Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


-маъруза. Босимни ва ҳароратни ростлаш


Download 5.95 Mb.
bet35/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

17-маъруза. Босимни ва ҳароратни ростлаш
Маъруза режаси:

  1. Босим ўзгариши тенгламаси.

  2. Босимни ростлаш қонунини танлаш.

  3. Ростловчи таъсир сифатида объектдан чиқувчи газ сарфи ва пар конденсати сарфи танланган холатлар учун ростлаш схемалари.

  4. Ускунадаги босимлар фарқи АБСлари.

  5. Хароратни ростлаш системаларининг ўзига хосликлари.

  6. Хароратни ўлчаш бирламчи асбобларининг инерционлигини камайтиришнинг асосий йўналишлари

Босим аппарат киришидаги ва ундан чиқишдаги газли фазалар сарфи нисбатининг кўрсаткичидир. Босим доимийлиги газли фаза бўйича материал баланс доимийлигидан далолат беради. Одатда технологик ускунада босимни барқарорлаштириш бирон бир ускунада амалга оширилади, бутун система бўйича эса босим аппаратлар ва технологик йўлларнинг гидравлик қаршилигига мос равишда ўрнатилади. Масалан кўп контурли буғлатгичларда (51-расм)сийраклаштирилган ҳаво оҳирги аппаратдагина стабиллаштирилади. Қолган аппаратларда ғалаёнли таъсир бўлмагандатехнологик линиянинг гидравлик қаршилигини ҳисобга олган ҳолда материал ва иссиқлик балансларининг шартлари орқали аниқланувчи сийраклашиш кузатилади.


Босим жараённинг кинетикасига сезиларли таъсир қилган ҳолларда алоҳида қурилмалардаги босимни барқарорлаш тизими қўлланилади. Масалан ректификация жараёнини кўриб чиқсак, унинг фаза мувозанати эгрилиги сезиларли даражада босимга боғлиқ бўлади.шунинг учун бундай аппаратларда 52-расмда келтирилган маҳсус АРСларидан фойдаланилади


51-расм. Кўп корпусли буғлатиш қурилмасидаги сийракланишни ростлаш:
1,2 - буғлатиш аппаратлари, 3 - барометрик конденсатор, 4 - сийракланиш
остлагичи, 5 - ростловчи клапан
Газли фаза бўйича аппаратнинг кимёвий мувозанат тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Бу ерда V – аппарат хажми, Gкир , Gчиқ – аппаратга киришдаги ва чиқишдаги газ сарфи; Gхб – маълум вақт бирлигида аппаратда ҳосил бўладиган ёки сарф бўладиган газ миқдори.
.
52-расм. Тозалаш колоннасидаги босимни автоматик
ростлаш тизими:
1 – колонна, 2 – дефлегматор, 3 - флегмали сиғим,
4 - босим ростлагичи, 5 - ростловчи клапан


Юқорида кўрилган мисолларда босимни автоматик ростлаш тизимида ростловчи таъсирлар сифатида колоннанинг юқори қисмидан чиқаётган конденсацияланмаган газларнинг сарфи (яъни Gчиқиш,, 52-расм) ва барометрик конденсаторга берилувчи иккиламчи буғнинг конденчацияланиш тезлигига таъсир этувчи совитувчи сув сарфи (яъни Gх.б., 51-расм) танлаб олинган.
Босимни автоматик ростлаш тизимлари орасида қурилмадаги босимнинг пасайишини ростловчи тизимлар алоҳида аҳамиятга эга. Улар гидродинамик режимни тавсифлайди ва жараёнга бевосита таъсир қилади. Бундай қурилмаларга мисол қилиб ўрнатмали ускуна (53,а-расм), қайнаш қатламли қурилма (53,б-расм) ларни кўрсатиш мумкин.




53-расм. Босим фарқининг ўзгаришига асосланган ростлаш схемаси: а-ўрнатма колоннали аппарат, б-қайновчи қатламли аппарат;
1 - аппарат; 2 - босим ўзгаришини ростлагичи;
3 - ростловчи клапан
Ҳарорат системанинг термодинамик ҳолатининг кўрсатгичи бўлиб, иссиқлик жараёнларини ростлашда чиқиш координатаси сифатида ҳизмат қилади. Ҳароратни ростлаш системаларида объектнинг динамик характеристикалари жараённинг физик-кимёвий параметрлари ва аппаратнинг тузилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳарорат АРС танлашда умумий тавсияларни бериб бўлмайди ва ҳар бир жараённи алоҳида таҳлил қилиш тавсия этилади. Ҳароратни АРС нинг умумий ўзига хос хусусиятларига иссиқлик жараёнлари ва ҳарорат датчикларининг анчагина инерцион эканлигини киритса бўлади. Шу сабабли ҳароратни ростлаш системаларининг энг мухим вазифаларидан бири инерционликни камайтирилишига қаратилиши лозим.

Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling