Илмий-тадқиқот фаолияти учун зарур бўлган муҳандиснинг математик билимлари ва компетентлиги: 1)эекспериментал маълумотларни қайта ишлашнинг статистик усулларини билиш; 2) компютер техникасидан фойдаланган ҳолда назарий ва экспериментал тадқиқот методларини эгаллаш; 3) техник объектларнинг математик моделларини қуриш усулларини билиш ва улардан ишлаб чиқилаётган коммуникация тузулмаларининг хусусиятларини таҳлил қилишда фойдалана олиш; 4) математик воситалар ёрдамида техналогик жараёнлар ва махсулотлар хусусятларини синашнинг янги методлари ва техник воситаларини ишлаб чиқа олиши.
Эксплуататсия фаолият учун зарур бўлган муҳандиснинг математик билими ва компетенциялари: 1) сифат, ишончлилик, операцион,техник воситаларнинг сифати, ишончлилиги, харажатларини минималлаштириш, ҳаёт хавфсизлиги ва атроф-муҳит тозалиги талабларини ҳисобга олган ҳолда коммуникация иншоатларининг ишлаши учун оптимал ечимларни топа олиши [6, 63-б.]; 2)муҳандислик коммуникация материаллари ва ускуналаридан тежамкор фойдаланиш чора-тадбирлари учун математик ҳисоб-китоблардан фойдалана олиш; 3) ахборот массивларини қайта ишлашда ўз математик технологиялари; 4) ҳисоблаш ва таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш учун турли илмий соҳалардаги мавжуд билимларни бирлаштира олиш.
Ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари учун зарур бўлган муҳандиснинг математик билимлари ва малакалари:муоммонинг мумкин бўлган ечимларни тезда ҳисоблаш имкониятига эга бўлиш ва энг яхши вариантни танлаш кўникмаси;мантиқий элементлардан фойдалана олиш кўникмаси.
Ташкилий ва бошқарув фаолияти учун зарур бўлган муҳандиснинг математик билим ва компетентлиги: 1) ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни башорат қилиш учун эҳтимолий моделларни қўллай оли доирасида зарурҳисоб-китобларни амалга ошириш кўникмаси; 2) математик моделни қўлланиш чегараларини ҳисобга олган ҳолда энг оддий тизимлар ва жараёнларнинг математик моделларини қўллай олишкўникмаси; 3) “Муҳандислик коммуникациялариқурилиши ва мантажи (турлар бўйича))” таълим йўналиши бўйича мутахассисларнинг функтсионал касбий фаолиятининг турли турлари бўйича математик билим ва компетенсияларнинг мазмуни таҳлили шуни кўрсатадики, лойиҳалаш ва тадқиқот фаолияти касбий математик компетентлик учун устунлик қилади.[]
5340400-“Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва мантажи (турлар бўйича)” бакалавриат таълим йўналишига қўйиладиган малака талаблари, илмий-техник адабиётларда келтирилган касбий фаолият кўриниши мазмунижихатдан талабанинг касбий математик компетентлиги таркибини ишлаб чиқишга имкон беради.
Мазкур малака талаби ёш муҳандиснинг бўлажак касбий фаолиятига мослашишида муҳим бўлган қуйидаги олтита математик компетентцияга эгадир. (2-жадвал).
2-Жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |