Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Download 2.61 Mb.
|
халимов
Ҳаётий тажрибага таяниш усули. Бу усулда техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг математик тайёргарлиги доирасида касбий ва амалий масалаларни ечишда математик моделлаштириш элементларидан фойдаланиш самарали эканлигини курсатади ва талабаларда математикага касбий аҳамиятли ўқув предмети сифатида муносабатни мотивлаб, уларнинг математиканинг тадбиқий йўналганлигини аниқлаш ва англашига имкон беради.
Н.А. терешинанинг фикрича математик моделлаштириш жараёни қуйидаги учта босқичдан иборат: 1) формаллаштириш, яъни ечиш учун таклиф этилган масалани табиий тилдан математик тилга ўтказиш, масаланинг математик моделини қуриш; модел ичида масалани ечиш; 3) олинган ечимнинг интерпретатцияси, яъни олинган натижани ( математик ечимни) дастлабки масала шакллантирилган тилга ўтказин [185]. Н.А. Терешин математик моделлаштириш элементларини ўргатишнинг муҳим воситаси сифатида ноформал математик тилда реал вазиятга реал ёки тақрибан мос келувчи сюжетли масалаларни қараган. Шу нуқтаи назардан қараганда, амалиётда вужудга келадиган ҳар қандай масала сюжетли бўлиб ҳисобланади, аммо, масалада сонли маълумотларнинг етишмаслиги уни масала-муаммога айлантиради. Бундай шароитда талабаларга математик моделларни қуришга ўргатишда қуйидагилар зарур: биринчидан, етишмайдиган сонли маълумотлар миқдорини аниқлаш; иккинчидан реал обьект ва унинг модели ўртасидаги аналогияни ( ўхшашликни) текшириш; битта предметнинг бошқасига ўхшашлиги асосида хулосаларни шакллантириш. Фаоллаштиришнинг ушбу усулини қўллаш талабаларда математиканинг ижодий моҳияти ҳақидаги тасаввурни шакллантириш ва уларнинг математик компетентлигининг мазмунли асоси сифатида математикани ўрганишга мотивацияни ривожлантириш имконини беради. ва Иккинчи педагогик шарт-шароит - ижодий лойиха топшириқларни бажариш жараёнида бўлажак мутаъхассисни мустақил билиш фаолиятига жалб этиш. Бу педагогик шарт-шароит талаба математик компетентлигининг амалий-ижодий, когнитив-фаолиятли ва рефлексив, компонентларини ривожлантиришга йўналтирилган. Ушбу шарт-шароитни амалга оширишда юқорида қайд этилган ёндошувлардан ташқари лойиҳали ёндошув ҳам муҳим бўлиб ҳисобланади. Лойиҳали ёндошув оммовийлиги ўз ишининг маъносини ва мақсадини англайлдган, касбий муаммо ва масалаларни мустақил бажарадиган, маъсулиятли кадрлар қабул қила оладиган ва уларнинг салбий оқибатини олдиндан кўра биладиган, ўз қарашларига хулоса қила оладиган компетентли мутахассисга иш берувчининг ижтимоий буюртмаси билан ифодаланадиган жамиятнинг эҳтиёжи билан шартлашилган. Н. А. Краля лойиҳа тушунчасини қуйидаги икки шаклда талқин этган: 1) лойиҳалаш фаолияти натижа сифатида; 2) инсонларнинг хамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш шакли [89, с. 13]. Н.А. Краля талкинига таянган холда лойиҳа -деганда биз бир томондан ўқитувчининг назорати остида ва берилган мавзу бўйича мустақил бажарилган талабанинг ижодий иши, бошқа томонидан эса инсонларнинг ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш шакли тушунилади. Биринчи маънода – бу талабаларнинг ихтиёрий лойиҳалари (индивидуал ва гурухли); иккинчи маънода бу бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш жараёни. Лойиҳа тушунчаси билан лойиҳалаш тушунчаси узвий боғлиқ. К.М. Канторнинг фикрича лойиҳалаш - бу янги, истеъмол учун сифатли маҳсулотлар яратиш ва органик предметли муҳитни яратишга йўналтирилган бадиий-конструктувлик фаолияти [79]. Дж. Джонс лойихалаш деганда лойиҳани яратиш жараёнини, яъни мумкин бўлган ёки тахмин қилинган объект ёки ҳолат прообрази, прототипи; барча яратувчанлик ва ўзгартирувчанлик амалиёти асосида ётувчи ва ижтимоий ишлаб чиқаришнинг умумий тузилмасига жалб этилган қандайдир фаолият умумий мақсадини, характерини аниқлаш бўйича ҳаёлий ва амалий фаолият [197]. Педагогикада эса лойихалаш қуйидаги бир нечта маънода талқин қилинади: 1) махсулотнинг ўзига хос кўриниши сифатида; лойиҳа яратишга йўналтирилган фаолиятнинг муҳим кўриниши сифатида; 2) борлиқни ўрганиш ва ўзгартиришнинг илмий - амалий методикаси сифатида; 3) ўқитиш воситаси сифатида; 4) бошқарувчи жараён сифатида; 5) ривожланишнинг инновацион шакли сифатида [3]. Шундай қилиб, “лойиҳалаш” тушунчаси бизнинг тадқиқотимизда берилган мавзуни (муаммони) ишлаб чиқиш ва уни рақамли-матнли, графикли тасвир, мультимедиали тақдимот, хажмга эга макет шаклидаги лойиҳа кўринишида қайд этиш жараёнини англатади. Лойиҳани ўқитиш метод сифатида тушунишга Е. С. Полат, Л.Б Переверзева, В. И. Слободчиковларнинг ёндошувларини тахлил қилиш талабалар томонидан бажариладиган лойиҳаларга қўйиладиган қуйидаги бешта асосий талабни ажратишга имкон берди: 1) тадқиқотчилик (ижодий) нуқтаи назардан муаммонинг долзарблиги; 2) лойиҳа режаси талабанинг қизиқишини уйғотиши керак; 3) таклиф этилаётган натижаларни назарий, амалий билиш нуқтаи назардан муҳимлиги; 4) муаммони ечишда (анализ, синтез, гипотезаларни олдинга суриш, натижаларни тўғирлаш); 5) лойиҳа тақдимоти тузилиши, мақсадга эришиш учун методик адабиётлар манбаасини эркин танлаш. Лойиҳали ўқитиш таълим олувчини берилгани белгилар бўйича маълумотларни мустақил тўплаш асосида ўқув масалаларини ечишга, топилган ечимни интерпретациялашга, олиган ечимни асослаш ва тузатишга, талабалар ўз фаолиятини ўзи баҳолашга ва натижани тақдимот қилишга ўргатишга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этишни ўз ичига олади. Л.Б Переверзева нуқтаи назарича лойиҳа жараёни қуйидаги уч босқичда амалга оширилади: 1) маҳсулдор гипотетик ғоянинг туғилиши: 2) дастлабки ғояни қадамма-қадам мураккаблашиб борувчи лойҳали ообразга , деталли манзарага айлантириш; 3) лойиҳа-технологик ҳужжатни тузиш, лойиҳани ҳимоялаш [136]. В.И. Слободчиков лойиҳа жараёнининг етти босқичини ажратган [174] бўлиб бу босқичларнинг мазмуни 3 жадвалда келтирилган. Келтирилган таҳлилларга таянган ҳолда, бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришга лойиҳали ёндошувни амалга оширишда лойиғалаш жараёнини қуйидаги 4 та босқичга ажратдик: 1) ташкилий ( муаммони ва ундан келиб чиқадиган тадқиқотни аниқлаш, фаразни илгари суриш); 2) фаолиятли ( бевоста лойиҳани ишлаб чиқиш); 3) рефлексив ( режалаштирилган ва реал натижаларни таққослаш, натижаларни таҳрирлаш); 4) якуний ( умумлаштириш, хулоса, ҳужжатлар тузиш). Математик тайёргарликни лойиҳали ёндошувни қўллаш фан, техника, санат, кундалик ҳаётнинг турли хил соҳаларида интеграллашган билимларни қўллашни кўзда тутади. Таълимга лойиҳали ёндошувда талаба керакли билимларга мустақил ўзи эришади, қўйилган масалаларга ўзи жавоб топади, қўйилган мақсадга эришиш усуллари ва воситаларини ўзи кашф этади. Л.Б.Переверзев фикрича таълимда лойиҳалаш методидан фойдаланиш ўқитишда аллақачондан бери қўлланиладиган тамйиллардан бири конструкционизмни ( таълим олувчи олдиндан қатьий белгиланган кўрсатма асосида ҳаракат қилади), конструкционизмга (таълим олувчи зарурий билимларни мустақил эгаллайди ва тўғри жавобларни топади) ўзгартиришга имкон беради. Ўқитишга лойиҳали ёндошувда ҳар бир талаба мустақил ўзи эришади, кашф этади, ихтиро қилади, шунингдек масалани (муаммони) ечиш йўлини, мақсадга эришиш усуллари ва воситаларини мантиқий конструкциялайди. (3-жадвал) . Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling