Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги фарғ


Download 36.05 Kb.
bet8/9
Sana15.02.2023
Hajmi36.05 Kb.
#1201886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5285251372793465713

Ҳисоботнинг 4-бобида, Амалиёт объектида “Меҳнатни муҳофаза қилиш” бўйича қуриладиган чоралар кўрсатилади. Алоҳида эътибор, талабалар ўзлари иштирок этган жараёнда бажарган алохида ишлари, хавфсизлик техникаси қоидаларини сақланганлигига қаратилади. Агар амалиёт давомида хавфсизлик техникаси қоидалари бузилган ҳоллар бўлса, бузилиш ҳолларининг сабабларини таҳлил қилиб кўрсатилиши керак.
Ҳисоботнинг 5-бобида саёҳат уюштирилган корхоналар тўғрисида қисқача маълумот берилади. Ҳар бир корхона алоҳида шарҳланиб, унинг технологик тавсияномаси келтирилади
Ҳисобот охирида талабалар амалиёт давомида олган ўз таассуротларини ва амалиёт натижасидаги ўз ютуқларини, ҳамда йўл қўйган камчиликларини ёзади. Амалиёт натижасидаги танқидий мулоҳазаларни, таклифларни ва чиқарган хулосалари талабаларнинг махсус тайёргарлигини кўрсатади.
Ҳисобот матни 20-25 бет хажмда тўлиқ бажарилган бўлиши керак. Ҳисобот (210×297 мм) ўлчамидаги А4 форматли қоғознинг бир томонига аниқ хусни хат билан сиёҳда ёзилади. Чизмалар ва эскизлар қалам билан чизилади ва ҳисоботнинг керакли жойига тикилади.
Ҳисобот бош варағи (титул) 1-иловадагидек, мундарижаси 2-иловадагидек бажарилади.
Ҳар бир талаба амалиёт раҳбари томонидан берилган шахсий топшириқни бажаради. Шахсий топшириқ сифатида талабанинг тўгаракларда бажараётган иши, илмий иши ёки бирор амалий ишини бажаришни батафсил тафсилоти керакли материаллар билан ёритилади.



  1. АМАЛИЁТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ УСЛУБЛАРИ ВА ЖАМЛАНИШИ

Амалиёт ўтказишни назорат қилиш амалиёт раҳбарига юклатилади. Амалиётни жорий назорат қилиш учун талаба кундалиги ва иш вақтини ҳисоблаш табели асосий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Талабалар амалиёт жараёнида иш интизомига қатъий риоя қилишлари, корхона ички тартиб қоидаларига бўйсунишлари ва иш интизомини сақлаш борасида корхона раҳбарларига яқин ёрдамчи бўлишлари керак.
Ҳисобот талабанинг амалиёт даврида қилинган ишларини баҳоловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Талабалар амалиёт дастури бажарилганлиги тўғрисидаги материаллар кетма-кет кўрсатилади. Ҳисобот мундарижа, кириш, асосий қисм ва хулосадан иборат бўлиши керак.
Ҳар бир талаба институтдан тайинланган раҳбарга ишлаб чиқариш амалиётидаги ҳисобот билан бирга қуйидаги материалларни кўрсатади:
- амалиёт ўтказишни режалаштирилган ва ҳақиқий бажариш муддати кўрсатилган
кунлик режа (кундалик) 3-иловадагидек кўрсатилади;
- талабани амалиёт давомида бажарган иши тавсифномаси (кундаликда
кўрсатилган);
Ҳар бир кўрсатилган ҳужжатларда корхона томонидан тайинланган раҳбарнинг имзоси ва имзони тасдиқловчи корхона муҳри бўлиши керак.
Амалиётни охирги натижаси талаба томонидан амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиб олган баҳоли синов ҳисобланади. Амалиёт бўйича баҳо ведомостга ва талабанинг синов дафтарчасига қўйилади.
Амалиётга қатнашмаган, дастурини бажармаган, ишдан ёмон тавсифнома олган ёки амалиёт натижаларини ҳимоя қила олмаган талаба таълим даврида қайта амалиёт ўтайди ёки институт талабалар сифатидан четлаштирилади.
Амалиёт бўйича «энг яхши» ҳисоботлар танлови ўтказилади. Танловда юқори баҳоланган ҳисобот ўқув йили мобайнида «энг яхши» ҳисобот ҳисобланиб тақдирланади ва кафедрада 2 йил мобайнида сақланади, (қолганлари 1 йил сақланади).
Кафедрада ўқитувчи-амалиёт раҳбари 15 кун муддат ичида ёзма ҳисобот беради.
Ҳисоботда амалиёт ўтказилган корхона, талабалар сони, иш жойлари, амалиёт бўйича умумий натижалар, амалиёт жараёнидаги ютуқлар ва камчиликлар, ҳамда хулоса ва таклифлар кўрсатилади.
Ҳар йили, амалиётдан кейинги ўқув семестри бошланишида кафедрада амалиёт натижалари бўйича амалиёт раҳбарлари ва факультет деканати йиғилиши ўтказиб, энг яхши амалиёт олиб борган гуруҳ ва амалиётчи талаба аниқланилади ва тақдирланилади.



Download 36.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling