Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


Сифат ва таркиб кўрсаткичларини ростлаш


Download 5.95 Mb.
bet37/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

Сифат ва таркиб кўрсаткичларини ростлаш. Кимёвий технологик жараёнларда маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини аниқ ушлаб туриш катта аҳамиятга эга (газ аралашмаси таркиби, оқимдаги у ёки бу моддаларнинг бойитилиши ва ҳоказо). Бу кўрсаткичлар ўлчашнинг мураккаблиги билан тавсифланади. Қатор ҳолатларда таркибни ўлчаш учун хроматографик усулдан фойдаланилади. Бунда ўлчаш натижалари бир-биридан хроматограф ишлаши циклининг давомийлигича орқада қолувчи дискрет вақт моментларида маълум бўлади.


56 – расм. Маҳсулот сифати параметрини автоматик ростлаш тизимининг блок схемаси
1 – объект, 2 – сифат анализатори, 3 – ҳисоблаш қурилмаси, 4 – ростлагич

Узлукли ўлчов кўпгина қўшимча кечикишларга ва ростлашдаги динамик аниқликнинг пасайишига олиб келиши мумкин. Ўлчовдаги кечикиш таъсирларини камайтириш учун, маҳсулот ўзгарувчилари билан сифат боғлиқликлари моделидан фойдаланилади, улар узлуксиз равишда ўлчаб турилади. Бу модель анча содда бўлиши мумкин; навбатдаги сифат параметрларининг қийматлари топилиб ҳисобланган модель коэффициентлари билан таққосланади. Шундай қилиб, сифатни ростлашнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири билвосита ҳисобланадиган кўрсаткичлар бўйича, тўғридан-тўғри таҳлил натижалари бўйича уни ҳисоблаш алгоритмини аниқлаш бўлиб ҳисобланади.


Маҳсулот сифат параметрлари тизимини ростлашнинг блок схемаси 56– расмда келтирилган.
Ҳисоблаш қурилмаси сифат кўрсаткичининг (t) узлуксиз баҳосини қуйидаги формула орқали ҳисоблайди:

Ростлаш аниқлигини ошириш мақсадида автоматик калибрлаш қурилмали ускуналардан фойдаланилади. Бу ҳолда бошқариш тизими таркиб анализаторларини даврий равишда калибрлаб, уларнинг тавсифларини тўғрилаб амалга оширилади.


Синов саволлари:

  1. рН миқдорини ростлашнинг ўзига хосликлари нималардан иборат?.

  2. рН миқдорининг реагент сарфига боғлиқлигининг эгрилигини таҳлилини келтиринг;

  3. рН миқдорини позицион ростлаш қандай ҳолларда амалга оширилади?.

  4. рН миқдорини узлуксиз ростлаш қандай ҳолларда амалга оширилади?

  5. Махсулот сифатини қандай қилиб билвосита параметр орқали ростлаш мумкин?

  6. Махсулот сифати параметри АБСнинг блок схемасини келтиринг.


Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling