Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университетининг жиззах филиали


Download 2.61 Mb.
bet6/40
Sana20.06.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1636542
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
халимов

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
муҳандислик таълим йўналишлари талабаларида математик компетентликни ривожлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида “Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш методикаси” номли электрон қўлланма яратилган ва амалиётга жорий этилган;
Интерфаол таълим методлари асосида“Олий математика” номли ўқув-услубий қўлланма яратилган;
бўлажак муҳандисларда ривожланаётган математик компетентлик даражасини диагностика қилишга доир методик тавсиялар яратилган ва таълим жараёнида қўлланилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишочлилиги республика ва халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар материаллари тўплами, Олий Аттестация Комиссаси (ОАК) рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, тажриба-синов иштирокчилари танланмасининг репрезентативлиги; тадқиқотнинг назарий-экспериментал босқичидаги фаразларнинг статистик жиҳатдан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти таклиф этилган тузилма, методика, модел, ўқув-услубий қўлланма, яратилган электрон таълим ресурслари, яъни ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларидан фойдаланиб, олий таълим муассасаларида ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим жараёнларини тизимли-фаолиятли ёндашув асосида ташкил этиш, муҳандислик таълимини ривожлантиришда фойдаланилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, улардан олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастурларини тайёрлашда, муҳандислик таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқишда, муҳандислик таълимида инновацион усулда машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлиги мазмунини инновацион ёндашув асосида чуқурлаштириш орқали уларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг функционал (дидактик, методик, диагностик) имкониятлари такомиллаштиришга оид тавсияларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиадаги амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлардан бири, яъни ИЛ-412104529148-рақамли “Нутқ сигналлари асосида овоз ва матнни таниб олиш, қайта ишлаш орқали стенограммаларни шакллантирувчи “Sound and text transcript” интилуктуал дастурий махсулотни ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил17 октябрдаги 89-03-4046-сонли маълумотномаси). Берилган тавсиялар талабанинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилган;
умумлаштирилган такрорлаш, мураккаблиги юқори даражадаги топшириқлар, маълумотларнинг тақчиллиги шароитида эркин импровизация, хаётий тажрибага асосланиш каби интерфаол таълим методларининг самарали имкониятларидан фойдаланиш орқали олий математика фанидан амалий таълимни ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар эса “Бўлажак муҳандисларнинг математик компетентлигини ривожлантириш методикаси” ўқув-услубий таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4046-сонли маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот талабаларда математик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Maple, MATLAB ваVisual Basic дастурлари асосида мультимедиали ўқитиш платформаси имкониятларидан фойдаланиб дастурлаштирилган электрон ўқув-методик воситаларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак муҳандисларни математик компетентлигини ривожлантиришининг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир тавсиялар (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 89-03-4046-сонли маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот талабаларда компетенцияларни баҳолаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling