“Пул ва банклар” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва
замонавий
усуллариндан фойдланиш, янги информацион-педагогик технолгияларни татбиқ этиш муҳим
аҳамиятга эгадир. Шунингдек, фанни ўзлаштириш жараёнида
компьютер техникасидан
фойдаланган ҳолда баъзи тижорат банклар фаолиятида қўлланиладиган мижозларни
кредитлаш ва лойиҳаларни
молиялаштириш, хўжалик субъектлари ўртасида ҳисоб-
китобларни олиб бориш билан боғлиқ компьютер дастурлари билан танишадилар. Фаннинг
баъзи мавзуларини ёритишда аудио ва видео техникадан фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари
Фаннинг предмети ва вазифалари. Пулнинг пайдо бўлиш сабаблари. Пул шакллари ва
турларининг эволюцияси. Пулнинг моҳияти ва унинг намоён бўлиш шакллари.
Пулнинг
функциялари. “Пул ва банклар” фанининг предмети ва вазифалари. Фаннинг бошқа
иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. Қиймат шаклларининг эволюцияси.
Қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли. Қийматнинг тўлиқ ёки кенгайтирилган шакли.
Қийматнинг умумий шакли. Қийматнинг пул шакли. Пулнинг ўзига хос хусусиятлари. Олтин
пул сифатида. Олтиннинг демонетизация қилиниши.
Пул шакллари ва турларининг
эволюцияси. Тўлақонли ёки ҳаққоний пуллар: уларнинг турлари ва эволюцияси. Кредит
пуллари ва уларнинг турлари: вексел, банкнота ва чек. Қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши ва
эволюцияси. Пулнинг моҳияти. Пул моҳиятининг намоён бўлиш шакллари:
пул барча
товарлар қийматини ўзида ифода этувчи умумий еквивалентдир; пул мустақил
алмашув
қийматига эга; пул буюмлашган меҳнатнинг ташқи ўлчови. Пулнинг
функциялари.
Америка мактабининг пулнинг функциялари тўғрисидаги қарашлари.
Европа мактабининг
пулнинг функциялари тўғрисидаги қарашлари.
Do'stlaringiz bilan baham: