя қандай афзалликларга эга?
Бўйлама дифференциал ҳимоянинг ишлаш принципи.
Бўйлама дифференциал ҳимоя елкаларидан токлар қандай йўллар билан тенглаштирилади?
Нобаланс токларининг ҳосил бўлиш сабаблари
Кўндаланг дифференциал ҳимоянинг ишлаш принципи
Кўндаланг дифференциал ҳимоя қандай линияларда қўлланилади?
Кўндаланг дифференциал ҳимоянинг ишга тушиш токи қандай ҳисобланади?
Нима учун параллел линияларнинг сўнггида қисқа туташув бўлганда кўндаланг дифференциал ҳимоя ишламаслиги мумкин?
Ҳимоя ишламаслиги мумкин бўлган зонанинг узунлиги қандай ҳисобланади?
Пареллел линиялар учун кўндаланг дифференциал ҳимояни асосий ҳимоя сифатида ишлатиш мумкинми?
2.7. Автоматика қурилмалари 2.7.1. Автоматика қурилмаларининг вазифалари
Реле ҳимояси, автоматиканинг бир қисмидир. Фақат реле ҳимоясининг ўзи электр таъминотининг ишончлилиги ва узлуксизлигини таъминлай олмайди. Бу вазифани бажариш учун кўпчилик ҳолларда реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари биргаликда ишлайди.
Автоматик қурилмаларининг асосий вазифалари:
1) истеъмолчиларнинг юқори сифатли ва арзон электр энергияси билан узилишларсиз таъминлаш.
2) авариянинг олдини олиш ёки авария оқибатларини камайтириш:
3) электр энергиясини энергосистеманинг айрим қисмлари орасида тақсимлаш ва бошқалар.
Электр таъминоти системаларида қуйидаги система автоматика қурилмалари қўлланилади:
автоматик қайта улаш (АҚУ);
резервни автоматик улаш (РАУ);
автоматик частотавий енгиллаштириш (АЧЕ);
генераторларнинг қўзғатиш токини ва кучланишини автоматик ростлаш ва бошқалар.
Булардан ташқари нормал режим шароитида ишлатиладиган автоматик қурилмалари: электр двигателларни автоматик улаш: компенсация қурилмаларини автоматик улаш ва узиш: генераторларни автоматик синхронлаш қурилмалари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |