Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 3.72 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va banklar
Масала 10 Тижорат банки мижози банк билан тузган шартномага мувофиқ 20 млн. сўм миқдорида кредит олди. Кредит муддати 2 йил, йиллик фоиз ставка 12 %ни ташкил қилган. Кредит бўйича ҳисобланадиган фоизларни аниқланг ва кредитни қайтарилиш графигини тузинг. Агар мижоз кредит бўйича ҳар йили бир хил суммада йилнинг охирида фоизларни тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлса, у ҳолда тўловлар қандай амалга оширилади. Иккинчи вариант бўйича ҳам кредитни қайтарилиш графигини тузинг. Масала11 Банк кассасидан 2008 йил 13 мартда қуйидаги мақсадларга нақд пул берилди: “Тошнур” ишлаб чиқариш бирлашмасига иш ҳақи тарқатиш учун нақд пул берилди – 5755450 сўм “Дорб” пойафзал фабрикасига хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пул берилди –1156840 сўм “Кумуш” акционерлик жамиятига иш ҳақи тўлаш учун – 3585900 сўм “Коника” фирмасига командировка харажатлари учун – 320000 сўм “Фарм” ишлаб чиқариш бирлашмасига мукофот пули тарқатиш учун – 1250320 сўм “ТБТ” заводига сафар харажатлари учун – 900000 сўм “Озода” тикувчилик цехига эҳтиёжлари учун – 595624 сўм. Талаб қилинади: 1. Банкдан нақд пул олиш учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? 2. Пул чекларини тўлашда назоратчива кассирнинг ҳамда маъсул ижрочилар томонидан амалга ошириладиган назорат хусусиятларини айтиб ўтинг. 3. Касса кирим журналини тўлдиринг ва чиқим кассаси кассирининг справкаси билан солиштириш тартибини кўрсатинг. Масала 12 “АТ Асака банки” шаҳар филиалига “Шаршара” кафеси ва “Бобир”озиқ – овқат дўкони томонидан берилган 1845000 ва 987546 сўм инкассация тушуми сумкалари юк хатлари билан биргаликда инкассаторлар томонидан кечки кассаларга топширилди. Қайта санаш натижалари кўрсатилган суммаларнинг тўғрилигини тасдиқлади. Талаб қилинади: 1. Инкассатор томонидан хўжалик субъектларидан пул тушумларини қабул қилиш тартиби қандай ? 2. Инкассация тушумини ҳисобга олиш тартибини тушинтиринг. 3. Мижозлар бошқа банкка тегишли бўлса, бу операциялар қандай проводка орқали расмийлаштирилади. Масала 13 Акциядорлик жамиятининг ҳисобот даврида двиденд тўлаш учун ажратилган фойдаси 3,5 млн. сўмни ташкил этади. Унда 850 та оддий акция ва 255 та имтиёзли акция ( йиллик 40% ставкада) акциялар жойлаштирилган.Акцияларнинг номинал баҳоси 5000 сўмдан. Бир йилга оддий акциянинг даромадлилик даражасини аниқланг. Масала 14 Диллер томонидан 5000 та акция сотиб олинган. Бунда номинал баҳоси 5000 сўмдан бўлган акцияни 5250 сўмдан сотиб олган. Акциядорлик жамияти ҳисоб – китоб қилиш натижасида ҳисобот даврида двиденд тўлаш 50% ставкада тўланиши мумкин. Агар келажакда акция пакетини ҳар бирини қайта сотиш баҳоси 7500 сўмдан бўлса, акция пакетини сотиш мақсадга мувофиқ бўладими? Ҳисобланг? Масала 15 Акциядорларнинг умумий мажлиси йиғилиши 2008 йил 1апрелга белгиланган. Жамиятнинг устав фонди 2500 та оддий акцияга бўлинган. Улардан 800 таси 21 январ 2008 йил, 1000 таси 20 феврал 2008 йил, 700 таси 24 март 2008 йили жойлаштирилган. Двиденд тўлаш учун ажратилган фойда 29505650 сўм бўлса, хар бир оддий акция учун тўланадиган двиденд миқдорини аниқланг. Масала 16 Тижорат банки муомала муддати 180 кун бўлган бахоси 1000 сўмлик депозит сертификатини йиллик 5% ли ставкада, тўлов муддатига 60 кун қолганда сотди.Ушбу депозит сертификат биринчи эгасида 120 кун бўлган. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи депозит сертификат учун банкка неча сўм тўлайди ва сертификат бўйича тўлов муддати тўлганда сотиб олувчи қанча даромад олади. Масала 17 Банк муассасаси компаниянинг 200 дона акциясини ҳар бирининг номинал қиймати 10000 сўм бўлган, акциясини 45 кунга ҳар бирини 12000 сўмдан сотиб олди. Белгиланган муддат тугагандан кейин ҳар бир акцияга 150 сўм миқдорида двиденд тўловлари олинди, ҳамда олинган акциялар 15000 сўмдан сотилди. Банкнинг ушбу операциялар бўйича даромадлилик даражасини аниқланг. Масала 18 Диллер томонидан 2008 йил 3 февралда номинал баҳоси 10000 сўмдан бўлган акцияни 11000 сўмдан 1200 дона сотиб олинган.Акциядорлик жамияти йил якунида, ҳар кварталда 20 фоиз ставкада двиденд тўлаш учун қарор қабул қилган. Битимлар тузиш учун сарфланган харажатларни инобатга олмаган ҳолда ва дилларнинг 2008 йил 1 июлга қадар зарар билан ишламаганлигини инобатга олган олиб, бир акциянинг сотилиш баҳосини аниқланг. Download 3.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling