Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet18/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
халимов

Умумлаштирувчи такрорлаш. Ушбу усул талабалар турли хил тушунчалар, хоссалари ва функцияларини ўрганиш жараёнида қўлланилади, талабалар онгида ўз-ўзидан умумлаштириш вужудга келмайди. Тушунча (мантиқда) – бу предметларнинг қандайдир синфи умумий ва бевосита улар учун хос бўлган белгилар мажмуаси бўйича умумлаштириладиган ва ажратиладиган фикр. Талаба назарий материалларни ўрганишда унинг қандайдир тизимга тегишли эканлигини англаши қийин бўлади. Талабаларнинг математик билимлар тизимини етарли даражада ўзлаштира олмаслиги сабабларидан бири, бизнинг нуқтаи назаримизча, уларнинг ўрганилган материални умумлаштира олмаслиги, уни бутунлай (тўлалигича) кўраолмаслиги ва амалий ахамиятини тушунмаслиги бўлиб, бу эса ўз навбатида, техника йўналиши олий таълим муассасаларида математика предметини ўрганишда талабалар мотивацияси паст даражада эканлиги билан ифодаланган.Умумлаштирувчи такрорлаш усулидан файдаланиш эса ўрганилаётган мавзу бўйича талабалар тасаввурларини кенгайтириш, ўрганилаётган ўқув материалларини умумлаштириш ва тизимлаштириш кўникмасини шакллантириш, янги ва аввал ўрганилган тушунчалар ўртасида мантиқий алоқаларни ўрнатиш, билимларни мустақил равишда тизимга келтириб ифодалаш, олинган билимларни бошқа предметлар ва фаолият сохасида, шу жумладан бўлажак касбий фаолият ва ҳаётда қўллаш усулларининг кўп хиллигини кўра билиш имкон беради.Такрорлаш учун турлича танлаб олинган материал янги материални ўрганишга тайёргарлик босқичида билимларни фаоллаштиришда, янги билимларни шакллантиришда, шунингдек талаба лойиҳа устида иш бошлашдан аввал, ўрганилган материални мустахкамлашда такрорлашни ташкил этишга имкон беради. Такрорлашсиз ўрганилаётган предметнинг моҳиятини кўрсатиш, унинг ривожланишини очиб бериш мумкин эмас. Ўқув материалини ўрганишнинг юқори сифати аввал ўрганилган билимларга бошқача нуқтаи назардан қараб доимий равишда янги билимларни қўшиш орқали таъминланади. Бу эса ўз навбатида, талабаларнинг ўрганилаётган ўқув материалига қизиқишни ошириш ва уларнинг мустақил ижодий иши учун шароит яратиш имконини беради.
Қийинлиги юқори даражада бўлган топшириқлар яратиш усули. Ушбу усулнинг метадалогик асоси сифатида ривожланиш интенсивлиги мақсадга эришиш йўлида талаба тамонидан бартараф этиладиган тўсиқларнинг мураккаблик даражасига боғлиқ деган тасдиқ иштирок этади. Бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги проекциясида бу талабадан интелектуал кучланиш ва мананавий куч талаб этадиган билиш жараёнида вужудга келадиган тўсиқларни бартараф этишга тегишли. Бундай кучланишга эса талабани қўйилган масалани мустақил ечиш вазиятига тушиш имконини берадиган ўқув материалини муаммоли баён этиш методидан фойдаланиш ҳисобига эриша олади. Бунинг натижасида талаба ўрганиш предмети ҳақидаги барча билимларини фаоллаштириши, уларда кузатувчанликни, таҳлил ва синтез операциясини амалга ошириш кўникмасини ривожлантириш, шунингдек ўз-ўзини назорат қилиш малакасини эгаллашни таъминланади. Ушбу усулдан фойдаланиш ҳар бир талабага мураккабликнинг турли даражасидаги ўқув материалларини тақдим этиш эвазига ҳар бир талабага тақдим этиладиган ўқув материал ҳажмини ўз имконияти даражасида ўзлаштириш хуқуқини беради, натижада индивудуал ёндошувни амалга ошириши, шунингдек ўз-ўзини баҳолай олиш имкон пайдо бўлади.. Якуний ҳисобга караганда бу таълим сифатини ошириш омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Ахборот етишмаслиги шароитида эркин импровизация усули. Бу усул математиканинг ўрганилган мавзулари бўйича талабалар турли хил лойиҳалар ва лойиҳавий топширикларни бажаришда энг катта самара беради ва бир вақтда унинг математикани ўрганишига мотивациясини рағбатлантиради. Чунки, лойиҳалаш жараёни ўзи моҳиятига кўра ижодий иш бўлиб ҳисобланади, талабага муаммоли вазиятни англашини ва муаммонинг оптималь ечимини топишни таклиф этиб унда билимларни ўзлаштириш каби муҳим ўқув материалини шакллантиришга имкон беради. Ахброт тақчиллиги деганда биз талабага фақат лойиҳа мавзусини тақдим этишни тушунамиз. Қолган барчасини, яъни мавзунинг ривожланиш мантиқини, унинг ресурусли таъминотини, ўқув материалини баён этиш шакл ва вазифаларини лойиҳа хажми ва чегарасини талабанинг ўзи аниқлайди.Асосан талабалар лойиҳа ишини жуфтликда, кичик гурухда ва жамоада бажарадилар. Жамоавий лойиҳалаш самарали ҳисобланади. Бундай вазиятда кооперацияга нисбатан талабадаги қобилиятни, яъни уларда командада ишлаш кўникмасини шакллантириш каби қўшимча самарага эришилади. Бу жамият ижтимоий ҳаётининг асосий характерли белгиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ушбу усул ишлашга, талабалар қизиқишини оширишга имкон беради, уларда таҳлил, синтез умумлаштириш, шунингдек хулоса чиқариш каби фикрлаш операцияиялар ривожланишини рағбатлантиради.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling