Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet10/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40
Bog'liq
халимов

Рефлексив компонентэса қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади: касбий вазифаларни математик тилга таржима қилиш кўникмаси; фаолият натижасини баҳолаш кўникмаси; олинган фаолит тажрибасини таҳлил қилиш кўникмасини; вазиятни назорат қилиш ва тартибга солиш кўникмаси; маълумотни тахрирлаш кўникмаси каби бир қатор вазифаларни келтиришимиз мумкин.
Лойиҳалаш фаолиятининг ҳар бир босқичи операциялардан иборат бўлганлиги сабабли, уларни бажариш, яхши эгаллаш бўлажак муҳандисларнинг касбий фаолиятга амалий тайёрлигини таъминлайди. Ушбу оператцияларни бажариш кўникмаларини шакллантириш ва касбий математик компетентликнинг фаолиятли компоненти ривожланишига яқиндан ёрдам беради.
Техника олий таълим муассасалари тенденцияларига асосланиб, муҳандислик ва математик фаолият натижалари тахлилига нисбатан бўлажак муҳандиснинг математик компетентлиги қуйидаги бир нечта математик компетенцияларни ўз ичига олади яъни,интеграцион, мантиқий-аналитик математик компетенция, визуал-образли математик компетенцияси; ахборот-компютерли математик компетенцияси; тадқиқот математик компетенцияси; ижодий математик компетенция; башорат қилувчи математик компетенциялардир.
Мантиқий-аналитик компетенция–бу олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларининг математик билим, кўникма (кузатиш, таққослаш, таҳлил қилиш, синтез қилиш, аналогия, таснифлаш, дедукция, индукция, умумлаштириш ва бошқа) ларини талаб қиладиган тизмларни муҳандислик фаолиятининг босқичида умумлаштирилган оператцияларни бажаришга тайёрлигини таъминлайди. Математик моделлар эса муҳандисга биз яратмоқчи бўлган нарсаларни хаёлий яратиш, синаш ва текширишни амалга оширишга имкон беради. Визуал-образли компетентсияга эга бўлиш эса муҳандис томонидан ушбу турдаги топшириқларни муваффақиятли бажариш шартларидан биридир. Замонавий муҳандис лойиҳалаш ишларида Интернет ахборат манбаларидан фойдаланади ва амалий математик дастурлар орқали турли хил ҳисоблаш операцияларинибажаради.Шунинг учун ҳам ахборотли-компютерли математик компетентцияси интегратив мажмуасига киритилган.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва аҳоли турмиш тарзининг фаровонлигини ошириш учун илмий-тадқиқот билан шуғулланиш керак. Ушбу фаолиятга тайёрлик тадқиқотчилик компетенцияси билан таъминланади. Лойиҳалаш жараёни мукаммал ижодкорлик билан боғлиқ бўлиб, лойиҳалашнинг математик жиҳатларига маълум талабларниқўяди. Ижодий математик компетенцияга эга бўлиш эса меҳнат бозорида муваффақиятли касбий фаолият юритиш учун шартдир. Таҳлилий математик компетенция муҳандиснинг ўз фаолияти натижаларини олдиндан билишга, техноген таҳдидларга қараб табиий ҳолатни моделлаштиришни ҳисоблаш учун математик аппаратлардан тўғри фойдалана олишини таъминлайди.
Компетентлик шахсга йўналтирилган фаолиятда ўзини яққол намоён қилади. Тадқиқотга нисбатан айтадиган бўлсак техника олий таълим муассасаларидатаҳсил олаётган бўлажак муҳандислардаги ривожланган компанентликни (акс эттирувчи) ва турли хил касбий вазиятлардаги фаолият (табиати) мажмуаси билан баҳоланиши мумкин.
Техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг касбий математик компетентлиги мажмуасини аниқлаштириш учун 5340400-“Муҳандис коммуникациялари қурилиши ва мантажи (турлар бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши Давлат Таълим Стандартлари (ДТС), малака талаблари тахлил қилинди. Иш берувчилар мазкур таълим йўналиши битирувчи курс талабалари ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан суҳбат ўтказади. Респондент сифатида битирувчи курс талабалари ва олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларидан ташқари корхона ходимлари (рахбарият) ҳам иштирок этди.
Таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг турлари: 1) ташкилий-бошқарув; 2) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш; 3) ахборат тахлилий фаолияти; 4) илмий тадқиқот фаолияти; 5) лойхавий конструкторлик.
Таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий вазифалари:
Ушбу таълим йўналиши бўйича миллий малака рақамининг 6-малака даражаси ҳамда бакалавр касбий фаолиятнинг соҳалари, объектлари ва турларига муофиқ бакалавриат битирувчиси қуйидаги касбий вазифаларини бажаришга қодир бўлиши керак:
Ташкилий-бошқарув хамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятида:1) қурилиш объектларида уста (мастер), иш юритувчи (прораб) бўлиб ишлаш, қурилиш ишлаб чиқаришининг технологик жараёнларини бажариш ва маромига етказиш; 2) турли қурилиш объектларида муҳандислик коммуникацияларининг айрим технологик жараёнларнинг ҳисобий–технологик хариталарини тузиш ва қўллаш; 3) қурилишда қўлланиладиган муҳандислик коммуникация материаллари ва ускуналарининг сифатини назорат қилиш; 4) муҳандислик коммуникацияларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш соҳаларида намунавий технологик жараёнларини ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш; 5) муҳандислик коммуникацияларини қурилиши ва тизимлардан фойдаланиш жараёнларида технологик интизомга риоя қилинишини назорат қилиш; 6) турар-жой, жамоат ва саноат бинолари қурилишида технологик интизомга риоя қилинишини назорат қилиш; 7) турар-жой, жамоат ва саноат биноларининг муҳандислик коммуникацияларида техник ҳужжатларни (ишларни бажариш графиклари, йўриқномалар, режалар, сметалар, материал ва жиҳозларга буюртмалар) тузиш; 8) намунавий технологик жараёнларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда қўллаш; 9) илмий ва амалий фаолиятда автоматлаштирилган тизимларнинг инструментал воситалари ва муҳитларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш қобилиятларига эга бўлиши лозим; 10) муҳандислик коммуникация тизимларининг фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш; 11) муҳандислик коммуникация жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва ресурсларини режалаштириш; 12) муҳандислик коммуникация тизимларини бошқаришда замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ технологик жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш услублари ва механизмларини ишлаб чиқиш; 13) ахборот технологиялари тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш; 14) атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш; 15) бажарилаётган иш режасини тузиш ва бу ишни назорат қилиш, ишни бажариш учун зарур бўлган ресурсларни режалаштириш, ўз ишининг натижаларини баҳолаш; 16) ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф–муҳитни ва меҳнат хавфсизлигини назорат қилиш тизими талабларига мослигини мониторинг қилиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling