Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тижорат банкларининг пассив операциялари. Тижорат банклари


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

18.2. Тижорат банкларининг пассив операциялари. Тижорат банклари 
пассивларининг барқарорлиги.


Пассив операциялар бу банк ресурсларини шакллантирилиши билан боғлик 
операциялардир. Пассив операциялар айланмадаги бўлган, янги ресурслар жалб 
қилиш (орқали) натижасида банкларнинг актив операцияларини амалга оширишга 
имконият яратилади.
Тижорат банк фаолиятини ташкил қилишнинг илк босқичи, улар 
пассив операцияларини амалга ошириш ҳисобига ресурcларини 
шакллантиришдан иборат. Тижорат банки мустақил фаолият 
юритувчи субъект сифатида ўз фаолиятини бошлаши учун зарур 
бўлган талаблардан бири, бу банкнинг талаб даражасидаги ўз 
потенциалларига эга бўлишидир. Шу боис банклар фаолиятини 
олиб бориш аввало етарли миқдордаги банк ресурсларининг 
мавжуд бўлишини тақозо этади. Ҳар қандай тижорат банкларнинг 
пассив операцияларининг самарали бошқариб борилиши банк 
ресурсларининг мукаммал ташкил қилиниши ва тежамли 
ишлатилишига замин яратади. Ҳосил қилинган ресурслар тижорат 
банкларнинг тижорат ва хўжалик фаолиятини таъминлаш учун 
ишлатилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг пассив операциялари, 
унинг таркиби ва ҳажмини оширишда уни самарали бошқариш муҳим аҳамият касб 
этади. Тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш нафақат янги 
мижозларни жалб этиш, балки ресурслар манбалари тўзилмасини доимий равишда 
ўзгартириб туришни ҳам ўз ичига олган ҳолда, банк активлари ва пассивларидан 
оқилона фойдаланишнинг таркибий қисми ҳисобланади. 
Тижорат банк пассивларидан самарали фойдаланиш пассив 
операцияларини асосини ташкил қилувчи, хусусан, капиталини 
ошириш, депозит сиёсатининг оқилона юритиш, асосий стратегик 
ва тактик йўналишларини белгилашдан иборат бўлади. 
Тижорат банк ресурслари бизга маълумки пассив операцияларни натижасида 
шаклланади. Банкнинг пассив операциялари – банкнинг ўз ва жалб қилинган 
маблағларини устида амалга оширилган амалиётларда юзага келади. Молиякредит 
луғатларда берилишича, банкларнинг пассив операциялари бу – «Банклар кредит ва 
бошқа актив амалиётларни бажариш учун ўз ресурсларини шакллантириш 
операциялари»
6
дир. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling