Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 2.61 Mb.
bet4/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
халимов

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновaцион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Касбий компетентликни шакллантириш, ривожлантириш ва диагностик қилиш масалалари ҳамда таълим олувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш муаммоларини Р.Х.Джураев, Ш.Э.Қурбонов, У.И.Иноятов, З.К.Исмаилова, П.Т.Магзумов, Н.А.Муслимов, У.Н.Нишоналиев, Қ.Т.Олимов, Х.Ф.Рашидов, Ў.Қ.Толипов, О.Х.Тўрақулов, А.Р.Ходжабаев, Ш.С.Шарипов, Д.O.Ҳиммaтaлиeв, O.A.Қўйcинoв, М.Б.Уразова, Ж.А.Ҳамидов ва бошқаларнинг ишларида атрофлича ёритилган, хорижий мамлакатларда О.В.Аверина, С.С.Жигулин, В.И.Байденко,И. М. Дуранов, Е.В.Сергеева, В.А.Адольф, Э.Ф.Зеер, И.А.Зимняя, Ю.Г.Татур, Б.В.Гнеденко,A. Stoof, R. Marrens, J. Jeroen ва бошқалар илмий изланишлар олиб борганлар
Юқорида келтириб ўтилган муаллифларнинг илмий-тадқиқот ишларида, касбий компетентликни ривожлантириш бўйича илгор педагогик технологияларидан фойдаланиш каби илмий хулосалар берилган.
Мавжуд адабиётлар, илмий-тадқиқот ишларини ўрганиб таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда касбий компетенлик бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган, лекин бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида математик компетентлигини ривожлантириш ўрганилмаган. Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлиги учун таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш имконияти мавжуд бўлсада, таълим жараёнида фойдаланишдаги камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилмаган.
Диссертaция мавзусининг диссертaция бажарилган илмий-тадқиқот институтининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалининг илмий-тадқиқот ишлари режаси асосида бажарилаётган ИЛ-412104529148-рақамли “Нутқ сигналлари асосида овоз ва матнни таниб олиш, қайта ишлаш орқали стенограммаларни шакллантирувчи “Sound and text transcript” интеллектуал дастурий махсулотни ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳада амалий дастурлар математик компетентлик доирасида бажарилган.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling