Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Матматика курси мавзулари бўйича қадриятлар –компетенциларни акс эттириш жадвали намунаси
Download 2.61 Mb.
|
халимов
9-жадвал
Матматика курси мавзулари бўйича қадриятлар –компетенциларни акс эттириш жадвали намунаси. Қадриятли - компетенцияклар
Ушбу жадвални талабалар аудиториядан ташқари мавзуни ўрганиш вақт давомида тўлдирадилар. Мавзуни ўрганишнинг охирида жадвал ўқитувчига қилинган ишни бахолаш учун топширилади. “Интеграллар. Рационал касрларни интеграллаш” мавзуси бўйича шундай жадвални тўлдириш намуна (- иловада келтирилган.) Маълумки, маърузаларда бўлажак муҳандисларнинг мустақиллик даражаси паст, ва маъруза давомида қадриятли-компетенцилар жадвалини тўлдириш бўлажак муҳандисларга таклиф этилаётган намуналар асосида янги қадриятларни излаш усулларини ўзлаштириш орқали касбий аҳамиятга эга бўлган қадриятлар тизимига фаол йўналтиришга ёрдам беради. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун энг мақбули муаммоли маъруза-диалог хисобланади. Бундай маърузаларда ўқув масалалари бўлажак муҳандисларга маълум бир муаммони ҳал қилиш зарурати кўринишида намаён бўлади (олдиндан тайёрланган муаммоли саволлар ёрдамида муоммоли вазият яратилади, уларнинг жавобларини бўлажак муҳандислар билмайди, бу уларга интеллектуал қийинчилик ва янги билимларга бўлган эҳтиёжни онгли равишда англашга олиб келади). Ушбу муаммони ечиш йўлларини қидириш масалани ечишнинг ноанаънавий усулларини талаб этувчи янги назарий ва амалий (тарихий ва амлий) материални ўзлаштириш жараёнида амалга оширилади. Бўлажак муҳандисларнингажратиш қадриятларини ўзлаштириши, уларни тизимлаштириш нафақат маърузаларда, балки муаммоли амалий (уни ташкил этиш усуллари қуйида тавсифланган), шунингдек анъанавий шаклдаги машғулотлар жараёнида (ушбу босқич учун асосий ечими тайёр ёки бўлажак муҳандислар томонидан мустақил равишда тузилган алгоритм асосида амалга ошириладиган, техника олий таълим муассасалари учун тўпламларда келтирилган). Бундан ташқари, бўлажак муҳандисларнингаудиториядан ташқари мустақил ишлари катта имкониятларга эга (Интернет- тренажёр билан ишлашда, мавзулар бўйича индивидуал уй вазифаларини ҳимоя қилишга тайёргарликда,намунавий ишларда). Бўлажак муҳандисларга амлий машғулотларда ечиш учун таклиф этилган топшириқларни таҳлил қилиш, тизмлаштириш, таснифлаш, фаразларни олдинга суриш ва уларни текшира билишларини шакллантиришга йўналтирилган, бу эса индивидуал ёндошув тамойилини тўлақонли амалга ошириш учун шароитларни яратади. Амалий машғулотларда бўлажак муҳандислар уларга таклиф этилган муаммоларни (масалаларни) есиш бўича амалларнинг умумлаштирилган алгоритмларни ўзлаштирадилар: 1) муаммони хал этиш учун зарур предмет (объект) хақидаги мавжуд маълумотни фаоллаштириш; 2) мавжуд маълумотнинг таҳлили ва қайта ишлаш; 3)муаммони хал этишга олиб келадиган боғланишларни аниқлаш учун мантиқий мулохазаларни қўллаш; 4) фаолият усулларини тизимлаштириш, энг самаралисини танлаш; 5) олинган натижа таҳлил қилиш, хулосалаш. Амалий машғулотларда бўлажак муҳандислар икки турдаги масалаларни ечадилар: асосий (бир қадамли) ва машқ қилдирувчи (кўп қадамли). Асосий масалалар таништирувчи (формулани ёки таърифни билиш, ёдлаш, аниқлаштириш) ва синов (алгоритмни босқичма-босқич ишлаб чиқиш, фаолият усулига доир) турларга ажралади. Машқ қилдирувчи машғулотлар орасида хам икки турдаги масалаларни ажратиш мумкин: 1) тушунча таърифига келтирадиган масалалар ва 2) хоссалар, аломатлар ва ечиш алгоритмини қўллашга доир масалалар. Масалаларни ечиш жараёнида бўлажак муҳандислар математик тушунчалар, математик таффакурнинг алгоритми ва усулларини эгаллайдилар, ечиш учун фаолият йўлларини қўллайдилар; уларда математик нутқ ривожланади, ахборат билан ишлаш кўникмалари ишлаб чиқилади; ўқув фаолиятига хурмат, математикани ўрганишга ижобий ҳиссий муносабат, олий математика фанини касбий аҳамиятли қиймат сифатида агнлаш шаклланди. Математикада ("Сонли усуллар", "Математик статистика элементлари" мавзулар бўйича) индивидуал лаборатория ишларини бажариш, шу жумладан компютерлардан фойдаланган ҳолда бўлажак муҳандисларда қадрият мўлжалларини ривожлантиришнинг самарали усули ҳисобланади. Бундай ишлар кейинчалик машғулотларда амалий дастурлар пакети ёрдамида ишнинг асосий босқичларини муҳокама қилиш орқали мустақил ўрганиш учун ажратилган назарий материалларнинг улушини кўпайтиришга имкон беради. Натижада янги билимларни, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш билан бирга бўлажак муҳандислар математик билимларни амалиётда қўллашда ижодий қобилиятларини очиш имконини беради. Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини самарали ривожлантиришнинг асосий омиллардан бири турли шаклдаги машғулотларни доимий ўтказишдан иборат. Шунга кўра, хар бир мавзуни ўрганишда муаммоли таълим режимида иккита амалий машғулот ўтказилди. Муаммоли амлий машғулотларда асосий воситалар машғулотнинг бошида қўйилган муаммоли савол, муаммоли вазиятдан иборат. Бундай машғулотларнинг мақсадга мувофиқлиги бўлажак муҳандисларнинг хам индивидуал, хам гуруҳ билан ишлаш улушини ошириш имконини беришидан иборат. Шуни таъкидлаш керакки, гуруҳли ишни ташкил этишнинг асосий шарти бўлажак муҳандисларни математик ривожланиш даражаси бўйича табақалаштиришдир. Гуруҳлар ва улардаги қатнашчилар сони ўзгариб туради, лекин, амалиёт кўрсатишича, бўлажак муҳандисларни 4 – 6 кишилик гуруҳларга бирлаштириш самарали бўлади. Индивидуал шаклдаги муаммоли амалий машғулотларни “доира стол” шаклида ўтказиш мақсадга мувофиқ, яъни ташкил этишда ўқув аудитория мухити моҳияти ва ташкил этилишига кўра, бўлажак муҳандислар мулоқат даврида бир бирини кўриш имконига эга бўлиши ҳисобга олинган ҳолда жойлаштириш. Бундай машғулотларни ёки конференц – зал туридаги махсус аудиторияларда, ёки одатий аудитория жихозларини мослаштирган холда олиб борилади. Шундай қилиб, бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини келтирилган педагогик шартларни амалга ошириш орқали ривожлантириш уларда олий математика фанини касбий ахамиятли қадрият сифатида англаш даражасини оширади; математиканинг қўлланишининг кўпқирралилиги хақида бўлажак муҳандисларнинг тасаввурларини кенгайтиришга ёрдам беради; бўлажак муҳандисларнинг илмий – тадқиқотчилик фаолиятидаги фаоллигини рағбатлантиради, бу муҳандислар илмий хамжамиятига аъзо бўлган бўлажак муҳандислар сонининг ошишида намоён бўлади; предметли қадриятларни қидириш, белгилаш ва бахолаш йўналишидаги фаолиятини фаоллаштиради. Бу ўз ўрнида ўрганилаётган материалнинг амалий қадриятини топиш ва англаш орқали нафақат қадриятли-компетенсияга, балки қадрият-мақсадга йўналтирилганлигини ривожлантиришни таъминлайди Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling