Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Тижорат банкларининг юридик шахс сифатида фаолияти омонатчилар


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Тижорат банкларининг юридик шахс сифатида фаолияти омонатчилар
кредиторлар, умуман, давлат ва жамият манфаатларига жиддий дахлдор 
бўлганлиги туфайли унинг ташкил топиши ўзоқ давом этадиган жараён 
ҳисобланади. Шу вақт ичида бўлғуси таъсисчилар ўртасида ўзаро муносабатлар 
ўрнатилади, банк устав капитали учун зарур бўлган маблағлар тайёрланади, 
раҳбар шахслар зарур ҳужжатлар тайёрлайди, тегишли текширувдан 
ўтказилади ва ҳоказолар. 
Тижорат банкларини ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари 
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунда ифодаланган. Шу қонуннинг 
2-боби “Банкларни ташкил этиш ва улар фаолиятини тугатиш тартиби” деб 
номланиб ўз ичига 13 модда(7-19 моддалар)ни олади . 
Банклар республика ҳудудида ўз фаолиятларини Марказий банк томонидан 
бериладиган лицензия асосида амалга оширадилар. 
Банкларга лицензия бериш Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
тўғрисида”, “Акционерлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш 
тўғрисида”ги Қонунлар ва бошқа қонунлари ҳамда банкка меъёрий 
ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Тижорат банкларини ташкил қилиш 11 феврал 1999 йилда қабул қилинган 
“Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисида”ги 
630-сонли Низом асосида олиб борилади.
Ушбу низомда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларни рўйхатга 
олиш ва уларга лицензия бериш тартиби ҳамда шартлари белгилаб қўйилган 
бўлиб, тижорат банклари очиқ ёки ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари 
шаклида ташкил этилиши мумкин. 
Ссуда капиталисти ўз бўш капиталини карзга берса, банкирлар асосан четдан 
жалб қилинган маблағларга таянади. Ссуда капиталистининг даромади ссуда фоизи 
булса, банкирнинг даромади - банк фойдаси хисобланади. Банклар корхона, 
ташкилот, давлат муассасалари, ахоли бўш пулларини жалб қилиш оркали катта 


хажмдаги капитални ўз кулларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал 
харакатини бошкариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг 
такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар - кредит муассасаларига айланишига 
олиб келади. 
Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш маблағларни 
жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни уй ичига олади. Банк ўз фаолияти 
давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк жалб килган ресурсларга 
йўллайдиган фоиз билан жойлаштирган ресурслари бўйича оладиган фоиз уртасидаги 
фарқдан иборат бўлади. 
Банк ташкил этиш жараёни бир неча босқичларга бўлиниши мумкин. 
1.Тайёргарлик босқичи. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling