Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


Download 36.05 Kb.
bet7/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Ҳар бир талаба корхонада иш жараёнига тузилган технологик хужжатлардан фойдаланган ҳолда амалиёт бўйича ҳисобот тузади.


Талабаларга ҳисобот тузиш учун амалиёт давомида ёзиб борилган кундалик ва иш дафтари ишчи дастур вазифасини ўтайди.
Талабалар кундалик давфтарига хар куни нима билан шуғулланганликлари, ишчи дафтарига эса корхона тузилмавий ечими, ишлаб чиқариш ишларини бажариш усуллари ва услублари, қўлланилган иш қуроллари ва мосламалари, ҳамда бажарилган ишлар сифатида қўйилган техник талаблар ҳақида ёзиб боради.
Ҳисоботнинг 1-боби, “КИРИШ” (бугунги кунда хукуматимиз томонидан соҳага қаратилган эътибор, асосий янгиликлар, қарор, фармон ва буйруқлар асосида). Корхонанинг асосий тавсифномалари:
- корхона қуввати, маҳсулот хажми натурал ва сумма ҳолида, енгил саноатнинг айнан шу соҳасининг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ҳақида ёритиб ўтилади.
Ҳисоботнинг 2-бобида «Технология ва жиҳозлар» ёзиб кўрсатилади. Бу бобда талаба корхона қабул қилиб олган хом ашё ассортименти, ишлаб чиқариш режасига асосан ишни ташкил этилиши, қатнашадиган жиҳозлар, асбоб- ускуна ва мосламалар, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар, маҳсулот сифати ва уни назорат қилувчи давлат стандартлари ҳақида маълумот берилади.
Ҳисоботнинг 3-бобида, «Ишлаб чиқариш усуллари», талабалар ўзлари бажарган ишлардан 1-2 турларини илмий таҳлил қилиб, батафсил ёзиб кўрсатадилар.
Талаба ўз ҳисоботида бирор алоҳида олинган технологик жараёнини ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилиши, иш жойлари, шу ишни бажариш учун керак бўлган иш қуроллари ва мосламларини батафсил ёзиб кўрсатади.
Бундан ташқари мухандис технологлар гуруҳлари, ҳамда ишчиларнинг бажаридиган вазифалари уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ турлари ва таркиби кўрсатилади. Ҳисоботда кўрсатиб ўтилган ишлаб чиқариш жараёнларида ишлатилган оргтехника ва технологик тавсияномаси келтирилган бўлиши керак.

Download 36.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling