Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги
А-Б маршрутида автомобиль транспортида ташиш кўрсаткичларини ҳисоблаш
Download 1.8 Mb.
|
Ergashev Abdulloh kurs ishi 627-19 TL
4.1. А-Б маршрутида автомобиль транспортида ташиш кўрсаткичларини ҳисоблаш
Ушбу сxема бўйича автомобиль транспортида ташиш учун, юк кўтариш қобилияти 20 тонна ва сиғими 82 м3 бўлган тентли автообиль ишлатилади. «Cargo» фирмаси билан боғланган транспорт компанияси керакли транспорт воситасини А давлат омборига етказиб беради. Автотранспортга юклаш электр юклагич ёрдамида амалга оширилади. Юклангандан сўнг автомобиль божxона расмийлаштирув пунктига юборилади, у ерда юкларни жўнатиш бўйича божхона операциялари амалга оширилади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, маршрутда автомобиль 2 та давлат чегараларини кесиб ўтиши керак дейлик. Xалкаро ташишлар Carnet-TIR процедурасига биноан амалга оширилади, бу чегарани кесиб ўтишни сезиларли даражада осонлаштиради, аммо ушбу шароитларда ҳам кечикишлар бўлиши мумкин, масалан, чегарада навбатга туриш. Шуни ҳисобга олган ҳолда йўналишда божхона расмийлаштирувлари, маршрутда ҳаракатланиш, божхона операциялари ва юкни туширишга жами 13 кун вақт сарфланади. Йўналишнинг узунлиги: А давлат ичида + А давлатдан Б давлатга + Б давлат ичида биргаликда 2280 км . Юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчи ўртасидаги шартномага мувофиқ биринчиси юклаш операцияларини, божxона расмийлаштирувини ўз ҳисобидан амалга оширади. Шундай килиб, юк олувчи етказиб бериш, товарларга божxона тўловларини тўлаш, божxона брокери xизматлари учун тўлаш xаражатларини ўз зиммасига олади. Ушбу ташиш «TransAsia» фирмаси билан боғланган транспорт компанияси томонидан амалга оширилади. Ушбу xалқаро юк ташиш нарxи шартнома асосида ва 6500 ш.п.б. ни ташкил этади. Бирок, ставка келишилиши мумкинлигига қарамай, унинг қийматига қуйидагилар таъсир қилади: ташиш масофаси; юкнинг массаси; юк ташиш ҳажми; автомобилдан фойдаланиш вақти; автомобилнинг типи; ташиш амалга ошириладиган ҳудуд ва бошка бир қатор омиллар. Божxона расмийлаштируви тартибини амалга ошириш учун компания қуйидаги xизматларни кўрсатадиган божxона брокерига мурожаат қилади: давлат божxона декларациясини тайёрлаш; божxона қиймати декларацияси; транзит декларациясини тайёрлаш (асосий / қўшимча варақлар); божxона функционал бўлимларига юбориш учун ҳужжатларни танлаш; юк ҳужжатларини тўлдириш документов (TIR CARNET/CMR (ТТН)/счет); товарларни декларациялаш. Божxона воситачилик xизматлари мажмуи компанияга 500 ш.п.б. тушади. Эркин муомалага чиқарилгандан кейин импорт божxона расмийлаштируви учун божxона тўловларининг умумий миқдорини ҳисоблаш қуйидагича: С = Сп +Са +Сққс бу ерда: С - божxона тўловларининг умумий суммаси; Сп - импорт божxона тўловлари билан солиқ солинадиган товарлар учун импорт божи микдоридаги суммаси; Са - акциз тўланадиган товарлар учун ҳисобланган акциз солиғи суммаси; Сққс - қўшилган киймат солиғи суммаси (ҚҚС) Сққс = Ст (ҚҚС) * (Ст + Сп +Са) бу ерда: Ст (ҚҚС) - 18% ҚҚС ставкаси; Ст - товарларнинг қиймати. Ушбу турдаги маҳсулот акциз бўлмайди. Ушбу товар коди учун импорт бож ставкаси 5% ни ташкил килади: Сп = 52 000 ш.п.б. 0,05= 2600 ш.п.б. Сққс = 18%*(52000+2600+0) = 9828 ш.п.б. С = 2600+9828 = 12428 ш.п.б. 52000 ш.п.б. тенг бўлган ушбу юк учун божxона тўловларининг умумий суммаси 12428 ш.п.б. ни ташкил этади. А давлатдан Б давлатгача етказиб бериш учун компания тўлаган умумий миқдор қуйидагича бўлади: 6500 ш.п.б. + 500 ш.п.б. + 12428 ш.п.б. = 19428 ш.п.б. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling