Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети
Download 5.95 Mb.
|
ТЖА Маърузалар тўплами
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иссиқлик жараёнларини ростлаш 20- маъруза. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларни ростлаш Маъруза режаси
- 3.Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари жараёнларини ростлаш вариантлари.
Синов саволлари:
1. Реакторларнинг структура схемаси қандай тузилган?. 2. Реактор математик моделини қуриш усуллари ва тартибини тушунтириб беринг; 3. Реакторлардаги жараёнларни ростлашнинг қандай вариантларини биласиз? 4. Кимёвий реакторлар иш тартиби турғунлиги ва динамикасининг ўзига хосликлари нималарда намоён бўлади? 5. Аралаштиргичли ва қувурли реакторлардаги жараёнларни ростлашда асосий ростланувчи, ростловчи ва ғалаёнли факторларга қайси параметрлар киради? Иссиқлик жараёнларини ростлаш 20- маъруза. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларни ростлаш Маъруза режаси: 1.Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари ростлаш объекти сифатида тахлили. 2.Уларнинг принципиал ва структура схемалари. 3.Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари жараёнларини ростлаш вариантлари. Иссиқлик энергиясининг узатилиши кўпчилик кимё-технологик жараёнларнинг ажралмас бўлагидир. Иссиқлик алмашинув аппаратларини ростлаш объекти сифатида қуйидаги асосий гуруҳларга бўлиш мумкин: аралаштириш иссиқлик алмаштиргичлари; моддалар агрегат ҳолати ўзгармайдиган кожух-қувурли иссиқлик алмаштиргичлар (“газ-газ”, “суюқлик-суюқлик”, “газ-суюқлик” туридаги иссиқлик алмаштиргичлар); бир моддаларнинг бўлса ҳам агрегат ҳолати ўзгарадиган кожух-қувурли иссиқлик алмаштиргичлар (“буғ-газ”, “буғ-суюқлик” туридаги иссиқлик алмаштиргичлар, буғлатгичлар, конденсаторлар); печлар. Кимёвий қурилмаларда зарур ҳароратли режимни яратиш учун икки ёки ундан ортиқ турли хил иссиқликка эга бўлган моддаларни аралаштириб энергияни узатишдан фойдаланилади. Кўпгина ҳароратни ёки таркибни ростлаш масалаларида узатиш функцияларини аниқлаганда аралашмали сув сақланадиган идишда, яъни резервуарда аралаштириш идеал деб қабул қилинади. Бу ҳолда объектнинг ҳолатини резервуарда турган даврига тенг бўлган доимий вақт орқали ифодаланувчи 1-тартибли дифференциал тенглама орқали ёзилади. Бироқ амалиётда кечикиш кузатилади, бу эса резервуар чиқишидагина модда концентрацияси ёки ҳароратининг ўзгаришига олиб келади. Бу кечикиш (аралаштириш кечикиши) резервуар ўлчамлари, суюқликнинг қовушқоқлиги, аралаштиргичнинг тузилиши ва айланиш тезлигига боғлиқ. Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларини автоматлаштириш тизимларини кўриб чиқамиз. Мисол учун тўхтовсиз ишлайдиган қурилма турини кўриб чиқамиз: бу қурилмага G1 ва G2 сарфга эга икки оқим келиб тушмоқда, уларнинг ҳарорати 1 ва 2 орқали белгиланади ва cр1, cр2 эса солиштирма иссиқлик сиғимлари (58,а-расм). 58-расм. Силжиш иссиқлик алмаштиргичнинг принципиал (а) ва структура (б) схемалари Ростлаш масаласини - чиқиш оқимининг берилган 0 ҳарорати қийматини стабиллаштиришдан иборат. Бундай объектларнинг автоматлаштириш объекти сифатидаги тахлилига кўра асосий ростловчи параматр G1 – биринчи оқим сарфи, ўлчаш мумкин бўлган асосий ғалаёнланиш манбалари иккинчи оқимнинг сарфи G2 ва ҳароратлари 2; биринчи модданинг ҳарорати 1 ва солиштирма иссиқлик сиғимлари ср1 ва ср2 доимий деб қабул қилинади. Объектнинг статик тавсифларини ростлаш канали G1-, ғалаёнланиш канали G2 – ва 2 - лар бўйича топамиз. Бунинг учун иссиқлик баланси тенгламасини тузамиз: G1 ср1 + G2 2 ср2 = (G1 + G2) ср, бу ерда ср=( G1 ср1 + G2 ср2) /(G1 + G2), бундан . (1) (1) дан кўриниб турибдики, аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларининг характерли жиҳати канал бўйича статик тавсифларнинг ночизиқлигидадир, у ихтиёрий модда сарфини қоришманинг ҳарорати билан боғлайди, 1- ва 2- ҳарорат каналлари бўйича объектнинг кучайтириш коэффициентини тахминан топиш мумкин. Объектнинг координаталаридаги топшириқ қийматидан четланишларини чизиқлантириб, хар бир канали бўйича тахминий кучайтириш коэффициентларини топиш мумкин. Кириш ва чиқиш координаталарининг берилган қийматларини G1, G2, 2 орқали белгилаб олиб 1 функциянинг кичик оралиғидаги G1, G2, 2 ларни Тейлор қаторига ёямиз. y= - , хР=G - G , xВ1=G2 - G , хВ2=2 - , четланишлардан фойдаланиб, статик тавсиф тенгламасини топамиз y = kР хР + k1 xВ1 + k2 xВ2, (2) бу ерда: ; ; . Аралаштириш иссиқлик алмаштиргичларни автоматлаштириш системаларининг бир неча вариантини кўриб чиқамиз ва ростлаш сифати бўйича уларнинг солиштирма тахлилини амалга оширамиз. Download 5.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling