Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


ИНСТИТУТ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН АМАЛИЁТ


Download 36.05 Kb.
bet5/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

2.3. ИНСТИТУТ ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН АМАЛИЁТ
РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Амалиёт раҳбари вазифасига қуйидагилар киради:


- талабаларни амалиёт олди семинарида ва амалиёт ўташ базаларига
бириктиришда қатнашиш;
- талабалар амалиётни бошлаш олдидан институтда ва амалиёт базасида амалиёт
ўтказиш умумий қоидалари, хавфсизлик техникаси қоидалари, ёнғинга қарши
хавфсизлик қоидалари билан таништириш ва амалда жорий этилган тартибда
йўриқномадан ўтказиш;
- амалиётга юборилаётган талабаларни расмийлаштирилган амалиёт кундалиги,
услубий кўрсатма ва қўлланмалар билан таъминлаш;
- амалиётни дастур асосида сифатли ўтказилишига жавоб бериш;
- корхона томонидан тайинланган амалиёт раҳбари билан талабаларнинг амалиёт
ўтказиш жойи ва кунлик режасини келишиш;
- талабларни меъёрий шароитда меҳнат қилишларини ва дам олишларини назорат
қилиш;
- талабаларнинг илмий изланиш ва илмий тажқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;
- амалиёт ўтказиш даврида талабаларга маслаҳат бериш;
- амалиёт ўтказиш жойларида амалиётни кафедра томонидан тасдиқланган график
асосида олиб бориш;
- амалиёт бўйича талабалардан ҳисобот қабул қилиш;
- амалиётни янада сифатли ўтказиш бўйича таклифлар киритиш.


2.4. КОРХОНА ТОМОНИДАН ТАЙИНЛАНГАН АМАЛИЁТ
РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Корхона томонидан тайинланган амалиёт раҳбари вазифаларига қуйидагилар киради:


- институт томонидан тайинланган амалиёт раҳбари билан талабалар амалиёт
ўтказиш кунлик режаси ва иш жойини келишиш;
- талабаларни ўз вақтида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомлар билан
таништириш;
- амалиёт ўтказиш даврида меъёрий ишлаб чиқариш шароитини яратиб бериш;
- талабаларни ҳар кунлик ишига раҳбарлик қилиш;
- амалиёт базаси ҳисобланган корхонанинг фаолияти ва уни бошқариш бўйича
маълумотлар бериш;
- талабаларни жамоат ва тарбиявий ишларига қатнашишини ташкил қилиш;
- талабаларга илмий изланиш ишларида ёрдам бериш;
- талабаларнинг амалиёт бўйича тузган ҳисоботларини кузатиб бориш ва оҳирида
тақриз қилиш;
- ҳар бир талаба учун амалиёт бўйича ишлаб чиқариш тавсифномасини ёзиш;
- амалиётнинг сифатини янада яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
- меҳнат қонунчилиги ва ички тартибни бузган талабаларга корхона раҳбари томонидан жазо чораси кўрилади ва бу хақида институт маъмуриятга хабар беради.




  1. Download 36.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling