Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet36/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

Назорат саволлари



  1. Автоматика қурилмаларининг асосий вазифалари

  2. Электр таъминоти системаларида қандай автоматика қурилмалари қўлланилади?

  3. Автоматик қайта улаш.

  4. АҚУ қурилмаларига қўйиладиган талаблар.

  5. Муваффақиятли АҚУ деганда нимани тушунасиз?



2.8. Резервни автоматик улаш

2.8.1. РАУ қурилмалари


Резервни автоматик улаш (РАУ) қурилмаси икки ёки ундан ортиқ манбалардан таъминланиши мумкин бўлган истеъмолчиларнинг ҳар қандай сабаб билан асосий манбадан келаётган электр энергияси йуқолган вақтда, электр таъминотидаги узилишларга йўл қўймаслик мақсадида резерв манбани автоматик улаш учун хизмат қилади.
Истеъмолчилар учун икки ёки ундан ортиқ манба бўлганда қисқа туташув токларини камайтириш, реле ҳимоясини соддалаштириш, кучланиш бўйича керакли режимни ҳосил қилиш, электр энергиясининг исрофларини камайтириш учун улар радиал схема бўйича фақат ўзларига бириктирилган истеъмолчиларга ишлаши мақсадга мувофиқ. Лекин бунда электр таъминотининг ишончлилиги пасаяди, чунки манба фақат битта бўлганлиги сабабли унинг узилиши электр таъминотининг тўхташига олиб келади. Асосий манбадан узилган истеъмолчиларнинг электр таъминотини бошқа резерв манбага, РАУ қурилмаси ёрдамида автоматик улаш йўли билан тиклаш мумкин.
Резерв манбалар яққол (24-расм, а) ёки яққол бўлмаган бўлиши мумкин (24-расм б ва в). Резерв манба 25-расм ,а да Q1 виключател узилгандан кейин РАУ қурилмаси ёрдамида Q2 виключателни улаш йўли билан киритилади. 20-расм,б да кўрсатилган схемада юклама учун G1 манба асосий ва G2 манба резерв, Ю2 юклама учун эса G1 резерв ва G2 асосий ҳисобланади. Q1 ёки Q2 виключателлардан бири узилганда РАУ қурилмаси ёрдамида Q3 виключател уланади. Худди шунга ўхшаш 24-расм,в да Q3 ёки Q4 виключателлардан бири узилганда Q5 виключател уланади.
РАУ қурилмаларидан фойдаланиш амалиёти уларнинг юқори эффективликка эга ва муваффақиятли резервни автоматик улашлар сони 90% дан ортиқ эканлигини кўрсатди.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling