Лойиҳавий-конструкторлик фаолиятда:1) муҳандислик коммуникация тизимлари ва жиҳозларини лойиҳалаш борасидатасаввурга эга бўлиши; 2) турар-жой жамоат ва саноат бино иншоатларини иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти сув твъминоти газ таъминоти вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимларини лойиҳалаш; 3) лойиҳавий ва ишчи техник ҳужжатларини тайёрлаш, якунланган лойиҳавийконструкторлик ишларини расмийлаштириш; 4) муҳандислик коммуникация тизимлари ва ускуналарини автоматлаштирилган лойиҳалашнинг стандарт воситаларидан фойдаланилган холда хисоблаш ва констурукциялаш; 5) ишлаб чиқилувчи лойиҳалар ва техник ҳужжатларни вазифалар, стандартлар, меъёрлар, техник шартлар ва бошқа ижро ҳужжатларига мувофиқ келишини таъминлаш қобилиятларига эга бўлиши лозим.
Илмий-тадқиқот фаолиятида:1) муҳандислик коммуникациялари қурилиши соҳасига оид техник воситалар, тизимлар, жараёнлар, қурилмалар, материаллар ва янги турдаги муҳандислик коммуникация тизимлари таркиби ва технологиясини амалиётга татбиқ этиш, муҳандислик коммуникация қурилмаларини синовдан ўтказишда зарур бўлган ташкилий ишларда иштирок этиш; 2) муҳандислик коммуникация тизимларини яратишда ва амалиётга татбиқ этишда, янги машиналар ва автоматлаштирилган тизимларни синовдан ўтказишда зарур бўлган ташкилий ишларда иштирок этиш; 3) муҳандислик коммуникация тизимларини яратишда ва амалиётга татбиқ этишда, янги машиналар ва автоматлаштирилган тизимларни синовдан ўтказишда зарур бўлган ташкилий ишларда иштирок этиш; 4) республика ва ҳорижда чоп этилган муҳандислик коммуникация тизимларигаоид илмий-техник ахборотларнинг илмий манбаларини ўрганиш; 5) илмий-тадқиқот ишларини бажаришда бевосита иштирок этиш; 6) мавзу (топшириқ) бўйича илмий-техникавий маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, таҳлил қилиш ва олинган малумотларни тизимлаштиришда иштирок этиш; 7) интернет тармоғидан энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналтирилган ҳолда қидириб топа олиши керак; 8) илмий-тадқиқот натижаларини ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этишдақатнашиш қобилиятларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |