Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet34/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
халимов

Лойихалилик тамойили бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги бўйича қаралаётган масаланинг хар бир бўлими кесимида лойихаларни ишлаб чиқишга, фанлараро лойихаларни ишлаб чиқишга, машғулотларда муаммоли вазиятларни яратишга жалб этишни талаб этади.
Фундаменталлик тамойили бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлик жараёнида, бир томондан, улар учун инсон ичидаги ва ташқарисидаги ходисалар, жараёнлар, тизимни ташкил этувчи характердаги математик билимларни ўзлаштиришга; объектларнинг бирламчи мохияти хақидаги методологик ахамиятли тушунчаларнинг шаклланишига ёрдам берса, бошқа томондан, алоҳида ҳодиса, жараёнлар, объектлар хақидаги ва умуман олам ва ундаги жамиятнинг хусусятлари хақида яхлит тушунчалар пайдо бўлишига олиб келади;
Ахборотлаштириш тамойили муаммоли машғулотлардаги лойихалар устида ишлашда ва турли топшириқларни бажаришда ўқув маълумотлари билан амаллар бажариш жараёнини бошқаради. Айнан: турли манбааблардан (маъруза, ўқув ва қўшимча адабиёт, Интернет ва бошқа манбаалар) олинган маълумотни тўплаш, таҳлил қилиш, тизмийлаштириш ва умумлаштириш бўйича бўлажак муҳандисларнинг ишини тартиблаштиришга имкон беради.
Таълим жараёнининг амалий ва касбий йўналтирилганлик тамойили математик билимларнинг касбий билимлар билан махсус ўзаро боғлиқлиги, математиканинг турли предметлар ва хаёт билан боғлиқлигини бошқаради.Математика ва техник фанлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг асоси техналогиядан иборат, чунки математиканинг қўлланилиши кўп қирралилиги туфайли барча касблар билан боғлиқдир. Талабаларни математик тайёргарлиги жараёнида амалий ва касбий йўналтириш тамойилини амалга ошириш уларга юзага келадиган муаммоларни самарали ҳал қилишни таъминлайдиган математик билим ва кўникмаларни танлаш ва улардан амалий фаолиятда қўлланишга имкон беради ва шу билан уларнинг математик тайёргарликга бўлган мотивациясини самарали ошириш билан бирга уни кучайтиради
Тизимли, изчиллик ва яхлитлик тамойили бўлажак муҳандислар лойиҳаларни амалга оширишда, масалаларни ечишда муаммоларни яратиш жараёнини тартибга солишга йўналтирилган тамойил ҳисобланади. Шу билан бирга вазифаларни изчил ишлаб чиқиш ва уни ҳал қилишнинг турли омиллари ва шароитларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш имкониятини беради.
Ҳамкорлик- тамойили бўлажак муҳандислар томонидан қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, жамоавий қарор қабул қилишни талаб қиладиган муаммоли вазифаларни амалга оширишни тартибга солади. Ҳамкорлик тамойили асосида нафақат профессор-ўқувчилар ўртасида, балки ўқитувчи ва талабалар ўртасида ҳам алоқа ўрнатилади, бунинг натижасида улар аста-секин ривожланиб, дастлаб ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини ўзлаштирадилар, сўнгра қўшма лойиҳалар ва муаммоли вазифаларни ҳал қилиш жараёнида биргаликда бошқарадилар.
Ва ниҳоят, тузулмалилик тамойили шуни англатадики, талабалар муаммони ҳал қилиш учун зарур бўлган билимларни мустақил равишда олишади, лойиха вазифаларини мустақил бажаришади, профессор-ўқитувчи эса маслаҳатчи вазифасини бажаради.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш учун педагогик шартларни амалга ошириш методологиясини аниқловчи хусусияти талабалардаги тузулмали фаоллик позициясидир; бўлажак муҳандислар билимларни мустақил ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ўзгартириш, тўплаш ва узатишга жалб қилишни ўз ичига оладиган фаол ижодий таълим, ижодий лойиҳа вазифаларини бажариш, ўз портфолиосини тузиш, илмий мақолалар ёзиш, муаммоли вазиятларни ҳал қилишда мустақил ишларни фаоллаштиришни, уларнинг илмий анжуманлардаги, конференциялардаги ва давра суҳбатлардаги иштирокини таъминлайди.
Педагогик шароитлар мажмуасини умумлаштирилган шаклда амалга ошириш методологиясининг моҳияти ва процессуал хусусиятлари 8-жадвалда келтирилган. Техника олий таълим муассасаларида тахсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш умумий методологиясини очиб бериш билан бир қаторда ундаги ҳар бир шартни амалга оширишнинг методологик хусусиятларига тўхталишни жоис топдик.
Бўлажак муҳандислар томонидан математик тайёргарлик жараёнида мотивациясининг асосий сифатида касбий аҳамиятли математик билимларни долзарблаштириш усулларини (умумлаштирган холда такрорлаш; талабалар учун мураккаблиги юқори даражадаги вазифалар; "ўз таянчи"; маълумот етишмаслиги шароитида амалда бажариб кўрсатиш; ҳаётий тажрибага таяниш) эгаллашлари - биринчи шартни амалга ошириш методикасини кўриб чиқамиз.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling