Марказий
банкка
муассислар
тўғрисидаги
маълумотлар: банк кенгаши аъзолари рўйхати (кенгаш раиси, унинг биринчи
ўринбосари) кўрсатилган ҳолда ушбу шахсларнинг Марказий банк талабларига
мувофиқ келишларини тасдиқловчи маълумотлар, янги ташкил этилаётган
банкнинг ташқилий тўзилиши, ички аудит тўғрисидаги Низоми, кредит сиёсати
тўғрисидаги Низоми, бизнес режаси, ариза топширувчининг муассислар
номидан ариза топшириш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, ташкил этилаётган
жойдаги Марказий банк бош бошқармасининг банк ташкил этишнинг мақсадга
мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси, муайян ҳудудида банк ташкил этиш
мўлжалланаётганлиги ҳақида маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларига
берилган билдиришнинг нусхаси ҳам топширилиши лозим.
Тижорат банки филиалини ташкил этиш пайтида ҳам ушбу ҳужжатлар
(таъсис ҳужжатларидан ташқари) тақдим этилиши керак бўлади.
Хорижий капитал иштирокидаги тижорат банки ташкил этилаётганда
юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга қўшимча равишда яна қуйидагилар
тақдим этилиши талаб этилади:
-тегишли хорижий муассиснинг банк ташкил этишда иштирок қилиши
ҳақидаги қарори;
-норезидент банкнинг Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик
муассасаси томонидан тасдиқланган устави;
-банк жойлашган мамлакат банк назорат органи томонидан муассис банк
фаолиятини юритиш учун лицензияга эгалиги ва хусусан, қайтариб бериш
шарти билан ўз мамлакатида пул депозитлари ва бошқа бойликларни қабул
қилиш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи хат;
-банк назорати органининг муассис банкнинг ўзи жойлашган ва рўйхатдан
ўтказилган жойда назорат остида эканлиги ҳақидаги ёзма тасдиқнома;
Do'stlaringiz bilan baham: |