Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Download 4.22 Mb.
bet33/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
RH - maruza matn

2.7.2. Автоматик қайта улаш.


Электр узатиш линияларида кўпчилик шикастланишлар кучли шамол вақтида симларнинг бир-бирига тегиши, яшин тушиши натижасида изоляциянинг бузилиши, дарахтларни йиқилиши ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар натижасида ҳосил бўлади. Бундай шикастланишларнинг кўпчилиги турғун эмас, линия тезлик билан узилгандан кейин ўз-ўзидан йуқолади. Агар линия қайта уланса нормал ишлашда давом этади ва истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилишларга йўл қўйилмайди. Қайта улаш автоматик қайта улаш (АҚУ) қурилмаси ёрдамида амалга оширилади. АҚУ ишлагандан кейин линиянинг нормал ишлаши муваффакияти АҚУ дейилади. Агар шикастланиш (қисқа туташув) тургун яъни ўз- ўзидан йўқолмайдиган бўлса реле ҳимояси линиянинг ўзгандан кейин АҚУ улайди қисқа туташув йўқолмаганлиги сабабли реле ҳимояси линияни яна узади. АҚУ иккинчи марта уламайди. Бундай АҚУ муваффақиятсиз АҚУ дейилади.


Статистика маълумотларига кўра 60-75 % АҚУ лар муваффақиятли.
АҚУ қурилмаларига қўйиладиган талаблар қуйидагилардир:
1. Доимо ишлашга тайёр ҳолатда бўлиши керак ва виключател авариявий узилганда ишлаши керак. Назоратчи персонал томонидан виключател узилганда ишламаслиги керак.
2. Электр таъминотдаги узилишлар давомийлигини камайтириш учун АҚУ қурилмасини ишлаш вақти мумкин бўлган даражада минимал бўлиши керак. АҚУ нинг ишлаш вақти (tАҚУ1) асосан виключател электр юритмасини улаш учун тайёрланиш вақти ва қисқа туташув содир бўлган жойдаги электр ёйини сўниш вақти билан белгиланади, амалда tАҚУ0,5...0,8с олинади.
3. АҚУ қурилмаси кўп марта қайтадан ишламаслиги керак. Асосан бир марта ва фақат айрим ҳолларда икки марта қайта улайдиган АҚУ лар қўлланилади. АҚУ фақат бир марта ишлаши учун унинг янгитдан ишлаш учун тайёрланиш вақти (tАҚУ2) реле ҳимоясининг ишлаш вақтидан катта бўлиши керак. Амалда tАҚУ2= 15....25с олинади.
Икки каррали АҚУ учун иккинчи қайта улашдан кейин ишлаш учун тайёр ҳолатга қайтиш вақти tАҚУ2=60…100с олинади.

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling