Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 


14-МОДУЛ. МАРКАЗИЙ БАНК ВА УНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
 
14.1. Марказий банк фаолиятининг мақсади. Марказий банкнинг ташкилий 
тўзилиши. Марказий банкнинг функциялари.
14.2. Марказий банк фаолиятининг мақсади ва вазифалари. Марказий 
банкнинг ташкилий тўзилиши. 
14.3. Марказий банкнинг функциялари: эмиссион функция; “банкларнинг 
банки” функцияси. 
14.4. Марказий банкнинг “давлатнинг банки” функцияси; расмий олтин-
валюта захираларини бошқариш функцияси. 
 
Таянч иборалар: пул барқарорлиги, эмиссион, банклар баки, давлат банки, 
валюта, заҳира 
 
14.1. Марказий банк фаолиятининг мақсади. Марказий банкнинг ташкилий 
тўзилиши. Марказий банкнинг функциялари.
 
Одатда Марказий банк - бу давлат балки, масалан, Англия банки, Франция 
банки, Буидес банк, Япония банки, Швецария миллий банки, Финляндия банки ва 
бошқа ягона банклардан ташкил топади. Бироқ, АКШ Марказий банк 12 худудий 
Федерал банклардан, яъни федерал захира тизими (ФРС) бошқарув кенгаш 
томонидан бошқариладиган булимлардан иборатдир.
Марказий банк капиталига бўлган мулк шаклига кўра улар Давлат (капитал 
давлатга тегишли) акционер ва аралаш капиталли турларига бўлинади.
Баъзи Марказий банклар Давлат банклари кўринишларида шаклланадилар. 
Уларга Немис Федерал Банки (Германия Буидес банки). 1957 йилда Рехс банкнинг 
давомчиси (1975 йилда пайдо бўлган ) сифатида шаклланди. Баъзи Марказий 
банклар- олдин хусусий банк масалан, Англия банки ( 1694 ), Франция банклари
(1800й.) сифатида кейинчалик эса миллийлаштирилиб давлат банкига айлантирилган. 
Акционер туридаги Марказий банк қаторига АКШ ФРТ (Федерал Резерв 
тизими) киритиш мумкин. ФРС 1913 йилдаги Федерал Резерв асосида пайдо бўлган 
аралаш турдаги Марказий банклар жумласига капиталида давлат, акционер ва 
хусусий ва капитал иштирок этган банклар киради. Бу гурухлар қаторига кирувчи 
Япония банклар (1882й.) мисол килиниб келтирилиши мумкин. Қонун буйича 
1942йилда 55% устав капитали давлатга тегишлидир. Деярли барча мамлакатларда
Марказий банк хукукий меъёрларини тартибга солувчи, аникловчи (белгиловчи) 
қонунлар мавжуддир. Турли мамлакатларда Марказий банкларга турли 
функцияларни белгилаб берилиши мумкин. Лекин Марказий банк доимо Давлат ва 
банк белгиларини ўзида мужассамлаштирилган ўзида Давлатнинг тартибга солувчи 
органи бўлиб қолади.
Мамлакатнинг Марказий Банки - шу давлат банк тизимининг асосий қисми 
бўлиб хисобланади. Марказий банк- биринчи ўринда давлат ва иктисодиёт уртасида 
воситачи бўлиб хизмат килади. Аммо Марказий банк ўз олдига фойда олишни мақсад 
қилиб кўймайди. 
Марказий банкнинг асосий мақсади бўлиб миллий валюта курсини барқарор 
ҳолатда сақлаш ва шу орқали мамлакат ҳудудида баҳолар барқарорлигини таъминлаш 


ҳисобланади.
4
Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида энг асосий ва 
муҳим ўринни расмий пул-кредит сиёсатини юргизувчи - Марказий банк эгаллайди. 
Ўзнавбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни 
бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. 
Банклар пайдо булишининг бошлангич даврларида улар марказий эмиссия ёки 
тижорат банклари тариқасида юзага келган эмас, яъни улар ўртасида хозиргидек
бўлиниш булмаган. Банк иши ивожланишининг биринчи босқичларида 
ривожлантан мамлакатларда ижорат банклари капиталларни йиғиш максадида 
муомалага банкноталар чиқарганлар. Банкларнинг йириклашуви, банк ишининг 
ривожланиши натижасида банкноталарни муомалага чикариш йирик тижорат банклар 
қўлига ўта борган ва кейинчалик бирор йирик банк ихтиёрига берилган. Бу банк 
миллий ёки эмиссион банк кейинчалик Марказий банк деб аталган. Марказий банк 
яъни кредит тизимини бошқариб турувчи, барча банклар фаолиятини назорат қилиб 
турувчи кредит института сифатида намоён бўлади. 
Жахон амалиётида Марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли 
мавжуд. 
Биринчи йўл - бу узок давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши 
натижасида, уларни миллийлаштириш йўли
билан Марказий банкларнинг таткил 
цилиниши. Бунга мисол килиб Англия банкини 1844йил, Франция банкини 1848 йил, 
Испания банки 1874 йил, Германия Рейхсбанки - 1875 йил, Италияда 1893 йилда, 
Испанияда 1874 йилда мавжуд банкларнинг эмиссион марказ сифатида фаолият 
кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин. 
Иккинчи йўл - ташкил килингадаёк Марказий банк -эмиссион марказ сифатида 
кабул қилинган банклар. Бундай банкларга АКШнинг Федерал банклари, 1913 
йилларда купгина Лотин Америка мамлакатларда ташкил килинган банклар, Австрия 
банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. 
АКШда Марказий банк функциясинм 12 федерал резерв банкдан иборат 
Федерал Резерв тизими бажаради. Федерал резерв банклар акционер банклар бўлиб, 
бу банкларнинг акционерлари сифатида миллий тижорат банклари фаолият 
кўрсатади. Тижорат банклар акционер сифатида дивиденд олишади. Дивиденд 
миқдори 6% дан ошмаслиги керак 
Марказий банклар ижрочи ташкилотлар таъсирисиз, ўз фаолиятини олиб 
боришлари керак 
Жахонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустакил бўлган банклардан бири бу 
Немис Федерал банки - Бундес банк зхисобланади. Баъзи бир давлатларда Марказий 
банк парламентга хисобот беради- Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз 
фаолиятида мустақил бўлсада, шу билан бирга давлат банки хисобланади: 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling