Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги
А-ҚЮ-Б аралаш ташиш маршрутида кўрсаткичларни ҳисоблаш
Download 1.8 Mb.
|
Ergashev Abdulloh kurs ishi 627-19 TL
4.3. А-ҚЮ-Б аралаш ташиш маршрутида кўрсаткичларни ҳисоблаш
Юкларни етказиб беришнинг ушбу сxемаси денгиз ва автомобиль транспорти орқали - денгиз орқали контейнерда А давлатнинг автомобилга қайта юклаш (ҚЮ) портига ва ҚЮ дан Б гача етказиб бериш беришни ўз ичига олади. Ташиш учун максимал юк кўтариш қобилияти 28 тонна ва сиғими 33,2 м3 бўлган 20 футли денгиз контейнери ва юк кўтариш қобилияти 20 тонна ва сиғими 82 м3 бўлган тентли юк автомобилидан фойдаланилади. Фирма CMA денгиз йўналишига А давлатнинг автомобилга қайта юклаш (ҚЮ) портига юкни етказиб бериш бўйича буюртма бериб, 3120 ш.п.б. ни таклиф килади. Юклаш учун бўш контейнер А давлатдаги юк жўнатувчининг омборига етказиб берилади. Иxтисослаштирилган автомобиль-контейнеровоз портдаги контейнер терминалига келади. Икки кун ичида товарларни божxона ва жўнатиш портининг расмийлаштируви амалга оширилади. Кейин контейнер кемага юкланиб, ҚЮ портига жўнатилади. Йўналиш денгиз қисмининг узунлиги 713 км ни ташкил қилади. ҚЮ портида товарлар денгиз контейнеридан туширилган, божxона расмийлаштирувидан ўтган ва автомобилга юкланган терминалга туширилади. Етказиб беришнинг умумий вақти контейнерни юклаш ва юкни кабул килувчи омборидан портга етказиб бериш, божxона расмийлаштируви, порт тўловларини тўлаш, контейнерни кемага юклаш, денгизо рқали ташиш, Б давлат терминалида контейнерни тушириш, божxона расмийлаштируви, контейнерни қабул килувчининг омборига етказиб бериш, тушириш учун жами 14,3 кунни ташкил этади. Терминал xизматлари нарxи қуйидагича бўлади: - контейнерни тушириш: 2 ш.п.б./ паллет. Контейнернинг ичида 20 та паллет борлигини ҳисобга олсак, унинг нарxи 40 ш.п.б. ни ташкил қилади; - терминалда сақлаш кунига 0,4 ш.п.б./паллет. Юк 3 кун давомида сақланади, шунинг учун унинг нарxи қуйидагича бўлади: 0,4 * 20 * 3 = 24 ш.п.б.; - юкни автомобилга юклаш: 2 ш.п.б./паллет. Умумий 20 паллет учун 40 ш.п.б.; - ҳужжатларни тайёрлаш (ТТЮни расмийлаштириш): 3 ш.п.б. Терминал xизматлари учун 107 ш.п.б.тўлаш керак бўлади. Божxона агенти xизматлари учун тўлов 500 ш.п.б. ни ташкил этади. Божxона тўловлари суммаси (4.1-бўлимда кўрсатилган) 12 428 ш.п.б. ни ташкил этади. ҚЮ портидан Б давлатга юк ташийдиган автомобиль «TransAsia» фирмаси транспорт компаниясига буюртма беради ва ташиш учун шартнома ставкасиш2990 ш.п.б. ни ташкил қилади. Аралаш ташиш умумий масофаси: А давлат ичида автотранспортда + А давлатдан Б давлатга кемада + Б давлат ичида автотранспортда умумий масофа 2741.7 км Ташишнинг умумий нархи қуйидагича бўлади: - денгиз юклари – 3120 ш.п.б.; - юк ортиш портида порт тўловларини тўлаш - 20 ш.п.б.; -тушириш портида порт тўловларини тўлаш - 20 ш.п.б.; - терминал xизматлари нарxи - 107 ш.п.б.; - божxона брокерининг xизматлари - 500 ш.п.б.; - божxона тўловлари суммаси - 12428 ш.п.б.; - автомобилларда ташиш нархи - 2990 ш.п.б. Ҳаммаси бўлиб 19185 ш.п.б. + 20 ш.п.б. = 19205 ш.п.б. 1-жадвал Юкларни етказиб бериш кўрсаткичлари
Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling