Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Тўғриланган оператив токда бажарилган АҚУ қурилмаси


Download 4.22 Mb.
bet35/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

2.7.5. Тўғриланган оператив токда бажарилган АҚУ қурилмаси




Тўғриланган оператив токда бажариладиган АҚУларда комплект қайта улаш релеси РПВ-358 ишлатилади (2.18-расм). Ушбу реле асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган:
вақт релеси КТ, ҳаяллаш вақтини ҳосил қилади;
оралиқ реле KL1, у ток чулғами KL1.1 ва кучланиш чулғами KL1.2 дан иборат ва ишлаганда виключателнинг улаш занжирини улайди;
конденсатор С1, унда KL1 реле ишлаши учун зарур бўлган энергия йиғилади. Бундан ташқари С1 конденсатор АҚУнинг фақат бир марта ишлашини таъминлайди;
резисторлар: R1 резистор вақт релесининг термик турғунлигини таъминлайди; R2 резистор С1 конденсаторнинг зарядланиш тезлигини чеклайди; R3 резистор С1 конденсаторни разрядлайди;
диод VD, таъминлаш ва зарядлаш блоки UGV да яқин қисқа туташув вақтида кучланиш пасайганда С1 конденсатор разрядланишининг олдини олади.
Виключателнинг узиш электромагнити YATни таъминлаш учун таъминлаш ва зарядлаш блоки UGVнинг олдиндан зарядланган С2 конденсаторидан фойдаланилади (2.18-расм,б). Схемага узиш электромагнити ва РПВ-358 реленинг оператив занжирларини бир-биридан ажратиш учун оралиқ реле KL2 киритилган. Улаш электромагнити YAC ўз эҳтиёж трансформатори Т1 дан қуввати катта тўғрилагич VS орқали таъминланади (2.18-расм,в).
Схема қуйидагича ишлайди. Виключател ҳар қандай сабаб билан узилганда унинг ёрдамчи контакти Q.1 уланиши сабабли виключател ҳолатининг релеси KQT ишга тушиб ўзининг АҚУ занжиридаги KQT.1 контактини улайди. Агар виключател бошқариш калити SA ёрдамида узилмаган бўлса унинг SA.1 контакти уланган ҳолатда қолади, яъни бошқариш калити ва виключателнинг ҳолатлари бир-бирига мос келмайди. Вақт релеси КТ ишлаб КТ.1 контактини дарҳол узиб R1 резисторни улайди (ундан шунтни олиб ташлайди) ва ўзининг термик бардошлилигини таъминлайди. Вақт релеси КТнинг иккинчи контакти КТ.2 берилган вақтдан кейин оралиқ реленинг KL1.2 чўлғамини олдиндан зарядланган С1 конденсаторга улайди. Конденсаторнинг разрядланиши натижасида KL1 реле ишлайди ва виключателни улаш контактори КМ нинг занжиридаги KL1.1 контактини улайди. Ушбу занжирга уланган оралиқ реленинг



2.18-расм. Тўғриланган оператив токда бажариладиган АҚУ нинг схемаси


кетма-кет чўлғами KL1.1 релени виключател тўла улангунча ишлаган ҳолатда ушлаб туради. Агар АҚУ муваффақиятли бўлса виключател уланган ҳолатда қолади. Схема яна қайта ишлаш учун С1 конденсатор зарядланганда тайёр бўлади. Конденсаторнинг зарядланиш вақтини tАҚУ2=20с. олинади. Бунда АҚУнинг фақат бир марта ишлаши таъминланади, чунки конденсатор фақат виключател уланган ҳолатдагина зарядланиши мумкин.



Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling