Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet23/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
халимов

5.МЕЗОНЛИ-БАХОЛАШ КОМПОНЕНТ
(мезон ва кўрсаткичлар)




Шахсга йўналганМатематик тушунча-ларни ўзлашти-риш лиги



Математик тушунча-ларни ўзлашти-риш

Математик кўникмалар-ни шакилланти-риш

Бўлажак муҳандиснинг шахсий сифатлари

Ўзига ва фаолият натижа-ларига носа-бати

6.НАТИЖА КОМПОНЕНТИ


Натижа: бўлажак муҳандисда математик компетентлигини ривожлантиришнинг юқори даражага ўтиши.

Ушбу моделни ишлаб чиқиш, бизга бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожланиш жараёнини аниқ тасаввур қилишга ва талаба шахсини ривожлантиришдаги мухим йўналишлардан бири бўлиб хизмат қилади.


Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш мураккаб жараён ҳисобланади. Уни ҳал этишда, таълим жараёнини моделлаштириш, конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш орқали бўлажак касб таълими ўқитувчисини тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади.
Педагогик ва илмий адабиётларда «Бўлажак мутахассис модели» тушунчасига нисбатан турли қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Кўпчилик муаллифлар томонидан бўлажак мутахассис модели дейилганда, муайян соҳа мутахассисининг умумлаштирилган образи сифатида ўрганилаётган объектнинг асосий хусусиятларини акс эттирувчи сифатларни тушуниш кераклилиги эътироф этилади.
Бошқа бир гуруҳ олимлар эса моделнинг муайян вақтнинг ўзида тасвирий шаклни аниқлаш ҳамда уни қуриш «технологияси»дан иборат эканлигини қайд этадилар.
Учинчи гуруҳ вакиллари эса «мутахассис модели» тушунчаси моҳиятида эгаланиши керак бўлган компетенциялар билан биргаликда шахснинг касбий ва шахсий сифатлари, маданияти, қадриятлари ва бошқа хусусиятлари ҳам намоён бўлиши зарурлигини ёқлайдилар.
Н.Ф.Тализина томонидан, мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнини моделлаштиришга нисбатан умумметодологик ёндашув ишлаб чиқилган. Модельда кутилаётган натижа ва унга эришиш йўлларининг узвий бирлиги акс этиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, муаллиф қуйидагиларни баён этади: «Мутахассис модели муаммоси ўқув режалари каби ўқув дастурларининг ҳам мазмунини аниқлашда муҳим ҳисобланади» [117].
Бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни мураккаб хусусиятга эга бўлиб, бу жараёнда мақсаднинг аниқ белгиланиши, мутахассис моделининг таркибий асосларини аниқлаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Педагог олим Н.А.Муслимовнинг таъкидлашича мутахассис модели қуйидаги учта таркибий асосдан ташкил топади:

  1. Янги ижтимоий босқичга хос бўлган хусусиятлар асосида юзага келган фаолият турлари.

  2. Касбий талаблари аниқ кўрсатиладиган фаолият турлари.

  3. Давлатнинг ижтимоий-сиёсий тузилмаси ҳамда унинг маънавий-ахлоқий тизими моҳиятига кўра ташкил этилувчи фаолият турлари.

Н.А.Муслимов мутахассис модели тушунчасига қуйидагича таъриф беради: мутахассис модели – бу ишлаб чиқариш соҳасида юзага келадиган муаммоли вазиятларни муваффақиятли ҳал этилишини таъминловчи, маълум сифатларни таърифловчи ҳамда касб эгасининг мустақил билим олиши ва ўзини ривожлантиришини акс эттирувчи андоза ҳисобланади.[72]
Тадқиқот жараёнида биз томонимиздан бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш модели такомиллаштирилди (1.4-расм). Конструкторлик-технологик компетентлик инсоннинг эҳтиёжларига мувофиқ буюмларни лойиҳалаш ва тайёрлашни кўзда тутади. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришда уларнинг ижодий фаолиятини шакллантириш асосий вазифадир. Конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантириш модели яхлит бирликка эга бўлиб, блоклардан таркиб топади: мақсадли, диагностик мотивацион, мазмунли-фаолиятли, педагогик жараён, баҳолаш-натижавий.
Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш модели мазмуни қуйидагича ифодаланади.
I. Мақсадли блокда иш берувчи талаблари, давлат таълим стандарти талаблари, ҳамда рақобатбардош кадр тайёрлашда компетенция талаблари белгиланган.
Мақсадли компонент математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг асосини акс эттиради. Математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг мақсади фақатгина билим, кўникма, малака ва компетентликларни ривожлантириш эмас балки иш берувчи талабларини ўрганиш, давлат таълим стандартларида белгиланган талабларни инобатга олиш, шунингдек, халқаро меҳнат бозори талабларини ўрганишни тақазо этади.
II. Диагностик-мотивацион блокда тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб ОТМда юқори малакали касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш ва умумий мақсад бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш белгиланди. Бундан ташқари ушбу блок касб таълими ўқитувчисининг конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришда белгиланган вазифалар, касбий мотив, касб таълими ўқитувчисини касбий қизиқиши, эҳтиёжлари ва касбга бўлган мойиллигини ва мотивацияни аниқлаш жараёнини ўз ичига олади.
Конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантиришнинг асосий мақсади – ижодкор шахсни ривожлантиришдир. Бунда талабанинг касбий ўсиши ва шахсий ривожланиши учун педагогик-психологик шарт шароитларни аниқлаш зарур. Биз томонимиздан аниқланган психологик - педагогик шарт шароитлар қуйидагилардир:

  • бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш жараёнининг маҳсулдорлигини таъминловчи компетентли ёндашувдан фойдаланиш;

  • талабалар томонидан конструкторлик-технологик фаолиятнинг муҳим хусусиятларини дизайн маҳсулотини лойиҳалаш ва тайёрлашнинг моддий ва маънавий хусусиятларини ўз ичига олган акс эттириш фаолияти алгоритмини амалга ошириш асоси сифатида тушунишлари;

  • юқори даражадаги мотивация, рефлексив ва баҳолаш фаолияти тажрибаларини ривожлантириш учун ижодкорлик фаолияти жараёнида фанлараро алоқадан фойдаланиб, талабаларни конструкторлик-технологик фаолиятга тайёрлаш;

  • касбий таълим жараёнида лойиҳавий маданиятни ривожлантириш асосида дизайн таълимини ташкил қилиш;

  • бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик таъминот тизимини яратиш, унга замонавий шакллар, методлар ва фаол ҳамда интерфаол таълим технологияларини киритиш;

  • бўлажак дизайн соҳасидаги ўқитувчиларни конструкторлик-технологик фаолиятда ўз-ўзини ривожлантиришларига ҳаракат қилиш.

Ушбу блокда шахснинг ижодий ривожлантиришга йўналтиришни, талабаларни конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш жараёнида қулай шароитлар яратиш, ижодий таълим муҳитини шакллантириш, яъни касбий мотивацияни шакллантириш ва аниқлаш кўзда тутилган. Конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантириш жараёнида таълим сифати, таълимда ижодкорлик даражаси ва зарур шахсий сифатларни ривожлантириш ўртасида тўғридан-тўғри муносабатлар ўрнатилади, улар, бўлажак дизайн соҳаси ўқитувчиларини конструкторлик-технологик компетентлигини юқори даражада ривожлантиришни таъминлайди. Шуни айтиш мумкинки, бундай хусусиятлар, сифатларга технологик жараёнларни режалаштириш қобилияти, вазиятни танқидий тушуниш қобилияти, мос технологияларни танлаш, ўз-ўзини таълим олишга ундаш, ўз - ўзини ривожлантириш, мустақиллик, анализ ва синтезни билиш, дизайн буюмларини яратиш (лойиҳалаш ва тайёрлаш), камчилик ва муаммоларни аниқлай олиш қобилияти; конструкторлик-технологик фаолиятда қарорларни ёки қарорларни амалга ошириш йўлларини тўғри асослаш, ўз-ўзини назорат қилиш, адекват ўз-ўзини баҳолаш, ўз ўзини тасдиқлаш киради.
III. Мазмунли-фаолиятли блокда бўлажак ўқитувчиларни конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантиришнинг: мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик таркибий тузилмаси берилган. Шунингдек конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантириш босқичлари (1.Ташкилий тайёргарлик, 2.Амалий-жараёнли, 3.Аналитик-коррекциялаш) келтирилган.
Психологик ва педагогик адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, биз бўлажак ўқитувчиларни конструкторлик-технологик фаолиятга тайёрлашнинг қуйидаги таркибий компонентларини ишлаб чиқдик ва амалиётга жорий қилдик: мотивацион-қадриятли; ижодий-фаолиятли; операцион-технологик компонентлари.
Конструкторлик-технологик фаолиятга тайёргарликнинг таркибий компонентларини батафсил кўриб чиқамиз.
Мотивацион-қадриятли компонентни эҳтиёж, қизиқиш, мотив, қадриятлар, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг дизайн соҳасидаги шахсий-қадриятли салоҳиятининг асоси ҳисобланган, шаклланган шахсий сифатлар тизими сифатида кўриб чиқамиз.
Мотивация талабалар муваффақиятли ўрганишига ижобий таъсир кўрсатади. Мотивация мураккаб таркибий ташкилотлиги билан ажралиб туради, ўрганишда мотивлар ҳаракати эса таълим олувчиларнинг унга нисбатан муносабатини билдирди. Мотивация фаоллик, қизиқиш, талабаларнинг мустақиллиги билан ўзаро боғлиқ.
“Мотивация - субъектнинг бирон бир мақсадга эришиш учун ички ва ташқи интилиши, бундай фаолиятга қизиқиш ва уни амалга ошириш йўлларининг мавжудлиги. Мотивация яхлит педагогик таъсирлар тизими таъсири остида шаклланади, лекин у тўғридан-тўғри фаолият жараёнида ривожланади” [78, 121 бет].
Биз А.Ю.Воробьёвнинг мотивация ҳақидаги нуқтаи назарини тасдиқлаймиз, унга кўра:
- мотивлар, эҳтиёжлар шахснинг ядросини ташкил қилади;
- мотив талабларнинг пайдо бўлиш шакли сифатида намоён бўлади;
- мотивлар инсон фаолиятининг тарғиботчилари ҳисобланади;
- мотивлар эҳтиёжни қондириш истаги билан боғлиқдир;
- хулқ атворда етакчи мотивлар қизиқиш ҳисобланади;
- шахс мотивацион соҳасида бўйсинувчи мотивлар мавжуд;
- мотивация шахснинг ўз-ўзини билиши ва ўз-ўзини ривожлантириш воситаси ҳисобланади;
- мотивация шахснинг эркин ҳаракати билан боғлиқ фаолиятда амалга оширилади [22, 11-12-бет].
Фаолият мотивлари талабаларнинг фаоллигига сезиларли таъсир кўрсатади. Мақсадлар фаолият жараёнида шаклланади, ўқув материали мазмуни, таълим жараёнини ташкил этишга боғлиқ бўлади.
Таълим мотивлари-талабаларни фаол билиш фаолиятига ундовчи, билим, кўникма ва малакаларни самарали ўзлаштириш ва уни амалиётда қўллашга йўналтирилган омил. Талабаларни таълим олишга ундовчи, ушбу ички сабаблар билимга айланади. “Мотив – бирор эҳтиёжни қондирилиши билан боғлиқ бўлган у ёки бу турдаги фаолиятга шахснинг ички интилишидир” [22, 56 б.].
Шундай қилиб, мотивация талабаларнинг касбий фаолиятининг мақсадига эришиш учун самарали билиш фаолиятига ундовчи асосий ҳаракатлантирувчи кучдир.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини конструкторлик -технологик фаолиятга мотивациясининг ривожланиши, таълим жараёнига ижодкорлик фаолиятини тадбиқ этиш орқали самарали бўлиши мумкин; дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида ҳиссий рағбатлантириш ресурсларидан фойдаланиш; талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш; дизайн маҳсулотини яратиш бўйича касбий вазифаларни ҳал этишда ҳамкорликни ривожлантириш.
Конструкторлик-технологик фаолиятнинг ўзига хос хусусияти, ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган инсоннинг асосий моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш билан бевосита алоқадорлиги ҳисобланади.
Касб таълими соҳасидаги асосий қийматларни аниқлаш шундай хулосага олиб келди, бўлажак Дизайн (костюм) йўналиши ўқитувчиларининг ўзига хос касбий қадриятлари ва сифатларига: ижодкорлик, компетентлик, юқори эрудиция, мобиллик, киришимлилик, билимдонлик, ўз-ўзини тарбиялаш истаги, конструкторлик-технологик фаолиятда ўз-ўзини тасдиқлаш, рефлексивлик киради.
Шахсий-аҳамиятли қадриятлар сифатида бадиий-лойиҳалаш фанларини ўрганиш, талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда таълим олувчининг шахсиятини ўзгартириш жараёни деб қаралиши лозим.
Қадриятли ёндашув жараёнида талабаларда касбий билим, бўлажак касбий фаолиятга муносабатни ёритувчи касбий муҳим сифатлар шаклланади. Бизнинг фикримизча, бўлажак мутахассис сифатида талабаларнинг ўз-ўзини англаши уларнинг психологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва билим олиш даражасининг ошишига кўмаклашади.
Ижодий–фаолиятли компонент ижодий лойиҳавий фаолият тажрибасини шакллантиришни кўзда тутади: дизайн соҳасидаги фаолиятда ижодкор шахс сифатида ўзини англаш; конструкторлик–технологик фаолиятда касбий вазифаларни ижодий ҳал этиш қобилияти; аниқ бадиий лойиҳа ишлаб чиқиш қобилияти, ғояларни илгари суриш, уларнинг қарорларини тасдиқлаш; лойиҳавий ва тадқиқот фаолиятини мустақил ташкил қилиш ва режалаштириш қобилияти; режалаштириш ва охирги қарорни фикран ишлаб чиқиш қобилияти; конструкторлик–технологик фаолиятда инновацион педагогик технологияларни қўллай олиш қобилияти; ижодий жамоада ишлаш билан боғлиқ коммуникатив кўникмаларнинг шаклланганлиги; дизайнерлик ғояларини намойиш қилиш учун замонавий компьютер технологияларини билиш.
Операцион – технологик компонент дизайн соҳасидаги зарурий касбий билим ва кўникмалар ҳажми билан характерланади. Конструкторлик–технологик фаолият тузилмаси ва мазмунининг таҳлили шуни кўрсатадики, дизайн предметини яратишда асосан ижодий изланиш босқичларида якуний тасаввур конструктор–график кўникмаларни ижодий эгаллаш, график моделлаштириш ҳисобланади. Операцион – технологик компонент конструкторлик–технологик фаолиятнинг барча босқичларида кўникма ва малакаларнинг яхлит шаклланганлиги билан аниқланади: лойиҳаланаётган объект талабларини тадқиқ қила олиш; истеъмолчи сифат кўрсаткичлари; янги буюмни ишлаб чиқишнинг турли босқичларида ахборот манбаларини аниқлаш ва таҳлил қилиш қобилияти; истеъмолчи талаблари ва эстетик сифатларининг юқори даражасини таъминлашни эътиборга олган ҳолда лойиҳалаш, конструкциялаш, моделлаштириш, буюм тайёрлаш; ижодий ғоялар (фор–эскиз, ижодий эскиз, ишчи эскиз)ни намойиш қилиш учун эскизлардан фойдаланиш ва тасаввур қилиши қобилияти; буюмни тахлил қилиш (камчиликлар, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш); буюмни тайёрлаш рационал технологик кетма-кетлигини туза олиш; асосланган конструкция, материаллар, замонавий жиҳозларни технологик қайта ишлашнинг турли усулларини эгаллаш.
IV.Педагогик жараён блокида конструкторлик-технологик компетентликни ривожлантиришда таълим шакл, методлари ва воситалари тавсифланган. Талабаларни конструкторлик-технологик компетентлигини ривожлантириш жараёни тамойилларига таълим мазмуни, методлари, ташкилий шакллари ва дидактик воситаларини аниқлайдиган дастлабки қоидалар назарда тутилади. Фаолиятнинг турли босқичларида ҳал қилинадиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятларига қараб дидактик тамойилларнинг аҳамияти турличадир ҳамда турли шароитларда у ёки бу тамойилнинг аҳамияти намоён бўлади.
Фундаментал ва касбга йўналганлик тамойили фанлараро алоқадорлик асосида билимларни дифференцияллаш, талабаларни илмий дунёқарашини ривожлантириш, касбига, шунингдек, фанга бўлган қизиқишини оширишга, олган назарий билимларини амалиётда қўллаш, меҳнат фаолиятида тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришга олиб келиши кутилмоқда.
Интегративлик тамойили портфолио яратишда буюмлар тайёрлаш ва лойиҳалаш кўникмаларини шакллантириш, конструкторлик-технологик билим, кўникма ва малакаларни турли фан соҳаларига жалб қилишни кўзда тутади. Интегративлик тамойили саноат ва ўқув режасининг ўқув лойиҳалари асосида ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
Лойиҳавийлик тамойили - бўлажак ўқитувчиларни конструкторлик-технологик компетентлиги ривожланиш жараёнининг асосий тамойилларидан бири бўлиб, лойиҳавий фикрлашни шакллантириш, буюмни яратишда мавжуд ресурслар ва маҳсулотни яратишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бўлажак ўқитувчи фаолиятини изчил ривожлантириш, самарали ижодий жараённи амалга ошириш учун конструкторлик-технологик билим ва кўникмаларини мустақил ўрганиб боришга қаратилган.




Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling