Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш модели


Download 2.61 Mb.
bet21/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
халимов

2.2.Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш модели
Техника йўналиши олий таълим муассасаларида тайёрланаётган бўлажак муҳандисларда касбий тайёргарлик шарт-шароитларига мослаштирилган математик компетентликни ривожлантириш моделини ишлаб чиқишда биз моделлаштириш методидан фойдаландик. Моделлаштиришнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, улар фойдаланадиган моделлар ва моделлаштиришнинг қўлланилиш соҳасига боғлиқ [195]. В.Ф.Перегудов такидлашича моделлаштириш жараёнида унинг қуйидаги тўртта иштирокчиларининг ўзаро тасирлашуви рўй беради: 1) моделлаштиришнинг ташаббускори ва (ёки) унинг натижалари фойдаланувчиси сифатида субъект; 2) объект модделлаштириш предмети сифатида иштирок этиши (объект – оргинал), бу субъектга қийинчилик туғдирмоқчи бўлган ёки фойдаланувчиси бўлмаган эпизод; 3) реал ходисанинг акси, образи сифатида моделнинг ўзи; 4) моделлаштириш жараёни барча иштирокчилари ўзаро таъсирлашувда бўладиган муҳит [137, 60 бет].
Моделлаштириш масалаларининг турли жиҳатларининг ўрганишга Е. Г. Гришакина [48], М.Е.Дуранов [30], Е.А.Москвина [117], В. А. Штоффа [210] ва бошқаларнинг ишларида қаралган.
Модел – бу “ўриндош” ёки “вакил” сифатида аниқ шароитда фойдаланиладиган шартли ёки фикрий (тасвир, чизма, график, режа) образ ёки қандайдир обьект ёки обьектлар тизимининг ( берилган модел оргинали) прообрази [33]. М.Е.Дуранов, моделлаштириш хақида фикр юритиб шуни таъкидлайдики, педагогик тадқиқотда модел – бу педагогик жараён хақидаги назарий тасаввур, реал тадқиқот объектининг идеаллаштирилган образи [56, 330 б]. Е.А.Москвина эса модел – бу тадқиқот предмети таркибига кирувчи компонентларни аниқлаш, улар ўртасида алоқалар ўрнатиш учун яратилган кўргазмали-мантиқий тасаввур [117]. Е.В.Романов педагогик тадқиқотларда модель деганда “талаб этилган кўргазмали шаклда тақдим этилган ва моделлаштириш объекти ҳақида янги билимларни беришга қобилиятли педагогик тадқиқот объектининг мухим тузилмавий алоқаларини акс эттирадиган педагогик тизимнинг аниқ фундаментал умумлашган абстракт- мантиқий образини тушунган [155, 92 б]. Касбий педагогикада модел – бу тизим-оргиналга хос бўлган алоҳида муҳим ҳусусятларни такрор ишлаб чиқувчи объект ттизими. У қаралаётган ҳодисанинг умумлашган акси, шунингдек ўтқазилган эсперементларни эмас, балки амалий тажрибанинг абстракт умумлашмаси бўлиб ҳисобланади.
Кайд этилганларни умумлаштириб биз ўз тадқиқотимизда модел деганда объект таркибига кирувчи компонентла ривожининг муҳим тузилмавий функционал алоқалари ва хусусятларини такрор ишлаб чиқувчи тизим элементлари акс этадиган тадқиқот обьектининг ( педагогик жараён) хаёлий, умумлаштирилган, идеаллаштирилган, кўргазмали- мантиқий образини тушунамиз.
Бўлажак муҳандислар математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини моделлаштиришда биз қуйидаги икки ҳолатни хисобга олдик. Биринчидан, моделда аниқ белгилар мавжудлиги, С.Я.Батышев фикрича бундай белгилар сифатида қуйидагилар иштирок этади: 1) оргиналикнинг муҳим хусусиятларини такроран ишлаб чиқиш; 2) оддийлик ва кўргазмалилик; 3) модел хақидаги ахборотларни моделлаштириш объект ҳақидаги реал ахборот билан мослаштириш [214].
Иккинчидан, турли кўринишдаги моделлар мавжудлиги. Е.Г.Гришакина таснифи бўйича бундай моделларни қуйидаги 3 та гуруҳга ажратиш мумкин: 1) моддий (натурал) моделлар (қоидалар, реал предметлар – макетлар, кўргазмалар) – моделлаштиришдаги объектнинг ташқи кўриниши, унинг тузилмасини ишлаб чиқувчи кичиклаштирилган ёки катталаштирилган нусхалари; 2) идрок этиладиган моделлар (геометрик нуқта, идеаль газ ва хокозалар); 3) ахборотли моделлар, яъни ахборотнинг кодлаш тилларидан бирида (сўзли тавсиф, схемалар, чизмалар, хариталар, расмлар, илмий формулалар дастурлар ва бошқалар) моделлаштирилган объект тасвири [48]. Бундан ташқари, моделни қуришда биз В.А.Штофнинг назарий қоидаларига таяндик; унга кўра: модель–бу хаёлан тасаввур қилинган ва моддий амалга оширилган тизим; оргиналь ва уни модели ўртасида ўхшашлик муносабати мавжуд бўлиб унинг шакли яққол ифодаланган ва аниқ қайд этилган; илмий ўрганиш жараёнида модел ўрганилаётган объектнинг ўрнини босади.
Педагогика соҳасида педагогик тизимларни моделлаштириш муаммоси бўйича олиб борилган тадқиқотлар тахлили шуни кўрсатдики, модел тузулмасининг асосий компонентлари яъни, мақсади, мазмуни, операцион-фаолиятли ва натижали бўлган педагогик жараён тузулмасининг изоморфлигини кўрсатади.
Ахборатли модел гуруҳига тааллуқли бўлган бўлажак муҳандислар математик компонентлигини ривожлантириш моделини ишлаб чиқишни биз И.Д.Чечель тамонидан таклиф этилганг мантиқ асосида етти босқичда амалга оширдик: 1) моделлаштириш жараёнига кириш (тайёрлов босқичи); 2) умумий назарий моделлаштириш; 3) предметли соҳада моделлаштириш; 4) модел қуриш 5) тадқиқотнинг эксприментал қисмида моделдан фойдаланиш; 6) модел ишлашини текшириш; 7) моделни расмийлаштириш [207]. Шундай қилиб, биз тамондан ишлаб чиқилган модел бу, моделлаштириш мақсади нуқтаи назардан ўрганилаётган объект – оргинал томонларини акс эттирадиган янги объектни намоён қилади.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини биз барча компонентлар ўзаро тасирланувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи яхлит тизим сифатида қараймиз.
Математик тайёргарлик жараёнида талабалар янги билимларни ўзлаштирадилар, зарурий кўникма ва малакаларни эгаллайдилар. Бўлажак муҳандисларда математик компетентликни ривожлантириш учун етакчи бўлиб, П. Я. Гальперина [39] ва Н. Ф. Талызиналар [181] томонидан яратилган ақлий ҳаракатларни босқичма –босқич шакллантириш назарияси хисобланади. Бу назария асосида эса инсоннинг ички ва ташқи фаолиятидаги умумийлик ғояси ётади. Ушбу назарияга кўра, П.Ю.Ромоновнинг таъкидлашича ақлий ривожланиш билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш каби интериоризация жараёнида рўй беради, яъни ташқи (моддий) фаолиятидан ички ақлий фаолитига босқичма босқич ўтиш жараёнида рўй беради [150]. Ушбу қоидага амал қилган ҳолда бўлажак муҳандисларда математик компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган математик тайёргарлик жараёнини ташкил этамиз. Математик компетентликнинег мазмунли асоси бўлиб, бўлажак муҳандислар математиканинг мос бўлимларини ўрганиш жараёнида эгаллайдиган зарурий ва етарли билимлар ҳажми ҳисоблади. Бунда белгиланган мазмунни ўзлаштириш самарадорлиги эса талабалар томонидан амалий ишларни бажариш, сюжетли ва амалий мақсадли масалаларни ечиш, турли хил лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш орқали таъминланади. Бу эса ўз навбатида, талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга имкон беради, уларнинг бўлажак касбий фаолиятида касбий аҳамиятли восита сифатида математикани ўрганишга мотивацияни ривожлантиради.
Натижада талабанинг математик компетентлик мазмунига мос қуйидаги уч кўринишдаги компетенция шаклланади:
а) билиш фаолияти соҳасида кўникмалар кўринишида қуйидагиларни амалга ошириш: билиш масалаларини шакллантириш ва ечиш: иш режасини тузиш, ечимнинг энг оптимал вариантини танлаш, ўқув материалини тахлил қилиш, синтезлаш ва таснифлаш, заруриятига қараб ўз фаолиятини қайта қуриш, ўз фаолияти натижаларини назорат қилиш ва уларнинг сифатини анализ қилиш;
б) ахборот техналогияси соҳасида қуйидаги кўникмаларни амалга ошириш; берилган мавзу (муаммо) бўйича ахборатни (Интернет- ресурсларидан фойдаланиш, адабиёт манбаалари – маъруза матни, методик қўлланмалар, дидактик воситалар ва бошқа материаллардан фойдаланиш) мустақил тўплаш, зарурий ахборатни топиш ва қайта ишлаш, хулоса чиқариш ва ўз лойиҳавий фаолият натижаларини реферат, таянч конспект, мултимедиали тақдимот, ўрганилган объектнинг макети кўринишида расмийлаштириш;
в) тадқиқотчилик фаолиятида эса қуйидаги кўникмаларни амалга ошириш: турли хил кўринишдаги амалий фаолиятни (мақсадни қўйиш, режалаштириш, натижани прогнозлаш (башоратлаш), режани амалга ошириш ва бошқалар) ташкил этиш ва амалга ошириш усул ва воситаларини танлаш.
Талабалар математик компетентлигини ривожлантиришнинг бешинчи компоненти –бу технологик компонент бўлиб, у ўз ичига қуйидаги учта элементни олади: методлар, воситалар ва ташкилий шакл. Тадқиқот давомида бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини ташкил этишда биз қуйидагиларга асосландик: хар қандай педагогик жараённинг техналогиклиги ҳал қилувчи даражада қуйидагиларга яъни, биринчидан, фойдаланиладиган методлар, усуллар, техналогик воситалари, жараённи ташкил этиш шаклларига, иккинчидан эса, бу инструментларнинг қўйилган мақсадга мослик даражасига; учинчидан, талабанинг ўқув-билиш фаолияти субъекти сифатида шахсий фаолиятининг фаоллиги даражасига боғлиқ. Айнан, ушбу қоидалар бизнинг тадқиқотимизда турли хил кўринишда ва органик жиҳатдан бирлашган актив (фаол) методларнинг етакчи ролини кўрсатади ва улар моделнинг технологик компонентининг биринчи элементи бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотимиз доирасида файдаланиладиган ушбу методларни қуйидаги икки гуруҳга ажратдик. Биринчи гуруҳ методлари, талабаларда математик компетентлик даражаси ривожланиши билан боғлиқ. Педагогик ташхислашнинг ушбу методларига анкеталаш, тест олиш, кузатиш, шунингдек ўз-ўзини тахлил қилиш, рефлекция, таққослаш каби методлар киради. Иккинчи гурух методларга эса талабаларнинг лойиҳали ўқув фаолияти билан боғлиқ методлар киради. Бунга энг аввало лойиҳа методи ва у билан йўлдош ақлий хужум, берилган параметрлар бўйича эркин импровизация, фикрларни аниқлаш, шунингдек мунозарали , тадқиқотчилик ва муаммоли методлар киради.
Моделнинг технологик компонентининг иккинчи элементи – бу турли хил ўқитиш воситалари мажмуаси бўлиб, унинг таркибига бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш воситаси сифатида турли хил кўринишдаги лойиҳалар (тадқиқотчилик, билиш), муаммоли вазиятлар, топшириқлар, масалалар, эслатмалар, алгоритмлар, диалоглар, ташхислаш методикалари ва бошқалар киради.
Моделнинг технологик компонентининг учинчи элементи сифатида муаммоли маъруза-диалог, муаммоли амалий машғулот, дарсдан ташқари тадбирлар, давра суҳбатлари ўрин олади. Энг асосийси лойиҳани тайёрлаш ва ҳимоя қилишда иштирок этиш. Шуни алоҳида такидлаш керакки, барча шаклларни бир бутунлигича бирлаштирувчи омил бўлиб, таълим жараёнидаги иштирокчиларининг, энг аввало ўқитувчи ва талабаларни ўзаро тасирлашиши субъект-субъект шаклида иштирок этади.
Моделнинг натижа-компоненти л
Бўлажак муҳандиснинг математик компетентлиги ривожланиш даражаси қуйидаги бешта мезон орқали аниқланади: а)мазмуни талабанинг қадриятли мўлжали, ўз–ўзини ривожлантиришга қобилиятлиги, ижодий потенциали мавжудлиги ҳисобланган шахсга йўналтирилганлиги; б) тўлалик ва мустахкамлиги бўйичаўлчанадиган математик тушунчаларни эгаллаши; д) тўлалик, мустаҳкамлик ва англанганлик бўйича ўлчанадиган математик кўникмалар шаклланганлиги; е) комуникативлик, контекстлилик, мустақиллик ва ижодкорлик орқали тақдим этилган талабанинг шахс сифатлари; ф) ўзини-ўзи баҳолашда (ўзини-ўзи аниқлашда) эмоционал ва интелектуал соҳаларда ўзини бошқариш кўникмаларида намоён бўладиган ўзига ва ўз фаолияти натижаларига муносабат.
Ишлаб чиқилган ушбу мезон талабанинг математик компетентлиги ривожланиш жараёнини аниқ тасаввур қилишга, таълим олувчи шахснинг ривожланишидаги энг муҳим йўналишини аниқлашга имкон беради.
Ушбу мезоннинг энг асосий хусусиятлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Биринчидан, унинг универсаллиги (оммобоблиги), яъни тайёргарлик ихтиёрий техник йўналиш бўйича амалга ошириш мумкинлиги; икинчидан, бутун талабалар гуруҳи, шунингдек шахсий фаолият субъекти сифатида ҳар бир алоҳида талабанинг умумтаълим, шунингдек математик тайёрлик даражасига боғлиқмаслиги; учинчидан, ушбу мезон техника йўналиши олий таълим муассасаларида амалга ошириш мумкинлиги; тўртинчидан, бу мезон техника ихтисослиги бўйича юқори малакали мутаҳассислар тайёрлашдан иборат объектив долзарб ижтимоий буюртмани бажаришга мўлжалланганлиги сабабли очиқланади.
Бу мезон бир вақтда қуйидаги учта функцияни бажаради. 1) ривожлантирувчи, яъни талабалар математик компетентлигининг асоси сифатида улар томонидан янги билим ва кўникмалар эгалланиш жараёнинги акс эттиради. 2) компенсатция, яъни математика соҳасидан ташқарида бошқа придметли соҳаларда ўзлаштириладиган билим, кўникмаларни тўлдириш орқали, талабаларнинг математик компетентлигини ривожлантириш учун зарур бўлган математик билимларни фаоллаштиришга имкон беради; 3) тахрирловчи, яъни ижодий фаолиятни фаоллаштириш асосида реал вақтда талабалар математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини мослаштириш, тўлдириш ва ўзгартириш имконини беради.
Бўлажак муҳандислар учун математик компетентликнинг асосий мазмуни, олий математика курсининг бўлимларидаги зарур ва етарли билимларни ўзлаштиришдан иборатдир. Бунда ўрнатилган мазмунни ўзлаштириш самарадорлиги бўлажак муҳандислар амалий ишларни бажаришда, сюжетли ва амалий масалаларни ечишда, турли лойихали топшириқларни ишлаб чиқиши ва химоя қилиш воситаси билан таминланадилар. Бу ҳам уларнинг касбий билим кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Кейинчалик бўлажак муҳандисларнинг муваффақиятли касбий фаолияти воситаси сифатида математикани ўрганишга бўлган мотивациясини оширади. Натижада, бўлажак муҳандисларда математик компетентлиги мазмунига мос уч турдаги компетенциялар шаклланади:
а) ўрганиш фаолиятида - қуйидаги ўрганишлар кўринишида, яъни тадбиқий масалаларини қўйиш ва ечиш, иш режани тузиш, ечим йўлларнинг оптимал вариантини танлаш, анализ ва синтез қилиш, материални таснифлаш, зарур бўлганда масалани қайта кўриш, ўз фаолияти натижаларини назорат қилиш ва уларнинг сифатини тахлил қилиш;
б) ахборот технологиялари сохасида-берилган мавзу (муаммо) бўйича ахборотни мустақил йиғиш (Интернет ресурсларини, адабиётлар манбаларини, маъруза матни, методик, дидактик ва бошқа материалларни қўллаган холда), зарур ахборотни танлаш ва қайта ишлаш, хулоса чиқариш ва ўз лойиха иши натижаларини таҳлил қилиш, таянч конспект тайёрлаш, мультимедиали тақдимотлар яратиш, ўрганилган объект макетини компютер ёрдамида яратиш;
в) тадқиқот фаолиятида эса турли кўриишдаги амалий фаолиятни (мақсадни белгилаш, режалаштириш, натижани башорат қилиш, режани амалга ошириш, олинган натижанинг мақсадга мослигига рефлексив тахлили қилиш) ташкил этиш, амалга ошириш усул ва воситаларининг танловини амалга оширишидир.
Тадқиқотимиз давомида биз моделлаштиришни қуйидаги компонентли босқичларга ажратдик: Биринчидан моделнинг мақсадли компоненти- жамият эхтиёжларининг замонавий ривожланиш даражасига мос келувчи ижтимоий ва касбий мобиллиги асоси сифатида юқори даражада ривожланган математик компетентли мутахассисларга бўлган ижтимоий буюртмани ҳисобга олдик. Ушбу ижтимоий буюртма моделлаштириш предмети бўлган таълим мақсадини белгилайди, шунга кўра биз моделлаштириш предмети сифатида тизимдан иборат ва бир вақтнинг ўзида хам мақсад, хам натижага эга бўлган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёнини олганмиз. Моделнинг иккинчи компонентини методологик компонент деб номладик. Бу компонент методологик ёндошувлар ва уларга хос хусусиятлардан иборат. Ёндошувлар бир томондан бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришнинг махсус хусусиятларини акс этса, иккинчи томондан, қаралаётган ишнинг мақсадга мос мазмунини ва натижага эришиш технологияларини аниқлайди. Моделнинг учинчи – мазмунли-ташкилий компоненти ахборотли, эвристик, ташкилий вазифаларни бажариш билан бир қаторда педагогик шартлар мажмуасини ўз ичига олади. Қаралаётган ишда мазмунан структурага эга модель кўринишида келтирилган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришни асосий лойиха сифатида қараймиз. Алохида таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳани амалга оширишда субъект сифатида талабаларнинг ўзлари зарур билимларни ўзлаштирган ва шу билимларга мос фаолият усулларни мустақил амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этадилар. Ёндошувнинг бундай ташкил этилиши бўлажак муҳандисларнинг эхтиёжи ва уларнинг якуний натижаларига йўналтирилганлигини хисобга олган холда эришилади. Туртинчи компонентни технологик компонент деб номладик, у учта элементдан иборат, булар: усуллар, имкониятлар ва ташкилий шакллардир. Ҳар қандай педагогик технологияни қўллашда биринчидан, жараённи ташкил этиш усулларига, технологик воситаларига, шаклларнтириш мажмуасига боғлиқ бўлса иккинчидан, қўйилган мақсад воситаларнинг мослик даражасига боғлиқдир. Учинчидан, бўлажак муҳандисларнинг шахсий фаолиятидаги тезкорлик даражасига ҳам боғлиқлигини айтишимиз мумкин. Моделнинг бешинчи компоненти – мезонли – бахолаш компоненти бўлиб, бўлажак муҳандисларнинг касбий ахамиятли хусусияти сифатида математик компонентлик тўлдиришини акс этади. Бўлажак муҳандисларда математик компонентликнинг ривожланиш даражасини аниқлаш, бўлажак муҳандисларнинг фаолиятини назорат қилиш ва бахолашни амалга ошириш имконини беради.Моделнинг олтинчи ва охирги компонентини натижали компонент деб номладик, бунда эришилга ютиқларнинг даража кўриниши намоён бўлади.


Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling