Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet8/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
халимов

1.2.Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлиги мазмуни, тузилмаси ва ўзига хос хусусятлари.
Техника йўналиши олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларининг математик компетентлиги - мутахассиснинг яхлит шахсий таълими бўлиб у қуйидаги бир қатор белгиларга эга: математика бўйича билимларнинг тезкорлиги ва мобиллиги; зарурий ахборатга мустақил равишда эришиш кўникмасини ўзлаштириш, математик билим ва кўникмаларни бўлажак касбий фаолиятда қўллаш, янгича кўринишдаги усулларини ўрганиш, ўз ижодий салохиятини ривожлантириш қобилияти. Ушбу белгиларнинг барчасини эгаллаш талабаларда мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантириш орқали таминланади. Унинг кўрсаткичи бўлиб қуйидаги кўникмалар ҳисобланади: билиш масаласини ўз олдига қўйиш ва ҳал қилиш, уларнинг ностандарт ечимларини топиш, вужудга келган муаммони ҳал қилишда лойиҳалаш ва башоратни амалга ошириш.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини ишлаб чиқишга, биз қўлланадиган педагогик назария ва амалиётда метадалогик ёндошувлар тахлили ва уларнинг хилма-хиллигига эътибор қаратдик: масалан, И. И. Бондаренко контекстида, шахсга йўналтирилган, муаммоли ёндошув нуқтаи назардан гуманитар таълим йўналишлари талабаларнинг математик компетентлигини ўрганилган [26]; М. M. Миншен эса тизимли ва когнитив ёндошувлар нуқтаи назардан ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштирилган тизим дастурий таъминоти бўйича муҳандиснинг касбий математик компетентлигини аниқлаган [113]; Г. И. Илларионова, компетентли ва контекстли ёндошувлар интеграциясига таяниб, муҳандиснинг касбий математик компетентлиги мазмунини очишга ҳаракат қилади [72]; компетенли ва контекстли ёндашув асосида талабада ахборат- математик компетентликни шакллантириш мақсадга мувофиқлиги A. Валихонов томонидан исботланган [31]; компетентли ёндашув нуқтаи назаридан нефт-газ иши бўйича бўлажак муҳандисда математик компетентликни шакллантириш жараёни Л. K. Иляшенко томонидан ўрганилган [74]. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, кўпгина тадқиқотларда асосан олий таълим муассасалари талабалари математик компетенлигини ривожлантириш ҳақида ва бунда энг аввало бошқа компетентликлар билан интеграцияси, шунингдек бошқа техник бўлмаган йўналишлар талабаларига нисбатан математик компетентлик шаклланиши ҳақида фикир юритишган. Биз эса ўз тадқиқотимиз доирасида техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларидаг математик компетентлигини ривожлантириш муаммосини ҳал этиш масаласининг долзарблигини асослаймиз.
Н. К. Чапаев “ривожланиш” тушунчасини инсоннинг жисмоний, ақлий ва маънавий сифатининг илгариланма ўзгариши жараёни сифатида таърифлаган. [206]. Педагогикада “ривожланиш” деганда субектда мавжуд неоплазмалар такомиллашини тушунамиз, “неоплазмалар” деганда эса янги сифат ва хусусият яратиш тушунилади. Фалсафий нуқтаи назардан қараганда ривожланиш бу шахснинг туғилишдан то ҳаётининг охирига қадар муҳим бўлган ўзаро бир-бири билан боғланган миқдорий ва сифатий ўзгаришлар жараёнидир; бу тушунча ва онгнинг қайтарилмаслиги, йўналтирилган қонуний ўзгаришидир, уларнинг универсал хусусияти ҳисобланади. Ривожланиш натижасида янги сифат, объектнинг янги ҳолатига қараб, унинг таркибий тузилмаси пайдо бўлади. Шаклланиш эса аниқ шакл бериш жараёнини ўз ичига олади [197, 11-12 бетлар].
Талаба олий таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳам маълум бир математик билим, кўникма ва малакалар захирасига эга. У мактабда, профессионал таълим муассасаларида математикани ўрганиш жараёнида ўзлаштирган математик билим кўникмаларни бошқа фанлар ва кундалик амалиётда қўллайди. Демак, олий таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар талабада муайян даражада математик компетентлик шаклланган бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам талабанинг олий таълим муассасасида ўқишининг дастлабки (1-курс) даврида унда мавжуд бўлган билим, кўникма ва малакаларга эга муносабат бўйича “шаклланиш” тушунчаси мутахассиснинг фазилатларидан бири бўлган математик компетентликга нисбатан “ривожлантириш” тушунчаси пайдо бўлади.
Талабанинг математик компетентлиги тушунчасини биз барча компонентлари ўзаро таъсирлашадиган ва ўзаро боғлиқ бўлган яхлит тизим сифатида қараймиз.
Тизимли ёндошув тамойиллари асосида биз техника йўналиши олий таълим муассасаларида тайёрланадиган бўлажак муҳандисларнинг фазилати сифатида математик компетентликнинг компонентларини аниқлаш мақсадида морфологик тахлилни амалга оширдик ва натижада математик компетентлик қуйидаги компонентлардан иборат эканлигини аниқладик: мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, амалий-ижодий ва рефлексив.
Математик компетентликнинг мотивацион-қадриятли компоненти математик тайёргарлик жараёнини шаклланадиган мақсад, вазифалар ва компетенциялар билан қадриятли мўлжаллар, мотивлар ва эҳтиёжлар мажмуасини ўз ичига олади ва талабаларда математик тайёргарликка ижоюий мотивацияни шакллантиришга йўналтирилган.
Когнитив-фаолиятли компонент эса математик тушунчалар назарияси ва қонунлари кўринишидаги математик билимлар ва кўникмалар, математик моделлаштириш малакаси мажмуасини, шунингдек касбий ахамиятли масалаларини амалий ечиш имкониятини таъминлайди.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling