Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


-расм. Педагогик шарт-шароитлар ва математик компетентлик компоненталар ўртасидаги мослик


Download 2.61 Mb.
bet17/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
халимов

2-расм. Педагогик шарт-шароитлар ва математик компетентлик компоненталар ўртасидаги мослик.
Жамиятга аввалдан маълумки, шахс фақат фаолияти давомида ривожланиши мумкин, шунинг учун тадқиқотимизда асосий ёндошувлардан бири бўлиб фаолиятли ёндошув ҳисобланади. Фаолиятли ёндошув–бу фаолият катигорияси нуқтаи назардан келиб чиқиб, илмий жиҳатдан кўриб чиқиш муҳим бўлган турли предметлар ва жараёнларни ифодалаш, изохлаш, лойихалашларни назарда тутган методологик йўналишдир. “Фаолият орқали ўқитиш” концепцияси америкалик олим Д. Дьюи томонидан таклиф этилган. У ўқитишда фаолиятли ёндошувнинг қуйидаги тамойилларини аниқлаган: таълим олувчининг қизиқишларини хисобга олиш; фикрлаш ва ҳаракат қилишга ўтиш орқали таълим бериш; қийинчиликларни бартараф этиш натижаси сифатида англаш ва билиш; эркин ижодий иш ва хамкорлик қилиш[29]. Ўқув жараёнида фаолиятли ёндошувни амалга ошириш бўлажак муҳандисларнинг ўқув – билиш фаолиятини улар фаол ижодкорлик , яъни маълумотни пассив қабул қилмай, балки уни “эгаллашда” фаол иштирок этадиган шахс сифатида иштирок этадиган тарзда ташкил этишга имкон беради. Биз ўз тадқиқотимизда фаолиятли ёндошув тамойилларига таянамиз ва уларнинг мазмунини ёритиб бериш учун В. В. Давыдов томонидан берилган талқиндан фойдаланамиз [25,356-б]
Биринчи: фаолиятли тамойил - бу бўлажак муҳандислар билимларни тайёр кўринишда олишмайди, балки улар шахсий фаолияти жараёнида ўзи учун янги билимларни шакллантириб борадилар. Ушбу тамойилни амалга оширишда профессор-ўқитувчининг вазифаси янги ўқув материалини кўргазмали ва тушунарли қилиб тушунтириш эмас, балки қўйилган муаммони хал этиш йўлларини ўзлари топиши учун талабаларда янги билимларни мустақил ўзлаштириш бўйича тадқиқотчилик ишини ташкил этишдан иборатдир. Бу В. В. Давыдовнинг ўқув фаолият назариясига кўра қуйидаги қатиий ўзига боғланган компоненталардан иборат фаол ўқув фаолиятини талаб этишдан иборат; ўқув масалалари, ўқув ҳаракати, ўз – ўзини баҳолаш, ўқув масала-бу талаба учун аҳамиятли ва уни янги ўқув материалларини ўрганишга мативация берувчи мақсадир.
Ҳақиқий ўқув масаласи- бу бўлажак муҳандис топадиган янги усул билан ёки янги ўқув материалларидан фойдаланиб бажариш зарурлигига дуч келадиган муоммоли вазият ҳисобланади. Ўқув масаласинингунумдорлиги талаба учун қийинлиги бартараф этилганлик даражаси билан аниқланади, яъни асосан талаба қўйилган муаммони ҳал этишга ва талабага савол ва топшириқларни тақдим этувчи профессор-ўқитувчининг йўналтирувчи роли унинг аҳамятли бўлмаганда, яъни билимларни кашф этишга йўналтирилган ўқув характерическасини (амалларини) бажаради. Ўқув ишларининг бундай ташкил этиши эвазига олинган натижани талабанинг ўзи баҳолайди ва шу орқали ўзидаги ўсишни кўра билади, яъни ўқув фаолиятининг учинчи компонентини ўз ичига олган ўз-ўзини назорат қилади ва ўз – ўзини бахолаш омилларини бажаради. Иккинчи яъни узлуксизлик тамойилини амалга ошириш биринчидан метадалогик иккинчидан мазмунан ва учинчидан методик даражада ўқитишнинг барча босқичлари ва поғоналари орасидаги узвийликни таъминлайди. Учинчи яъни, яхлитлик тамойили бўлажак муҳандислар ҳар бир фаннинг фаол тизимлик рўли ва ўрни ҳақидаги тизимли тасаввурни шакллантиришни назарда тутади. Тўртинчи тамойил яъни, минимакс тамойили бўлиб,А.Н.Леонтаева фикрича бундай ташкил этилган таълим жараёнида бўлажак муҳандисларга машғулот мазмуни юқори даражада баён этилади, талабаларнинг ҳар бири бу мазмунни ўзининг минимал (давлат стандарти) даражада ўзлаштиришидир. Бешинчи тамойил психологик қулайлик тамойилидир, бунда ўқитишнинг диалогиг шаклдан иборат воситалар ёрдамида аудиторияда дўстона муҳит вужудга келишини таъминлайди. Олтинчи тамойилнинг номи – вариативликбўлиб маъносиўз номи билан изохланади. Бу тамойилнинг амалга оширилиши талабаларда вариатив айнан муоммониҳал қилишнинг турли вариантларини тизимли равишда амалга ошириш, шу вариантларни таққослаш, улар орасидан оптималини топиш ва уни асослашни ўрганади. Еттинчи, ижодий(креативлик) тамойилиорқали бўлажак муҳандисларни ижодий фаолиятга максимал йўналтириш мумкин ва уларнинг шахсий ижодий фаолият тажрибасини эгаллашларини рағбатлантиради.
Тадқиқотимизда фаолиятли ёндашувни амалга ошириш В. В. Давыдов концепциясида белгиланган талаблар асосида, яъни: 1) талабаларда билиш мотиви ва аниқ ўқув мақсадининг мавжудлиги; 2) етишмаётган билимларни тўлдириш учун улар томонидан муайян амалларни бажариш; 3) билимларни онгли равишда қўллаш усулларини ўзлаштириш (онгли кўникмалар); 4) ўзини ўзи бошқариш қобилияти мавжудлиги; 5) ўқув мазмунини талаба учун муҳим бўлган муаммоларни ҳал қилиш контекстига киритиш каби талаблар орқали амалга оширдик [25,356-б].
Илмий ва амалий педагогик тажрибалардан кўриниб турибдики, фаолиятли ёндошув кўплаб педагогик технологияларнинг ўзида ҳисобланади, масалан муоммони диалогик ўқитиш предметларни алоқадорлик асосида интерактив ўқитиш шулар жумласидандир.
Фаолият инсон шахси ривожининг ҳамда инсоннинг инсон сифатида шаклланишининг осон воситаси ва шарти бўлиб ҳисобланади.
Т.К. Селевконинг фикрига кўра, мутахассис компетентлиги фаолиятда намаён бўлади ундан ташқарида компетентликнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида билвосита белгилар бўйича фикр юритиш мумкин [79]. Шундан келиб чиққан ҳолда такидлаш мумкинки талабалар математик компетентлигини ривожлантириш учун улар томонидан фаолиятнинг турли ҳил кўринишларини эгаллаш жараёнида ва энг аввало биз томонимиздан ишлаб чиқилган педагогик шарт-шароитларни амалга ошириш орқали ташкил этилган математик тайёргарлик жараёнида рўй беради.
Биринчи педагогик шарт-шароит – талабаларнинг математик компетентлиги мотивацияси-қадирятли компонентини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган математик тайёргарлигига уларнинг мотивацияси асоси сифатида касбий аҳамиятли математик билимларни фаоллаштирувчи усулларини (умумлаштирувчи такрорлаш, қийинлиги максимал даражадаги топшириқлар, “ўз кучига таяниш”, ахборот етишмаслик шароитида эркин импровизация, хаётий тажрибага таяниш) эгаллаш. Ушбу педагогик шарт-шароитни амалга оширишда тизимли ва фаолиятли ёндошудан ташқари шахсга йўналтирилган ёндошув ҳам самарали бўлиб ҳисобланади.
Шахсга йўналтирилган ёндашув нуқтаи назаридан биз талаба шахсини ҳар тамонлама, шу жумладан шахснинг индивидуал хусусияти ривожланиш даражаси ва ўзини-ўзи қадрлаши бўйича қараймиз. Техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг математик тайёргарлиги жараёнида ушбу ёндошувни амалга ошириш, талабани шахс сифатида ўзини ўзи англашга йўналтириш, унинг имкониятини аниқлаш ва йўналтириш, шунингдек уларнинг ўзини-ўзи аниқлаши, техника йўналиши учун касбий ва шахсий ахамиятли характеричискаларини эътиборга олган ҳолда ўзини-ўзи тасдиқлаш каби масалаларни ечишни таъминлайди. Ушбу ёндошувнинг назарий асослари В.А. Бешкова [17-18], Э. Ф. Зеер [35,36], Г. К. Селевко [79] ва бошқаларнинг ишларида қаралган.
Шахсга йўналтирилган ёндашув таълим жараёнини мақсадга, натижага ҳамда субъектга йўналтиришда ва самарадорликнинг асосий мезони ҳақида маълумот беришда намоён бўлади. В.А, Беликовнинг фикрича бу ёндошувни қўллаш қуйидагиларни таъминлайди: 1) шахс фаолиятини ташкил этиш орқали уни ривожлантириш; 2) фаолиятнинг предметли жиҳатларини ва шахсга нисбатан ўзаро боғлиқлиги, ўзаро бир-бирига ўтиши бирлиги; 3) шахс ривожланиши учун ҳар бир босқичда унинг қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олиши; 4) таълим олувчи онгида фаолият ҳар бир инсон учун ахамиятли ходиса эканлиги хақида тасаввурни шакллантиришни таминлайди. Тадқиқотимиздаги илгари сурилаётган бу ёндошувни таълим жараёнига жорий этишдв натижага эришиш Ф.Зеер [65-67], ва А.Я.Найна [119]лар тадқиқот ишларида келтирилган тамойиларнинг амалга оширилишига боғлиқ. Биринчидан, шахс ривожланишининг хар бир босқичида таълим унинг қобилияти ва қизиқишларига бўйсинади; иккинчидан, таълим технологиялари таълимнинг барча босқичида шахснинг касбий ривожланиш қонуниятларига асосланади; учинчидан, таълимнинг барча босқичида бўлажак муҳандиснинг индивидуал тажрибаси, унинг ўз ўзини ривожлантиришга эхтиёжлари борлигини инобатга олинади; тўртинчидан, , муҳандислик таълими жараёнининг амалга оширилиши, таълим мухитини ташкил этилишга боғлиқ; бешинчидан, муҳандислик таълими мазмуни, замонавий талабага мослигидир. Улар орасидан биринчи учтаси мухим ҳисобланади.
Шундай қилиб, шахсга йўналтирилган ёндашув бизнинг тадқиқотимизда бўлажак муҳандисларга касбий аҳамиятли математик билимларни фаоллаштириш усулларини ўзлаштириш жараёнини ташкил этишда мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ушбу шарт-шароитни асосий деб ҳисоблаш мумкин, чунки кучли мотивация шахснинг фаолиятини қўзғатадиган ва шу билан бирга фаолият натижаларига муваффақиятли эришишни таъминлайдиган бошланғич механизмдир. Аслида инсон ўз фаолиятида қандай мотивларга риоя қилиши ўзи учун мухимдир.
Фалсафада мотив харакатлантирувчи куч, уйғотувчи омил сифатида таърифланади, психологияда эса, биринчи маъноси, эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ фаолиятни тузиш; субектив фаолиятни фаоллаштирадиган ва унинг йўналишини аниқлайдиган ташқи ва ички шарт-шароитлар мажмуи; иккинчи маъноси – фаолият йўналиши, унинг амалга оширилишига сабаб бўлган предметни уйғотувчи ва аниқловчи механизм [196].
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда тадқиқотимизда мотив- деганда фаолликнинг у ёки бу кўринишига муҳандисдаги пайдо бўлган ички турткини тушунамиз. Бошқача айтганда, мотив муҳандис фаоллиги манбаии, ўзи томонидан бирор бир амални бажаришга рағбат. Демак, фаолият хар доим маълум эхтёжни қондиришга йўналтирилган у ёки бу мотив билан боғлиқ. Бундан ташқари, мотив, юқорида айтилганидек хар доим фаолият мақсади билан боғлиқ. Бунда мақсад хар доим фаолиятнинг мос мақсадини бажариш жараёнида эришилган натижага йўналтирилган.
Келтирилган мулохазалардан хулоса шундан иборатки, фаолият мотиви ва мақсади ўзаро боғлиқ, чунки мақсад фақат мотив орқали амалга оширилади ҳамда хар бир инсон ўз харакатларини аниқлашда ўз ички туйғуларидан келиб чиқади. Бундай холда фаолият мотивлари мумкин бўлган натижаларни хисобга олиш асосида шаклланади ёки субъектнинг олдинги фаолияти натижаларидан келиб чиқади. Шундай қилиб, мотив – у ёки бу мақсадни қўйиш ва унга эришишга интилишдир.
Бизнинг тадқиқотимизда математик билимларни фаоллаштириш усуллари орқали бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий мотивацияни шакллантириш мақсадида қуйидаги мотивацияларни белгиладик: а) шахсий эхтиёжни қониқтириш; б) фаолиятдаги ички ва ташқи шартларнинг жозибадорлиги; в) фаолият предметига қизиқиш. Ушбу мотивларни рағбатлантиришнинг энг катта потенциалига математик тайёргарлик жараёнидаги талабанинг мустақил иш режимида ишлаб чиқадиган турли хил кўринишдаги ўқув лойихалари (реферат, таянч конспектлар, мултимедиали тақдимотлар ва бошқалар) касбий воситалар киради. Бунда математик тайёргарликга ижодий муносабат лойихали фаолиятга қизиқиш, қаралаётган фаолият кўринишда муваффақиятга хохиш ва интилиш каби мотивлар асосида шаклланади ва қўйидаги даражаларни билишда мос ижодий мотивациянинг вужудга келишини рағбатлантиради. Ушбу учта даражани ажратишда биз В. И. Андреев томонидан ажратилган 5 та даражага таяндик [6, с. 32].
Биринчи (паст ) даражадаги мотивация бунда талабада тадбиқ этилаётган муаммо бўйича янги материалларни излашни амалга ошириш ва ҳаракатларни мустақил бажаришга ўз ташаббуси билан интилиш мавжуд эмаслиги билан характерланади. Иккинчи (паст) даражада мотивация талаба репродуктив фаолиятга интилиб, баъъзан эса унчалик мураккаб бўлмаган тадқиқот масалаларни ечиш ва қўшимча маълумотларни қидиришга қизиқиши пайдо бўлади. Учинчи (ўртача) даражада талаба мотивацияси учун тадқиқотчилик ёки репродуктив фаолиятга даврий намоён бўладиган мувозанатлашув характерли. Тўртинчи даража эса репродуктив фаолиятга нисбатан тадқиқотчилик, ижодий фаолиятга интилиши юқори, шунингдек ўз ташаббуси билан муаммоли вазиятларни хал этишда мойцил. Бешинчи даража – амалга ошириладиган фаолият кўринишида бажариладиган фаолиятдир.Талаба қизиқиши яққол ифодаланганлиги ва тизимлилиги, шунингдек ҳал этилаётган ўқув масалалари орасида тадқиқотчилик ва ижодий характердаги масалалар сони ошганлиги билан характерланади. Аммо, биз талабада мотивациянинг мавжудлиги ҳақидаги энг ишочли ва оптимал бахолашни қуйидаги учта, яъни юқори, ўрта, қуйи даражаларга ажратиш орқали аниқлаш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бизнинг тадқиқотимизда юқори даража математик тайёргарлик жараёнини яққол ифодаланган қизиқиш билан тавсифланади. Талабаларда эса ижодий ва тадқиқотчилик фаолиятига интилиши репродуктив фаолиятга нисбатан юқори.Талаба муаммоли вазият (ижодий лойиха иши) устида ишлаш жараёнида ижобий эмоцияни намойиш этади, шахсий фаолият мақсадини мустақил қўяди ва уни ҳал қилади. Ўрта даража эса, ўқитиш натижаларига нотурғин қизиқиш, тадқиқотчилик фаолияти ва репродуктив мувозанатга интилишни тавсифлайди. Лекин, шахсий фаолият мақсади ва унинг ечимини ҳамма вақт ҳам ижобий мотивация билан тушиниб бўлмайди. Паст даража эса, мустақил фаолиятга қизиқиш, ташаббус мавжуд эмаслиги, ўқиш жараёнидага пассивлик билан ҳарактерланади. Талаба асосан репродуктив фаолиятга мойил бўлади, баъзан эса унчалик мураккаб бўлмаган тадқиқотчилик масалалир (ижодий лойиха) га қизиқишни намаён қилади.
Бизнинг тадқиқотимизда касбий ахамиятли математик билимлар тизимини эгаллашда талабалар мотивациясини рағбатлантириш воситалари сифатида фаоллаштиришнинг махсус усуллари мажмуаси иштирок этади.
Талабаларнинг математик тайёргарлигига ижобий муносабатда бўлиш мотивациясини ривожлантиришга имкон берувчи, фаоллаштирувчи усулларни аниқлашни биз қуйидаги қоидалар асосида шакллантирдик: ўқитишда муаммолилик тамойилини амалга ошириш; талаба ўз-ўзини ифодалаши ва ижодий ҳамда тадқиқотчилик қобилиятларини намоён этиш учун вазият яратиши. Бизнинг тадқиқотимизда қайд этилган функциялар қуйидаги бешта усулни бажарган: 1) умумлаштирувчи такрорлаш; 2) қийинлиги юқори даражада бўлган топшириқлар; 3) ўз кучига таяниш; 4) ахборат етишмаслиги шароитида эркин импровизация; 5) хаётий тажрибага таяниш (математик моделлаштириш элементларидан фойдаланиш ҳолатида).
Қайд этилган усулларнинг ҳар бирига назарий изоҳ берамиз.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling