Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ, МАЗМУНИ


Download 36.05 Kb.
bet6/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ, МАЗМУНИ

ВА ҲИСОБОТ ТУЗИШ


3.1. АМАЛИЁТ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ

Ишлаб чиқариш малакавий амалиётининг асосий мақсади талабаларнинг ишлаб чиқариш шароитларида касбий тайёргарлик масалаларини мустақил ўрганишларини таъминлаш, жумладан:



  • технологик ишлар, жараёнларни лойиҳалаш хужжатларини ташкиллаштириш ва ишлаб чиқаришнинг илғор усуллари билан бевосита танишиш;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиб бориш ишларида қатнашиш;

- ихтисослик бўйича ва меъёрий-ҳуқуқий адабиётлар билан ишлаш;
- корхона тизимидан фойдаланиш бўйича амалий малака ва кўникмаларни
эгаллаш, олинган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлашни назарда
тутади.
Амалиёт вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  • талабалар институтда олган билимларини амалиёт ўтказилаётган объектларда қўлланилаётган технология ва жиҳозлардан фойдаланиш ишларини ишлаб чиқариш жараёнларини, янги технологиялари билан боғланган асосида мустаҳкамлаш;

  • ишлаб-чиқариш шароитида махсус тайёргарлик масалаларини ечиш ва хом ашё материаллари сифатини ошириш ишларида фаол қатнашишларини таъминлаш.

Амалиёт якунида талабалар бир ёки икки корхона ишлари жараёнлари технологиясини чуқур эгаллаган бўлиши керак.



    1. АМАЛИЁТ МАЗМУНИ

Ишлаб чиқариш амалиёти жарёнида талабалар ишлаб чиқариш корхоналари, илмий текшириш институти ва сифат назорати бўлими ишлаб чиқариш, маъмурий-бошқарув ва хўжалик фаолияти билан танишадилар, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларида иштирок этадилар.


Амалиёт ишлаб чиқариш қисми корхонада ишлаб чиқариш меъёрий хужжатларини таёрлаш жараёнларини бажарилиш технологиясини ўрганишни кўзда тутадилар. Талабалар амалиёт бошланишида корхоналарни технологик кетма-кетлиги асосида, ишлаб чиқариш меъёрлари, маҳсулот сифатини назорат қилиш сандартлари ва қоидалари кабиларни ўрганиб чиқади.
Талабалар корхоналарда ишни ташкил этишда қўлланиладиган компьютер техникаси ва иш қуроллари ҳамда мосламаларни қўлланилишини ўрганишлари керак.
Амалиёт даврида назарий машғулотларни институт ва корхона томонидан тайинланган раҳбарлар ўтказадилар.
Улар талабалар учун технологик жараёнларни ташкил этиш ишни илғор усуллари, ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолати ва келажаги ва бошқалар тўғрисида маъруза ва семинарлар ташкил қиладилар.
Маъруза ва семинарларни иложи борича ишлаб чиқаришида илғор усуллари қўлланилиши билан мультимедияли электрон ишланмалар билан олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу маъруза ва семинарлар дастури институтда ўқитилган назарий курс билан боғланган бўлиши керак.
Турдош ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат талабаларни технологик амалиёт давомида бевосита таниша олмаган ишлаб чиқариш усуллари билан таништиради.
Ишлаб чиқариш саёҳати институт томонидан тайинланган раҳбар кузатувчи остида ишлаб чиқариш амалиёти графиги асосида талабаларни гурухи билан ўтказилади, бу саёхатга турдош корхоналар, тарихий обидалар ва ёдгорлик жойлар билан танишиш ҳам киради.




    1. Download 36.05 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling