Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ссуда капиталлари бозори ва унинг сегментлари. Қисқа муддатли пул


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
12.2. Ссуда капиталлари бозори ва унинг сегментлари. Қисқа муддатли пул 
бозорида кредитлар баҳосининг шаклланиши.
Кредит ресурсовлари бозори бу – турли тўлов воситаларига талаб ва таклиф 
мавжуд бўлган бозорларнинг умумий белгиланишидир. Кредит битимлари қоидага 
кўра, пул қарз оладиган ва қарз берадиган кредит институтлари (банклар ва б.) ёки 
қимматли қоғозлар бозорида сотиладиган ва сотиб олинадиган турли қарз 
мажбуриятлари ҳаракати воситасида ифодаланади. 
Демак, кредит ресурслари бозори корхоналар тасарруфига инвестициялар учун 
маблағлар тақдим этади ва айнан шу ерда иқтисодиётнинг пул маблағлари ортиқча 
бўлган секторларидан уларнинг етишмовчилиги ҳис этилаётган секторларга пул 
маблағлари кўчиб ўтиши рўй беради. Кредит бозорида корхоналар ўз 
инвестицияларини молиялаштириш учун пул қарз олади; баъзида корхоналар пулни 
қарз беради, лекин қоидага кўра, ишлаб чиқариш сектори беришдан кўра кўпроқ 
олади. 
Шу сабабли айтиш мумкинки, кредит ресурслари бозорининг асосий 
вазифаларидан бири – аҳолининг жамғармалари ва бўш маблағларини воситачи 
шахсларга инвестицияга йўналтириш ҳисобланади. 
Кредит бозорининг институционал структураси 
Кредит бозорининг моҳияти унда қандай капитал: ўзининг ёки ўзгаларнинг 
капитали фойдаланилишига боғлиқ эмас, яъни банкир фақат ўз капитали ёрдамида иш 


олиб борадими ёки ундан депонентланган капитал ёрдамидами – бунинг аҳамияти 
йўқ. 
Кредит бозорининг ривожланиш қонуниятлари, фойдаланиш характери ва 
мазмуни 
ишлаб 
чиқаришнинг 
капиталистие 
усули 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлари билан белгиланади. Ўз навбатида, ушбу бозорнинг моҳияти у давлат-
монополистик капитализми замонавий механизмида бажарадиган муайян ролни 
белгилаб беради. 
Кредит бозори ишлаб чиқариш ва товарайланмасининг ўсишига, мамлакат 
ичкарисида капитал ҳаракатига, пул жамғармаларининг капитал қўйилмаларга 
айланишига, илмий-техника инқилобини амалга оширишга, асосий капитални 
янгилашга хизмат қилади. Бу маънода бозор турли ишлаб чиқариш босқичларини 
билвосита ифодалайди, у ердан қўшимча пул ресурсларини оладиган моддий ишлаб 
чиқариш соҳасининг ўзига хос таянчини билвосита ифодалайди. 
Банклар орасидаги ресурсларни жалб қилиш учун рақобатли 
курашда муҳим восита бўлиб турлича фоиз сиёсати ҳисобланади, 
чунки қўйилган маблағларга даромад олиш мижозларнинг қўйилма 
қўйишга ундовчи муҳим омил ҳисобланади. Депозит фоиз 
ставкалари даражасини ҳар бир тижорат банки Ўзбекистон 
Республикаси Марказий Банки ҳисоб ставкаси, пул бозори ҳолати 
ва ўзининг депозит сиёсатидан келиб чиқиб, мустақил равишда 
белгилайди. Депозит счетларининг алоҳида кўринишлари бўйича 
даромад ҳажми қўйилма муддати, суммаси, ҳисобварағини амал 
қилиш хусусияти, хизматлар ҳажми ва характери ва, ниҳоят, 
мижознинг қўйилма шартномаси шартларига амал қилишига боғлиқ. 
Талаб 
қилингунгача 
бўлган 
депозитлар 
бўйича 
ҳисобварақалари эгалари томонидан жорий операцияларни амалга 
ошириш учун ишлатилади ва улар қолдиқнинг номунтазамлиги 
билан характерланади. Шунинг учун бундай счетлар гуруҳи 
даромадлик даражаси билан ажралиб туради. Юридик шахсларга 
очилган 
талаб 
қилингунча 
ҳисобварақаларидаги 
маблағлар 
қолдиғи бўйича фоизлар умуман тўланмаслиги мумкин. Бундай 
фойда, одатда, мижозларни ҳисоб касса хизматлари учун тўлов 
маблағларини талаб қилингунча ҳисобварақаларда маблағларни 
минималлаштириш 
ва 
ортиқча 
суммаларни 
қўйилмаларнинг 
даромадлироқ шаклларига жойлаштиришга ундайди. 
Жисмоний шахслар учун очилган талаб қилингунча варақалар 
бўйича фоизлар деярли мажбурий тартибда ўрнатилади, аммо у 
бўйича даромад ҳамиша муддатли қўйилмаларга қараганда пастроқ 
бўлади. Муддатли қўйилмалар бўйича фоиз ставкаси ҳажмини 
ўрнатишдаги муҳим омил бўлиб, маблағлар жойлаштирилган муддат 
ҳисобланади. 
Марказий банк эмиссия маркази сифатида макроиқтисодий 
даражадаги пул айланиши ҳамда банк тизимининг ликвидлилиги 
нуқтаи назаридан тижорат банкларининг улар томонидан жалб 
қилинган 
маблағлардан 
фойдаланиш 
имкониятларини 
доимий 
равишда тартибга солиб туради. 
Назарий жиҳатдан замонавий банк тизимида нақд пулсиз 
айланишларнинг 
ривожаланиши 
натижасида 
дастлабки 
шакллантирилган депозитларни (дастлабки ёки реал депозитлар 


Марказий банк томонидан чиқарилган нақд пуллар асосида 
шаклланганликни тақозо қилади) чекланмаган тарзда бир банкдан 
иккинчи банкка ўтказиш, шу билан бирга, тижорат банклари 
томонидан берилаётган кредитларни чексиз ошириш имконияти 
мавжуд. Хорижий назарияда бу жараён депозит мультипликацияси 
(яъни маблағларнинг бир банкдан бошқасига занжирсимон шаклда 
ўтказилиши) ва кредит экспанцияси деб ном олган. 
Марказий банк томонидан ўрнатилган мажбурий захира 
талаблари банк тизимида депозит ва кредитларни оширишнинг 
бевосита чекловчиси бўлиб хизмат қилади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling