Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали
Download 2.61 Mb.
|
халимов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалар томонидан бажариладиган ишлар мазмуни Машғулотнинг ташкилий босқичи
Лойиҳалаш жараёни босқичлари
Е. С. Полатнинг илмий тадқиқот ишларини ўрганган ҳолда лойиҳали ёндошув биринчидан аниқ реал натижага, яъни қуйилган муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган муаммоли тадқиқотчилик ва изланишли методларининг кенг спектрини қўллашни кўзда тутади, иккинчидан эса турли соҳадаги билимларни қўллаб муаммони тўласинча ишлаб чиқиш ва ҳал этишга янгича ёндашишга ёрдам беради [143]. Бунинг эвазига, лойиҳали ёндашув қуйидагича шаклга эга бўлади беради: биринчидан, талабаларнинг мустақил билиш соҳасидаги компетентлигини (билиш малакасини, ахборот маконига мустақил мўлжал ола билиш кўникмаси, билимларга мустақил эришиш кўникмаси ва бошқаларни ривожлантириш), шу жумладан математик тайёргарлик жараёнида математик компетентликни ривожлантириш; иккинчидан, бўлажак муҳандислар касбий фаолиятида математик компетентликни такомиллаштиришда асосий рол ўйнайдиган танқидий фикрлашни ривожлантиради. Чунки, танқидий фикирлашсиз математик компетентликни амалга ошириш мақсадсиз ҳисобланади. Таълим жараёнида лойиҳали ёндошувни амалга ошириш муайян тамойиллар мажмуаси асосида таъминланади. Улар қисман Н. В. Матяш [108], И. А. Колесникова [85], ва Т.В.Распопова [150] ишларида қаралган.Ушбу ишларни ўрганган ҳолда биз лойиҳали ёндошувни амалга оширишга имкон берувчи қуйидаги тамойилларни ажратдик: математик тайёргарлиги жараёнида ижодий фаолликни раҳбатлантириш, математик тайёргарлик жараёнида муаммо (масала) ни ишлаб чиқиш кетма-кетлиги ва яхлитлдиги, тезкор мустақиллик, фаолиятнинг шахсий аҳамиятлиги ва конструкционизм. Техника йўналиши олий таълим муассасаларидаги бўлажак муҳандисларнинг математик тайёргарлиги жараёнида лойиҳали ёндошувни қўллашнинг ўқув натижаси бўлиб, талабаларни мустақил фаолиятга жалб этиш ҳисобланади. Натижада талабалар лойиҳали фаолият тажрибасини, шу жумладан керакли мавзу бўйича ахборатларни мустақил йиғиш ва қайта ишлаш тажрибасини эгаллайди, шунингдек математиканинг бўлимлари бўйича касбий билимларни ва уларни амалий фаолият масалаларига мос ҳолда қўллаш ва такоммиллаштиришга қобилиятни эгаллайди. Иккинчи педагогик шарт-шароитларни ишлаб чиқишда биз қуйидаги назарий қойидагиларга таяндик:1) инсон билими – бу унинг шахсий билиш фаолияти натижаси; 2) компетентлик эса шахснинг шахсий мустақил онгли фаолияти натижасидир. Т. И. Шамова фикрича ўқиш – бу таълим олувчининг асосий билимлари тизимини ва ўзини ўзи бошқариш тамойил асосида ташкил этилган фаолият усулларини эгаллашга йўналтирилган билиш фаолияти [208]. В.В. Дрозина таълим олувчи предметлар ва ҳодисаларни онгли идрок этадиган, улар ҳақидаги тасаввурни аниқлаштира оладиган, аввалги тасаввурлар билан алоқа ўрната оладиган, улар ўртасида боғликни ўрната оладиган фаолиятни билиш фаолияти деб атаган [208. Фаолиятнинг англаганлиги талабанинг мустақиллиги билан ҳамоҳанг бўлади. Мустақил умумқабул қилинган маънода ташқи ёрдам таъсиридан холи, ўзининг шахсий кучи билан юзага келган муамони бартараф этади – деган маънони англатади. С.В Акманов фикрича мустақиллик –бу субъектнинг ташқи ёрдамииз ўз фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш қобиляти [3, 25 бет]. Ўқитишда таълим олувчининг мустақиллиги муаммосига бағишланган тадқиқотлар тахлилига таяниб, биз техника йўналиши олий таълим муассасалари талабалари мустақиллиги ташқи белгиси сифатида қуйидаги кўникмаларни ажратдик: 1) мақсадга мос ҳолда ўз ишини режалаштириш; 2) керакли ахборатни қидириш ва тўплашни амалга ошириш, профессор-ўқитувчининг иштирокисиз уни қайта ишлаш; 3) жараённи ва бажариладиган иш натижаларини мустақил назорат қилиш; 4) натижа сифатини ошириш мақсатида фаолият жараёнини тахрирлаш. Олий таълим дитактикаси ва касбий педагогиканинг асосий шаклларидан бири мустақил иш бўлиб, талабанинг мустақил билиш фаолияти ўқитиш жараёнида унинг мустақиллиги ва ижодий фаоллигини ривожлантиради, шунингдек кейинги мустақил таълим олишга тайёргарлигини шакллантиришнинг асосий йўлларидан бири сифатида қаралади [112]. “Мустақил иш” тушунчаси талқини педагогикада турлича талқин этилади. П. И. Пидкасистийнинг фикрича “мустақил иш”- бу дидактик ходиса бўлиб, бир томондан талабанинг фаолият объекти бўлса, бошқа томондан мос фаолиятнинг намоён бўлиш шакли [148]. Бир қатор тадқиқотларда эса мустақил иш – бу ўқитувчининг бевосита иштирокисиз амалга ошириладиган ва талабадан ақлий мехнатни талаб этадиган ўқув иш услуби деб такидланган. Шундай қилиб замонавий педагогик назарияси ва амалиётида мустақил иш– бу ўқитиш методи, талаба фаолиятини ташкил этиш шакли, шунингдек фаолият кўриниши сифатида таърифланган. Бизнинг тадқиқотимиз доирасида мустақил иш талабага берилган мавзу бўйича ўқитувчининг бевосита иштирокисиз аммо, унинг методик раҳбарлигида режалаштириладиган ва бажариладиган унинг фаолиятни ташкил этишнинг муҳим шаклини ўз ичига олади. Мустақиллик лойиҳа устида ишлашнинг барча босқичида (ташкилий, фаолиятли, рефлексив ва якуний) таъминланади. Ихтиёрий лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнидаги мустақил ишни маълум маънода ижодий деб ҳисоблаш мумкин, чунки лойиҳали фаолият моҳияти бўйича ижодкорликнинг олий шакли ҳисабланади. Бизнинг тадқиқотимизда амалга ошириладиган лойиҳали ўқитиш эса тадқиқотчилик, изланишли ва муаммоли методлар мажмуасидан фойдаланишни кўзда тутади. Г. Г. Гранатов “ижодкорлик” ва “тадқиқот” тушунчаларини ўзаро бир-бирини тўлдирадиган тушунчалар сифатида қарайди ҳамда ижодий фаолиятни тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш воситаси, тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини ижодкорликнинг техник жиҳати сифатида қарайди [46]. Шундай қилиб, ижодкорлик, бир томондан такрорланмаслиги, ўзига хослиги ва ижтимоий-тарихий ноёблиги билан таснифланадиган инсон фаолияти билан ҳамма вақт боғлик, бошқа томондан эса инсон учун хос, янги нарсани яратадиган субьектнинг ижодий фаолияти [185 13-14 б]. Математика билан боғлиқ турли хил лойиҳали топшириқларни қўллаш, энг аввало талабанинг ўзи учун янгиликга эга ва қийматли бўлиб махсулот яратишда намоён бўладиган ижодкорликга рағбатлантиради. Ушбу тезиснинг исботи сифатида Л. С. Выготскийнинг қуйидаги тасдиғини келтириш мумкин. “Ижодкорлик-бу фақат буюк тарихий асар яратадиган жойдагина мавжуд бўлмасдан балки, инсон бирор бир янги нарсани идрок этиб уни баён этишда, уни комбинациялайдиган ўзгартирадиган ва яратадиган ҳамма жойда мавжуд” [35]. Биз ўз тадқиқотимиз доирасида бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган қуйидаги хусусятларга эга ижодий лойиҳа топшириқларни бажаришни таклиф этдик: биринчидан, очиқ типдаги (бир нечта ечими мавжуд ва аниқ муаммо учун энг яхши ечимни топиш лозим) муаммо мавжудлиги; иккинчидан, бўлажак муҳандисларда ижодий фаолият кўникмаларини ривожлантиришга йўналганлиги; учинчидан, бўлажак муҳандисларни ижодий лойиҳа фаолиятига жалб этиш таъминланганлиги. Буларнинг барчаси бўлажак муҳандисларда билиш фаолиятини, мустақилликни, маъсулиятлиликни шакллантиришга ва уларнинг мустақил ижодий шахс даражасига қадар ривожланишига имкон беради. Амалиёт шуни кўрсатдики, ижодий фаолият тажрибасига эга техника йўналиши олий таълим муассасаси битирувчиси замонавий иқтисодий шароитга, яъни бозор иқтисодиёти шароитига осон мослаша олади, уларда касбий компетенлик юқори даражада бўлади, меҳнат бозорида рақботбардошли ҳисобланади, ўз билим, кўникма ва тўпланган тажрибасидан самарали фойдалана олади, ностандарт вазиятларда мустақил қарор қабул қила олиши мумкин. Ҳар бир ижодий топшириқни бажаришда талаба лойиҳалашнинг барча босқичларидан мустақил ўтади, ўзининг лойиҳалаш бўйича кўникмаларини намоён этади ва ривожлантиради. Ижодий лойиҳа топшириқлари талабаларни фаолият жараёнининг ўзига жалб этиш, уларнинг билиш, ижодий эҳтиёжларини қаноатлантириш, рефлексив қобилиятларини, математик моделлаштириш малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг лойиҳа фаолиятига мотивацияни оширади, Учинчи педпгогик шарт-шароит –талабаларни ўқитишнинг мулоқатли шаклига, янги қадриятларни қидириш усулларини намуна бўйича узатиш фаолиятига, асосий ва машқ қилувчи масалаларни ечиш, алгоритмларни мустақил тузиш бўйича фаолиятли жалб этиш орқали математика фанини касбий аҳамиятли қадрият сифатида англаш, математик компетентликнинг мотивацион -қадриятли ва амалий-ижодий компонентларини шакллантириш ва ривожлантиришга имкон беради. Ушбу педагогик шарт-шароитни амалга оширишда тизимли ва фаолиятли ёндошувлар билан бир қаторда компетентли ёндошув ҳам етакчилик қилади. Таълимда компетентли ёндошувни амалга ошириш муоммосига оид илмий тадқиқот ишларининг тахлили,[61], [62], [130], [37], [30] бизнинг тадқиқотимиз учун амалий аҳамиятга бўлган қуйидаги бир қатор муҳим фикрларни шакллантиришга имкон берди. Энг аввало бу маълум бир маънода қандайдир аниқ объект ва меҳнат предмети билан боғлиқ мутахассис компетентли моделига таалуқли бўлиб, у олий таълим муассасаси компетентли битирувчисини бир томондан замонавий ўзгарувчан шароитда юқори мобилликга эга мутахассис сифатида тавсифлайди, бошқа томондан эса уларнинг индивидуаллигини ривожлантиришга имкон беради. Иккинчи хулосага кўра компетенцияларни ўзлаштириш фақат улар намоён бўладиган аниқ вазият ва шароитда мумкин бўлиб ҳисобланади.. Аммо, олий таълим муассасаларида ушбу масалани ечиш учун фойдаланиладиган методлар ва ташкилий шакллар ҳамма вақт ҳам талаб этиладиган шароит ва вазиятни шакллантиришга имкон бермайди, яъни олий таълим муассасасида ташкил этиладиган ўқув жараёнининг анъанавий шакллари баъзан компетентли ёндошувни амалга ошириш учун зарур бўлган талабаларга нисбатан ўқув фаолиятини ташкил этишга зид келади. Учинчи педагогик шарт-шароитни назарий жиҳатдан асослаш учун “қадрият” тушунчаси моҳиятини аниқлаш ва амалга ошириш талабаларни самарали кооперацияга жалб этишни таъминлайдиган мулоқотли (диалогик) шаклда тақдим этилган фаол ўқитиш шаклларини қараш лозим. Шахс ривожланишининг умумтан олинган етакчи омили бўлиб, инсоннинг бутун хаёти давомида унда онг устуворлиги шаклланиши билан шартлашилган фаолият, унинг барча шакллари ва кўринишлари хисобланади. Инсон фаолияти кўринишлари орасида энг самаралиси бўлиб, билиш фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият инсон учун муҳим бўлиб ҳисобланади, чунки, у билиш эҳтиёжининг қониқтирилиши билан боғлиқ ва инсонда таълим жараёнида пайдо бўладиган ўрнатишлар билан мослаштирилади. Талабанинг билиш фаолиятига тайёрлиги сифатида қуйидаги бир қатор компоненталарни келтирамиз: 1) бутун билиш фаолиятига, аниқ фан бўйича ўқув фаолиятга ижобий муносабат; 2) билиш фаолиятининг хусусиятлари ва шароитлари ҳақида билим ва тасаввурлар; 3) билиш фаолияти ва ўз-ўзини назорат усуллари ва услубларини эгаллаш; 4) анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш ва бошқа жараёнларда зарур бўладиган билим кўникма ва малакаларни эгаллаш. Шахснинг билиш фаолиятига тайёрлигининг қайд этадиган барча компонентлари тўласинча билиш қадриятларига ҳам таалуқлли ва у ўз навбатида бўлажак муҳандисларда математик компетентликни ривожлантириш масаласини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади. "Қадирият" тушунчаси инсон ўрганадиган фанлар, шу жумладан педагогика фани учун хам универсал тушунча ҳисобланади, чунки айнан қадриятлар ва қадриятли мўлжаллар инсон ҳаётининг турли соҳаларида унинг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини белгилайди. Тадқиқотимизда биз В. А. Сластенин талқинидаги қадирият таърифини асос қилиб оламиз: қадрият индивидуал онг таркибидаги ўзига хос шаклланиш бўлиб, улар шахс ва жамият фаолияти учун идеал намуналар ва мўлжаллар (инсон хатти-ҳаракатларини рағбатлантирадиган нормалар ва иделлар) бўлиб ҳисобланади [173, с. 100]. В. Н. Худяковнинг [202] нуқтаи назарига асосланиб, биз бўлажак муҳандисларнинг математик қадириятлари тизимида қадириятли-компетенцияларни ажратамиз: мазмунига бўлажак муҳандислар математик компетентлигининг ақлий, ижодий, таркибий компонентларини ривожлантириш мақсадларини талабаларнинг англаши киритиладиган терминалли (қадириятли-мақсадлар); биринчидан мақсадга эришиш, яъни билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш йўлларини; иккинчидан, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлигининг математик жиҳатини; учинчидан, фаразлар, қарашлар, эътиқодлар ва шахсий (коммуникатив ва ҳиссий) фазилатлар тизимини тавсифловчи инструменталли (қадириятли-воситалар),. Бўлажак муҳандислар олий математика фанини касбий ахамиятга эга деб ҳисоблашлари керак, чунки олий математика фани асосий ва ўқув муаммоларини мустақил бажаришга ёрдам беради. Бўлажак муҳандисларга касбий масалаларни базавий ва машқ қилдирувчи масалаларни тақдим қилади. Ушбу масалалар педагогик жиҳатдан бирлаштириб, қуйидаги аломатларга эга бўлган масалалар тўпламини ташкил қилади, ўқув жараёнини ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, бўлажак муҳандисларга билим, кўникма ва малакаларни эгаллашда иштирок этади ва хар бир ўрганилаётган мавзу бўйича шахснинг муайян сифатларини ривожлантиришга ёрдам беради. Масалалар хар бир мавзуда талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятига қараб танланади. Биз ўз тадқиқотимизда қуйидаги масалалардан фойдаландик: базавий масалалар (таърифга келтирадиган масалалар); ўрганилган формулани қайта ишлашга доир хамда машқ қилдирувчи (кўп қадамли) масалалар (тушунчани таниш ва такрорлаш, унинг хоссаларини ечимда қўллашга доир масалалар). Машқ қилдирувчи масалаларни ечиш учун бўлажак муҳандис ўзи масавлани ечиш алгоритмини мустақил тузади. Қайд этилган педагогик шарт-шароитлар мазмун ва процессуал жиҳатдан ўзора бир-бири билан боғланган мажмуа сифатида втехника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларида математик компетентликни ривожлантириш моделининг ташкилий компонентини ташкил этади ( 2.2 параграфга қаранг). Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling