Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий олтин-


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
14.4. Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий олтин-
валюта захираларини бошқариш функцияси. 
Марказий банк, давлат банки сифатида, Давлат бюджетининг кассали 
бажарилишини амалга оширади, давлат органларининг нақд пулсиз операцияларини 
маълум қисмини амалга оширади, хукуматнинг ташқи қарзларини тўлашга хизмат 
қилади, бюджет дефицитининг маълум қисмини қоплашга ва бошқа давлат 
муассасаларининг харажатларини молиялаштириш мақсадларига қисқа муддатли 
кредитлар беради. Ҳамда хукуматга пул-кредит ва валюта масалалари бўйича 
маслаҳатлар беради. 
Масалан, Бундесбанк давлат банки сифатида Федерацияга, маъмурий-ҳудудий 
бўлинмаларга ҳамда Федерациянинг парабюджет фондларига кредитлар бериш 
ҳуқуқига эга. Бу кредитлар ҳажми чекланган бўлиб, қисқа муддатли характерга 
эгадир. 
Давлат банки сифатида Бундесбанк, хукумат номидан унинг облигацияларини, 
молиявий векселларини сотади ва уларни сотиш учун эълон қилади. У федерал 
заёмлар курсини барқарор даражада сақланиши учун жавобгар ҳисобланади. 
Марказий банк давлатнинг асосий банкири ва хукуматнинг молиявий 
маслаҳатчиси бўлиб ҳисобланади. Бу борада: 
хукумат миқёсидаги ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини юритади; 
давлат заёмларини чиқариш, сақлаш ва улар билан тегишли операцияларни 
амалга оширади; 
хукуматга кредит беради; 
давлатнинг олтин-валюта ва қимматбаҳо тошлардан иборат резервини ўзида 
сақлайди ва бошқаради; 
мамлакат миқёсида валюта курсини ўрнатади, фоиз сиёсатини юргизади ва 
давлатнинг бошқа давлатлар олдидаги мажбуриятларига жавоб беради. Улар билан 
корреспондентлик муносабатларини ўрнатади ва олиб боради. 
Марказий банкнинг давлат банки сифатидаги функциясининг муҳим 
кўринишларидан бири хукуматнинг ташқи қарзларини тқлаш жараёнида намоён 
бўлади. 
Олтин-валюта захираларини бошқариш функцияси. 
Ривожланган давлатларда хукуматнинг одатда, чет эл валюталарида ҳисоб-
рақамлари бўлмайди. Мамлакатнинг олтин-валюта захираларини бошқариш 
Марказий банк зиммасида бўлиб, уларнинг суммаси Марказий банк балансида акс 
этади. Хукуматнинг эса, чет эл валюталарида ташқи қарзлари мавжуд бўлади. қарзни 
тқлаш муддати келиши билан хукумат Марказий банкка тқлов топшириқномаси 
ёзади. Банк қзининг валюта захиралари ҳисобидан хукуматнинг ташқи қарзини 
тўлайди ва тўланган сумманинг миллий валютадаги эквивалентини хукуматнинг 
ҳисоб рақамларидан чегириб олади. 


Ривожланган индустриал давлатларда Марказий банк бажарадиган анъанавий 
функциялардан бири - валюта захираларини бошқаришда Марказий банкнинг 
монопол мавқеига эга эканлигидир. Хусусан, Австрия, Буюк Британия, Германия, 
АҚШ каби давлатларнинг марказий банклари мамлакат валюта захираларини 
бошқаришда ана шундай ҳуқуққа эгадирлар. 
Марказий банкларнинг маслаҳатлар бериш ва маълумотлар билан таъминлаш 
функциясини унинг давлат банки сифатидаги функциясига киритиш мумкин.
Марказий банкнинг маълумотлар талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида тижорат 
банклари учун ҳисоботлар шаклини ва топшириш муддатини белгилаб беришлигини 
Марказий банкнинг маълумот - тадқиқот функциясининг бир кўриниши сифатида 
кўрсатади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Марказий банкнинг функциялари қўйилган 
мақсадларга эришишни таъминлаш учун хизмат қилади. Шу сабабли асосий мақсадга 
эришиш йўлида белгиланган у ёки бу вазифани ҳал этиш Марказий банк 
функцияларининг айримларини бошқаларига нисбатан фаолроқ жалб қилинишини 
талаб этади. 
Юқорида қайд этиб қтилган Марказий банкнинг асосий анъанавий 
функциялари халқаро банк тизимида анъанавий кўриниш сифатида кенг тарқалган, 
яъни ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар Марказий банкларининг 
функциялари бир-бирига ўхшаб кетади.
 
Назорат учун саволлар 
1. Марказий банк фаолиятининг мақсади, унинг ташкилий тўзилиши ва 
функцияларини ёритинг?
2. Марказий банк фаолиятининг мақсади, вазифалари ва унинг ташкилий 
тўзилишини очиб беринг? 
3. Марказий банкнинг функциялари: эмиссион функция; “банкларнинг банки” 
функциясини ёритиб беринг? 
4. Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий олтин-валюта 
захираларини бошқариш функциясини тушунтириб беринг? 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling