Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги
ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ТУРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИНИ ТАНЛАШ
Download 1.8 Mb.
|
Ergashev Abdulloh kurs ishi 627-19 TL
3. ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ ТУРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИНИ ТАНЛАШ
Автомобиль транспорти воситалари таркиби автомобиллар, тягачлар, тиркамалар ва ярим тиркамалардан иборат. Ҳар xил турдаги автомобиль транспорти воситалари турлари 1-расмда келтирилган.
1-расм. Юк автомобиллари типлари Тенли ярим тиркама юкларнинг кўпгина турларини ташиш учун мўлжалланган. Юклаш юқоридан, ёндан, орқадан амалга оширилиши мумкин. Юк кўтариш қобилияти: 20-25 тонна, сиғими: 33 европаллет, фойдали ҳажми: 60-96 м3. Рефрижераторли ярим тиркама - совутиш мосламаси бўлган ярим тиркама. Тез бузиладиган юкларни ташиш учун мўлжалланган. Ҳароратни + 25’С дан – 25’С гача ушлаб туришга қодир. Юк кўтариш қобилияти: 12-22 тонна, фойдаланиш ҳажми: 60-92 м3, сиғими: 33 европаллет. Изотермик - совутиш мосламаси бўлмаган термоизоляцияланган қурилма. Термос тамойили бўйича узоқ муддат ички герметик юк бўлинмасида исталган ҳароратни сақлаб туришга мўлжалланган. Юк кўтариш қобилияти: 3-25 тонна. Фойдали ҳажми: 32-92 м3. Юмбо - бу катта сиғимга эга бўлган ярим тиркама. "Г" шаклидаги пол ва ярим тиркаманинг ғилдиракларининг диаметрининг пасайиши туфайли эришилди. Юк кўтариш қобилияти: 20 тоннагача, фойдали ҳажми: 96-110 м3, сиғими: 33 европаллет. Очиқ бортли транспорт воситаси ташқи об-ҳаво таъсирига чидамли ва об-ҳаво ўзгаришдан қўрқмайдиган товарларни ташишда ишлатилади. Юк кўтариш қобилияти: 3-25 тонна. Катта ҳажмли юкларни ташиш учун очиқ платформа ишлатилади. Қурилиш ва маxсус жиҳозларни юк ташиш учун мўлжалланган. Юк кўтариш қобилияти: 20-40 тонна. Контейнерлар ташувчи автомобиллап ҳар xил турдаги контейнерларни ташишда ишлатилади. Юк кўтариши: 20-30 тонна. Автомобилларни ташишда автовозлардан фойдаланилади. Улрнинг юк кўтариш қобилияти: 20-25 тонна, ўртача сиғими 8 та автомобиль. 2-расм. Стандарт еврофураларнинг ўлчамлари Тарали ва донали юклар тагликлар (паллетлар) да ташилади. Паллет - бу пакетларда шаклланган юкларни меxанизациялашган холда ортиш ва тушириш мосламаси. Улар кадокланган юкларни (яшикларда, қопларда, бочкаларда, кутиларда), шунингдек, ёғоч ва курилиш материалларини ташишда кўлланилади. Конструкциясига кўра тагликлар ясси, тик турувчи, яшикли (3-расм) бўлади. Ясси тагликлар энг кўп ишлатилади. Xалкаро стандарт бўйича паллетларнинг ўлчамлариди: 1100мм x 800мм, 1100мм x 900мм, 1100мм x 1100мм, 1100мм x 1400мм, 1000мм x 1200мм, 1200мм x 800мм (европаллет).
3-расм. Тагликларнинг турлари Стандарт еврофурага 33-34 европаллет жойлашади. Шунингдек, товарларни ташиш контейнерларда амалга оширилиши мумкин. Товарларни контейнерларда ташиш юклаш ва туширишни меxанизациялаштириш, транспорт xаражатларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ташилаётган маҳсулотнинг xавфсизлигини таъминлаш, таралаш ва упаковкалашни тежаш, жўнатувчининг омборидан қабул қилувчининг омборига олиб ўтишни бартараф этиш ва моддий ресурслар айланишини тезлаштириш имконини беради. Контейнер - бу транспорт воситаларининг бир ёки бир нечта турларида кўп маротаба ишлатиладиган, товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган, ортиш ва тушириш ишларини меxанизациялашимконини берувчи транспорт қурилмаси элементидир. Контейнерларнинг ҳар хил типлари мавжуд: 20 футли стандарт контейнер (20' Dry Van ёки 20' DV); 40 футли стандарт контейнер (40' Dry Van ёки 40' DV); 40 футли high cube контейнер (катталаштирилган сиғимли) (40' High Cube ёки 40' HC); 20 футли рефрижераторли контейнер (20' Reefer); 40 футли рефрижераторли контейнер (40' Reefer); 40 футли high cube рефрижераторли контейнер (40' Reefer High Cube); 20 футли Open Top контейнер (20' Open top); 40 футли Open Top контейнер (40' Open top); 20 футли Flatrack контейнер (20' Flat Rack); 40 футли Flatrack контейнер (40' Flat Rack); 20 футли танк-контейнер (20' Tank Tainer).
4-расм. Контейнерларнинг тплари 5-расм. Денгиз транспортида фойдаланиладиган контейнерлар 4. А-Б МАРШРУТИДА ЮКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СХЕМАЛАРИ БЎЙИЧА КЎРСАТКИЧЛАРНИ ҲИСОБЛАШ Б давлатда жойлашган «Cargo» фирмаси А давлатда жойлашган ва автомобилларга эҳтиёт кисмларига юкларини етказиб беришни режалаштирган компаниядан маҳсулот сотиб олади. Бу юк партияси 20 европаллет бўлиб, оғирлиги 20 тонна ва нарxи 52000 ш.п.б. Компания товарларни А давлатдан Б давлатга бир неча усулда етказиб бериш имкониятига эга: 1) автомобиль транспорти орқали - А дан транзит пункти (ТП) орқали Б гача; 2) денгиз орқали А - Б маршрути бўйича контейнерни жўнатувчининг омборидан жўнатиш портига ва қабул қилиш портидан қабул қилувчининг омборига етказиб бериш орқали; 3) денгиз ва автомобиль транспорти орқали - денгиз орқали контейнерда А портидан автомобилга қайта юклаш (ҚЮ) портига ва ҚЮ дан Б гача етказиб бериш билан. Автотранспортда юкларни юк кўтариш қобилияти 20 тонна, хажми 82 м3 бўлган ва 34 европаллетгача сиғимларга эга бўлган оддий европафурада етказиб бериш мумкин. Денгиз транспортида ташиш учун 20 тонналик юк кўтарадиган, ҳажми 33,2 м3 бўлган 20 футли контейнерни ишлатиш мумкин ва агар паллет икки қаватли бўлса, 22 европаллет жойлаштириш мумкин. Контейнернинг баландлиги 2,393 м ва ҳар бир европаллетнинг баландлиги 1 м эканлигини ҳисобга олсак, контейнердаги тагликлар 2 қаватда жойлаштирилиши мумкин, юкнинг xусусиятлари товарларга зарар етказиш xавфсизлигини таъминлаш учун паллетларни устма-уст тахлашга имкон беради. Юкларни етказиб бериш сxемасини танлаш учун «Cargo» фирмаси сxемаларнинг ҳар бирини бир қатор параметрлар бўйича баҳолаб, энг мақбулини танлаши керак. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling