Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet32/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
халимов

3. Таъкидловчи босқич

3.1.Тажриба-синов ишлари натижаларини олий таълим муассасалари кесимида қиёсий таққослаш (сифатий ва миқдорий), таҳлил қилиш.
3.2.Тажриба-синов ишлари жараёнида олинган натижаларини умумлаштириш.
3.3.Тадбиқ этилган методикани самарадорлигини математик-статистик методлар асосида қайта ишлаш.
3.4.Тажриба-синов иши натижалари асосида мантиқий хулосалар чиқариш.

Тажриба-синов ишини ўтказишда уни ташкил этиш тамойиллари мухим ахамиятга эга. Умумий ҳолда тамойил -бу дастлабги ҳолат, раҳбарлик ғояси ҳисобланади. Энг самарали натижаларга эришиш мақсадида биз, асосан тажриба-синов ишида қўйидаги тамойилларга таянган ҳолда иш кўрдик [81,82,148,156,172,173].



  1. Педагогик ҳодисаларни яхлит ўрганиш тамойили. Ушбу тамойил тадқиқотда бир неча ёндошувлар мажмуассини қўллашга асосланган бўлиб, бизнинг тадқиқотимизда эса мажмуага моделлаштириш, талабалар метематик компетентлигини ривожлантириш каби йўналтиривчи ва регуляторлик функцияларини бажарувчи тизимли, шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва лойиҳали ёндошувлар киради.

  2. Илмийлик тамойили. Бу тамойил назарий шунингдек, амалий ва ишончли натижаларни олишга имкон беради ва илмий тадқиқотнинг асосий тамойинларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу тамойилдан тажриба-синов ишида фойдаланиш ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ва педагогикадаги замонавий ишланмаларга мос келувчи воситаларни танлашни назарда тутади.

3.Объективлик тамойили хар бир юзага келган педагогик далилни текширишда бир нечта метод ёки методикадан фойдаланишга имкон беради, бу эса ўз навбатида тадқиқот натижаларининг исботланганлиги ва ишончлилигига имкон беради. Бунда тажрибанинг боғлиқлигига ўзгарувчисига таъсир қилмаслиги учун уни зарарсизлантириш лозим.
4.Самарадорлик тамойили. Бу тамойил тадқиқотнинг якуний мақсадига йўналтирилган.Унинг моҳияти шундан иборатки, тажриба иши жараёнида эришилган натижалар одатий, стандарт вазиятларда (бир вақтнинг ўзида ва бир хил моддий ва маънавий шароитларда) олинган натижалардан юқори бўлади. Ушбу тамойил фаразни олдинга суриш, тажриба ишини режалаштириш ва амалга ошириш, олинган экспериментал маълумотларни кузатиш ва таҳлил қилиш асосида ётади.
Бундан ташқари, биз тадқиқот предметига махсус йўналтирилган ва тадқиқотнинг услубий ёндашувларини амалга оширишга имкон берадиган қуйидаги махсус тамойинлардан фойдаландик: шахсга йўналтирилганлик (талабаларнинг субъектив тажрибасига таяниш, қизиқиш ва қобилиятларига мўлжал олиш, шахсни индивидуал ривожланиш ва уни касбий шаклланиш қонуниятларининг бир-бирига мослиги), фаолиятлилик (маъсулятли, узлуксиз,фаолият, минимакс, оимий, психологик қулайлик, вариативлик, ижодкорлик), компетентлик (ҳаёт учун таълим, такомиллаштириш учун баҳолаш, мотивацияни рағбатлантириш, мазмуннинг маъноли тўлдирилганлиги, фаолиятга йўналтирилганлик) лойихали ёндашувлар (конструкционизм, ижодий фаолиятликни рағбатлантириш, тезкор мустақиллик, фаолиятнинг шахсий аҳамиятлиги, муаммонинг ишланганлигининг яхлитлиги).
Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентигини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишларни ташкил этишнинг етакчи методи бўлиб, педагогик борлиқни ўрганиш, педагогик жараёнлар механизмлари ва қонуниятларини англаш ва З.Ф.Зеер такидлаганидек назорат қилинувчи ва бошқарилувчи жараёнда янги илмий билимларни олишга имкон берувчи педагогик тажриб-синов ҳисобланади [66, 89-б].Педагогик тажриба-синов ишида бўлажак муҳандислар математик компетентлигини ривожланиши мониторингини таъминлайдиган қуйидаги методлардан фойдаланади: кузатиш, анкетали, тест синови (ўз – ўзини тахлил қилиш, рефлексия, таққослаш) тўплами қўлланилади. Ушбу методларнинг барчаси педагогик объектлар ва уларнинг алохида таркибий қисмлари изохлайдиган, уларнинг ишлаши ва ривожланиш тенденциялари хақида башорат қилувчи тамойиллар, усуллар ва аломатларни ўрганувчи ва ўрнатувчи педагогик назарияси фанининг мазмунини ташкил этади.
Турли хил тадқиқотчилик методлари билан бир қаторда тажриба-синов иши доирасида талабаларнинг фикрий фаоллигини рағбатлантирувчи ва лойиҳа методига йўлдош бўлган уларнинг лойиҳали ўқув фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги методларидан фойдаланилди:тадқиқотчилик, ақлий хужим, фарқлашл, берилган жараёнлар бўйича эркин инпровизация, мунозарали метод.
Кузатиш усулини амалга ошириш учун биз хар бир талаба учун тўлдириладиган кузатув харитасини ишлаб чиқдик. Ушбу ҳаритада хар бир талаба математик компетентлигининг ривожланиш даражаси 30 балли шкалада баҳоланади (7- илова ). Анкета, тест, назорат ишлари ва талабалар томонидан бажарилган турли хил лойиҳалардан ташхис воситаси сифатида фойдаланиш ҳар бир бўлажак муҳандиснинг математик компетентлигининг бошланғич босқичда, биринчи курс якунида ва математикани ўрганиш охирида ривожланиш даражасини аниқлаш ва натижада математик компетентлигининг ривожланиш динамикасини кузатиш имкон беради.
Шундай қилиб, бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожланиш даражасини бахолаш учун биз қуйидаги компонентларни белгилаб олдик: мотивацияли- ыадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий – ижодий ва рефлексив. Бунда у ёки бу сифат учта (юқори, ўрта, қуйи) даражалардан бирида шаклланган бўлиши мумкин.
Мотивацияли-қимматли компонент шахснинг йўналтирилганлиги бўйича аниқланади ва қийматли йўналишлар, мустақил ривожланишга қобилиятлилик, ижодий потенциалга эгалик каби кўрсаткичлар билан бахоланади. Кўрсатгичлар бўйича ушбу компонентнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: сўровнома, кузатиш, лойихалар усули. Когнитив – фаолиятли компонент бўлажак муҳандислар томонидан математик тушунчалар ва математик билим, кўникмаларнинг эгалланганлиги билан боғлиқ, Масалан, математик тушунчаларга эгаликнинг тўлалик коэффициенти қуйидаги формула билан ҳисобланади: бунда – тўғри ўзлаштирилган тушунчалар сони, – барча тушунчалар сони; математик тушунчаларга эгаликнинг мустахкамлик коэффициенти қуйидаги формула билан ҳисобланади: , бунда – биринчи текширишда тушунчаларнинг шакллангаликнинг тўлалик коэффициенти, – иккинчи марта текшириш натижасида тушунчалар шакллангаликнинг тўлалик коэффициенти деб олинган. хабардорлик Талабалар билим даражасини ва ҳаракатларини тез ажратиб олишлари учун тажриба – синов иши натижаларини учта даража асосида бирида синовдан ўтказилди: 1) юқори даража – ҳаракатлар тўлиқ амалга ошади, мантиқан асосли бўлади; 2) ўрта даража – ҳаракатлар қисман амалга ошади (интуитив даражада); 3) паст даража – ҳаракатлар амалга оширилмайди (талаба ўз ҳаракатларини, усулни танлашни ва бошқаларни оқлай олмайди.);.
Aмалий-ижодий компонент бўлажак муҳандиснинг коммуникативлик, алоқа, мустақиллик, ижодкорлик каби шахсий фазилатлари билан тавсифланади, улар бу ҳолатда кўрсаткич бўлиб хизмат қилади ва субъектнинг суҳбатдошни тинглаш, суҳбатдошни ўзига қаратиш; ўзини, ҳис-туйғуларини бошқариш; мақсадга эришиш учун етарли воситаларни танлаш имконияти; қарор қабул қилиш ва ўз нуқтаи назарини, позициясини ҳимоя қилиш қобилиятларида намоён бўлади.
Рефлексив компонент ўзига бўлган муносабат ва унинг ўқув ва когнитив фаолияти натижалари билан тавсифланади. Рефлексив компонентни баҳолаш – ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи белгилаш, ўзини назорат қилиш қобилияти каби кўрсаткичлар бўйича, кузатув суҳбатлар, талаба портфолияси усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигининг ривожланиш даражаси мезонлари, кўрсаткичлари ва ташхис усуллари 6 жадвалда келтирлган.
6-Жадвал

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling