Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


Download 36.05 Kb.
bet3/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ




    1. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

Ишлаб чиқариш малакавий амалиёти Респубикамиз худудида фаолият олиб бораётган енгил саноат тармоқлари корхоналарида – талабаларнинг доимий яшаш манзилларига яқин худудда жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси базасида тармоқда ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ҳамда уларни тақдимоти бўйича амалиётдир. Ишлаб чиқариш малакавий амалиётининг асосини қуйидагилар ташкил этади:

  • ишлаб чиқариш шароитида амалдаги корхона фаолиятини ташкил этиш қонунчилиги, меҳнат кодекси, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш меъёрлари ва қоидаларининг қўлланилиши бўйича ихтисослик йўналишининг назарий ва амалий билимларини ўрганиш;

  • ишлаб чиқариш шароитида махсус тайёргарлик масалаларини ва меъёрий адабиётларни мустақил ўрганиш;

  • корхонада аосий технологик жараёнларни аниқлаш;

  • корхонада технологик жараённинг бориши, меъёрга амал қилинишини

назорат қилиш;
Талабаларни амалиёт ўтказиш жойига юборишда институт билан корхона ўртасидаги шартнома ҳамда институт ректорининг буйруғига асосан амалга оширилади.
Талабалар амалиётга боришдан олдин кафедрадан йўлланма ва кундалик билан таъминланиши, амалиёт ўтказиш умумий қоидалари, хавфсизлик техникаси қоидалари, ёнғинга хавфсизлик қоидалари билан танишишлари ва йўриқномадан ўтишлари зарур.
1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТИЎТАШ ЖОЙЛАРИ

Амалиёт қуйидаги ташкилотларда ўтказилиши тавсия қилинади:


- талаба доиммий яшаш манзилига яқин жойлашган енгил саноат корхоналарида;
- соҳага доирасида фаолият юритаётган илмий текшириш институтларида;
- хусусий ишлаб чиқариш корхоналарида;
- оилавий ишлаб чиқарувчи ўрта, йирик бизнес фирмаларида.
Амалиёт даврида талабалар инженер техник ходимлар таркибида асосий технологик ва техник жараёнларида қатнашади, жиҳозлар таъмири ва реконструкцияси жараёнларида фаолият юритади, жумладан:
- корхона бўлимларини лойиҳалаш жараёнида;
- бўлимлар олдига кўйилган режаларни амалга ошириш жараёнларида;
- технологик жиҳозларни созлаш, таъмирлаш ва реконструкциясини амалга ошириш ишларида;
- маҳсулот сифатини назорат қилиш ва нуқсонлилик омилларни ўрганиш ва бартараф этиш ишларида.



Download 36.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling